1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши



Download 1,97 Mb.
bet41/103
Sana22.02.2022
Hajmi1,97 Mb.
#93609
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   103
Bog'liq
1.2019маъруза6 - копия(1)

2.Асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши
Асосий фондлар жисмоний ва маънавий жихатдан эскириши мумкин.
Жисмоний (моддий) эскириш - асосий фондларнинг бирламчи хислатларини ишлаб чиқаришда катнашиши натижасида йўкотиши ва табиий эскиришида юзага келади.
Маънавий эскириш - асосий фондларнинг кадрсизланиши ёки техник жихатдан муддатидан аввал иш қобилиятини йўқотишидир. Маънавий эскириш 2 хил кўринишга эга:
" асосий фондлар уларнинг ишлаб чиқариш қийматлари пасайиши натижасида кадрсизланади.
" асосий фондлар фан-техника тараққиёти таъсири остида янада самаралирок фондларнинг пайдо бўлиши натижасида кадрсизланади.
Асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш, яъни жисмоний ва маънавий жихатдан эскирган асосий фондларнинг ўрнини иқтисодий тўлдириш учун корхона бу воситалар қийматидан амортизацион ажратмаларни айириб ташлайди хамда бу ажратмалар кейинчалик харажатлар сифатида махсулот таннархига киритилади.

бу ерда:
Na - тўлиқ қайта тиклаш учун йиллик амортизация меъёри, %;
Fb - асосий фондларнинг бошланғич қиймати, сўм;
Ta - асосий фондларнинг меъёрий хизмат вақти, йил.
Йиллик амортизация ажратмалари (Aa) миқдори куйидагича аниқланади.



бу ерда:
Tk – хизмат муддати давомида капитал таъмирлашга сарфланган
харажатлар;
M– модернизация қилишга сарфланган харажатлар.
Амортизация маблағлари асосий фондларни тўлиқ қайта тиклаш (реновация), капитал таъмирлаш ва ускуналарни модернизация қилиш учун алоҳида равишда йўналтирилади. Шу сабабли, амортизация меъёри икки қисмдан - фондларни реновация қилиш (Nt.t) хамда капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш (Nk.t.)дан иборат.
Биринчи холда:

бу ерда:
Th - асосий фондларнинг хақиқий хизмат қилиш вақти, йил.
Иккинчи холда:

Ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондлар аста-секинлик билан эскириши сабабли, уларнинг иш қобилиятини таъмирлаш орқали тиклаш зарурияти туғилади. Асосий фондларни таъмирлаш капитал, ўрта ва жорий турларга бўлинади. Бино ва иншоотларни таъмирлаш ўз мазмуни, талаб килинувчи муддат ва маблағларига кўра машина ва ускуналарни таъмирлашдан фарқ қилади.
Машина ва ускуналарни капитал таъмирлашда улар тўлиқ қисмларга бўлинади ва эскирган қисмлар алмаштирилади.
Ускуналарни икки марта капитал таъмирлаш орасидаги муддат таъмирлаш цикли деб аталади. Машина ва ускуналар махсус заводларда таъмирланади.
Ўртача таъмирлаш - техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш хажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади хамда сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камрок талаб қилади. Бу жараён
корхонанинг ўзида амалга оширилади.
Жорий таъмирлашда, асосан, асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, текширилади, майда камчикликлари бартараф килинади, яъни ускуналарнинг фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади.



Download 1,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish