14
1-
Мавзу
. “Корхоналарни ривожлантириш стратегияси” фанининг
предмети ва вазифалари
1.1. “Корхоналарнинг ривожланиш стратегияси” фани ўқув
курси сифатида.
1.2. Курснинг тузилиши ва унинг иқтисодий фанлар тизимида
тутган ўрни ҳамда бошқа иқтисодий фанлари билан боғлиқлиги.
1.3. Курснинг бозор иқтисодиёти шароитига ва ислоҳотлар
талабига хос вазифалари.
1.1. “Корхоналарни ривожлантириш стратегияси” фани ўқув
курси сифатида
Иқтисодиётнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига
ўз вақтида А.Смит юқори баҳо бериб, у инсонни “homo economicus” -
“иқтисодий одам” деб атаган. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар бир одам
иқтисодиётнинг моҳиятини, ҳаёт неъматлари нималар эвазига
берилишини англамагунча, маблағларни
ишлаб топиш ва улардан
самарали фойдаланишни ўрганмагунча, оила миқёси ва ундан юқори
даражадаги иқтисодиёт учун маъқул келувчи сифат ва миқдор
параметрларига эга бўлади, деб ўйлаш нотўғри бўлар эди. Демак,
иқтисодиёт параметрлари (ҳам салбий, ҳам ижобий) аввало инсонлар
ҳаракати ва фаолиятининг, оқилона ҳўжалик юритиш, моддий
бойликларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва тақсимлашни самарали
олиб бориш қобилияти натижасида юзага келади.
“Иқтисодиёт” атамаси биринчи бор Аристотель томонидан
киритилган ҳамда одамларнинг товар ишлаб чиқариш ва
айирбошлашдаги хўжалик фаолиятини англатган.
Товар ишлаб
чиқариш, айирбошлаш ва реализация қилиш тизими қанчалик яхши
ташкил қилинган бўлса, иқтисодиёт кўрсаткичлари ва аҳолининг
15
турмуш тарзи, ресурсларсдан оқилона фойдаланиш, баҳони
шакллантириш, солиққа тортиш, самарали қўлланувчи бошқарув
тизими каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, шунчалик юқори
бўлади.
Иқтисодиёт инсон ҳаётининг моддий, маънавий, физиологик ва
бошқа эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган ҳар бир жабҳасини қамраб
олади. Оила қуриш, келажак авлодни тарбиялаш, зарурий турмуш
тарзини таъминлаш учун одамларга озиқ-овқат,
кийим-бош,
тураржой ва бошқа воситалар керак бўлади. Бу предметлар, қоидага
кўра, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарда ишлаб
чиқарилади. Шу сабабли иқтисодиётнинг, айниқса, аввалги
маъмурий-буйруқбозлик тизимидаги режали иқтисодиётдан фарқ
қилувчи бозор иқтисодиётининг ривожланиш тенденциялари ва
қонунларини
билиш,
рўй
бераётган
ижтимоий-иқтисодий
жараёнларни тушуниш ва исталган хўжалик муаммоларини ҳал
қилишда муҳим шарт ҳисобланади.
«Иқтисодиёт» фан сифатида табиатда ҳамда инсон,
жамоа ва
жамият ҳаётида вужудга келувчи турли хил иқтисодий жараён ва
ҳодисаларни прогнозлаштириш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича
билимлар мажмуасини ифода этади. У бир инсон учун ҳам, бутун
жамият учун ҳам зарур бўлган моддий ва номоддий объектларнинг
катта қисмини ҳамда моддий ва маънавий неъматларни тайёрлаш ва
тақсимлаш усуллари ва жараёнларини ўз ичига олади. Агар
«Иқтисодиёт» фанининг норматив жиҳатлари корхона,
фирма ва
давлатнинг иқтисодий сиёсатини таъминласа, позитив жиҳатлари эса
16
реал воқеликни баҳолайди ва таҳлил қилади ҳамда унинг
ривожланишидаги қонуниятларни аниқлайди.
Шу тариқа «Иқтисодиёт» фани изланиш ва услубий
вазифаларни бажаради ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳа ва
тармоқларида қабул қилинувчи амалий қарорлар учун назарий асос
бўлиб хизмат қилади. Фан-техника тараққиёти
шароитларида
иқтисодиёт фани жамиятда бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиб
бормоқда. Иқтисодий асослаб берилган ҳисоб-китоб ва прогнозлар
«Иқтисодиёт» фанининг муҳим таркибий қисми сифатида хўжалик
таваккалчилигининг рискини камайтиришга, ишлаб чиқариш ва
ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришга,
шунингдек, янги
техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишда энг
тўғри танлов олиб боришга имкон яратади.
«Иқтисодиёт» фани таркибига
тармоқлар (саноат, қишлоқ
хўжалиги, қурилиш, транспорт ва ҳоказо),
функционал («Меҳнат
социологияси ва иқтисодиёти», «Иқтисодий статистика», «Молия ва
кредит», «Баҳони шакллантириш» ва ҳоказо) каби
турли фан
Do'stlaringiz bilan baham: