6-Мавзу. Истеъмол, жамғариш ва инвестиция - 1. Истеъмол ва жамғаришнинг графиклари ва функциялари.
- 2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.
- 3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси.
- 4. Инвестициялар динамикасини белгиловчи омиллар. Акселератор модели.
1. Истеъмол ва жамғаришнинг графиклари ва функциялари - Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади), ялпи талаб, ёки ЯИМнинг якуний истеъмолга кўра таркибида энг катта улушга эга бўлган компонентдир. Ривожланган мамлакатларда истеъмол харажатлари шахсий тасарруфдаги даромаднинг 90 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этади. Шу туфайли ҳам истеъмол харажатларига таъсир этувчи омилларни, унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Пировард истеъмолга харажатлар
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - давлат бошқаруви органлари
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Асосий капитални ялпи жамғариш
| | | | | | | | | | - Моддий айланма маблағлар заҳираларининг ўзгариши
| | | | | | | | | | - Товарлар ва хизматлар экспорт-импорти қолдиғи
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - 1-жадвал
- Якуний истеъмол усулида ҳисобланган ЯИМ таркиби
-
1. Истеъмол ва жамғаришнинг графиклари ва функциялари - Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромаднинг истеъмол қилинмасдан қолган қисми уларнинг жамғармаларини ташкил этади.
- Классик мактаб вакиллари жамғариш ҳажмини фоз ставкаси билан боғлашган бўлса, Ж.М. Кейнс хонодон хўжаликлари истеъмоли ҳажмини белгиловчи асосий омил уларнинг даромадлари деб ҳисоблайди.
1. Истеъмол ва жамғаришнинг графиклари ва функциялари - Ж.М. Кейнс фикрига кўра истеъмол ва жамғариш ҳажмини белгиловчи асосий омил шахсий тасарруфидаги даромади ҳисобланади.
- Шахсий тасарруфидаги даромадни аниқлаш учун хонадон хўжаликларининг ишлаб топган даромадлари ва олган трансферт тўловлари суммасидан тўлаган солиқларини айиришкерак. Бу кўрсаткич макроиқтисодиётда DI (disposable income) ёки Yd билан белгиланади.
1. Истеъмол ва жамғаришнинг графиклари ва функциялари - Маълумки, хонадон хўжалиги тасарруфидаги даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади. Яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча.
- Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар, одатда, унинг кўпроқ қисмини истеъмол қилиб, камроқ қисмини жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш фойдасига ўсади.
1. Истеъмол ва жамғаришнинг графиклари ва функциялари - Хонадон хўжалиги тасарруфидаги даромад, истеъмол ва жамғариш ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги гипотетик маълумотлар асосида кўриб чиқамиз .
| - Тасарруфдаги
- даромад (Yd)
| | | | - 370
- 390
- 410
- 430
- 450
- 470
- 490
| - 375
- 390
- 405
- 420
- 435
- 450
- 465
| | 1. Истеъмол ва жамғаришнинг графиклари ва функциялари - Тасарруфидаги даромад ҳажми 370 шартли бирликка (ш.к.) тенг бўлганда хонадон хўжаликлари истеъмоли 375 ш.б.ка тенг, бу эса тасарруфидаги даромаддан 5 ш.б.ка кўп бўлади. Яъни хонадон хўжаликлари 5 ш.б.ка тенг миқдорда қарз ҳисобига ёки ўтган йилларда тўпланган жамғармалар ҳисобига истеъмол харажатларини молиялаштиришади.
- Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадлар 390 ш.б.ка тенг бўлганда, унинг миқдори истеъмол миқдори билан тенглашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |