1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари



Download 1,97 Mb.
bet42/103
Sana22.02.2022
Hajmi1,97 Mb.
#93609
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103
Bog'liq
1.2019маъруза6 - копия(1)

3. Асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг икки гуруҳи мавжуд:
Биринчи гуруҳ - умумлаштирувчи ва қиймат кўрсаткичлари бўлиб, улар асосий фондларнинг турли гуруҳларини динамика ва статикада бахолаш, тахлил қилиш, захираларни аниқлаш вабашорат қилиш имконини беради. Бундай кўрсаткичларга фонд сиғими, фонд кайтими, фонд рентабеллиги ва бошқалар киради.
Иккинчи гуруҳ - хусусий ва натурал кўрсаткичлар бўлиб, кўпрок, асосий ишлаб чиқариш фондларининг фаол қисми - ишчилар, машина ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ.
Кўрсаткичларнинг бу гуруҳи таркибига куйидагилар киради:
" асосий ишлаб чиқариш фондлари (машина ва асбоб-ускуналар) дан экстенсив фойдаланиш коэффициенти,
улардан вақт бўйича фойдаланиш даражаси;
" асосий ишлаб чиқариш фондлари (машина ва асбоб-ускуналар) дан интенсив фойдаланиш коэффициенти, улардан қувват бўйича фойдаланиш даражаси;
" асосий ишлаб чиқариш фондларидан интеграл фойдаланиш коэффициенти, барча экстенсив ва интенсив омиллардан биргаликда фойдаланиш.
Экстенсив коэффициент - дастгохларнинг бир давр ичида (ой, йил) хақиқий ишлаган вақтини режалаштирилган вақтга нисбати билан аниқланади.

бу ерда:
thaq- хақиқий фойдаланилган вақт; соат
trej- режага асосан фойдаланиш муддати; соат
Асбоб-ускуналарнинг экстенсив кўрсаткичини яхшилаш учун уларнинг сменали коэффициентини ошириш, сменалар орасида бекор туриб колишларга бархам бериш, дастгохларни таъмирлаш вақтини қисқартириш, меҳнат интизомини мустахкамлаш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш зарур.
Ускуналарнинг сменалик коэффициенти - сутка давомида машина-сменаларнинг ўрнатилган ускуналар умумий сони ёки ишчи ўринларига нисбатидир.У куйидагича аниқланади:

бу ерда:
MS – сутка давомида хақиқий ишлаган машина-сменалар йиғиндиси;
A u.s – ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг умумий сони.
Ускуналарнинг сменалилик коэффициентини аниқлашнинг яна бир йўли бўлиб, унга кўра корхоналарнинг бир эмас, икки ёки уч сменада ишлаши ва бунда ускуналарнинг барчасидан хам тўлиқ фойдаланилмаслиги кўзда тутилади. Масалан: цехда 300 дона ускуна ўрнатилган бўлиб, биринчи сменада 270 таси, иккинчи сменада эса 220 таси ишлаган. Ускуналарнинг сменали коэффициенти 1,63 (270+220) /(300) ни ташкил қилади.
Интенсив коэффициент - маълум бир вақт ичида хақиқий ишлаб чикарилган махсулот миқдорини билдиради.У хақиқий ишлаб чиқарилган махсулот қийматини режалаштирилган махсулот қийматига нисбати билан аниқланади.

бу ерда:
ICH haq - хақиқий ишлаб чиқарилган махсулот миқдори;
ICH rej - махсулот ишлаб чиқариш режаси.
Дастгохлардан интеграл фойлаланиш коэффициенти ускунадан интенсив ва экстенсив фойдаланиш коэффициентларининг кўпайтмаси орқали аниқланиб, унинг вақт ва қувват бўйича банд бўлишини мажмуавий тавсифлайди.


Download 1,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish