15.3.Иқтисодиётда инвестиция инвестицион муҳит жозибадорлигини
оширишнинг асосий йўналишлари ........................................................... 377
16-мавзу Корхоналарнинг стратегик ривожланишида инновацион
фаолиятни ривожланиши ........................................................................... 383
16.1.Корхоналарда инновацион жараённинг моделлари. Инновацон
салоҳиятни шакллантириш ....................................................................... 383
16.2. Инновацион ривожланишнинг қонуниятлари, шароитлари ва
омиллари ....................................................................................................... 391
16.3. Корхоналарни инновацион ривожлантиришнинг молиявий
омиллари ....................................................................................................... 398
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ................................... 404
9
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018
йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга
Мурожаатномасида мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш
борасидаги аниқ фикр ва ғоялар белгилаб берилди, ўртага қўйилган
долзарб муаммолар, уларнинг моҳияти ва аҳамияти атрофлича
таҳлил қилиниши кераклигини айтди. Бунда,
“.. Ў
збекистон саноати
ривожланишининг асосий мақсади нафақат ушбу иқтисодиёт
секторида ўсиш суръатларини оширишга интилиш, балки бой табиий
ресурслар салоҳиятидан фойдаланиш орқали устувор тармоқлар ва
ишлаб чиқаришни ривожлантириш, унинг замонавий таркибини
шакллантириш, ташқи ва ички бозорда мамлакат саноати
рақобатдошлиги ва самарадорлигини ошириш учун чора-тадбирлар
мажмуасини шакллантиришдан иборат”
1
деб таъкидлаб ўтди.
Республикамизда фаолият юритаётган саноат корхоналарининг
ҳиссаси ошиб бораётган ҳозирги пайтда ишлаб чиқариш-хўжалик
фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир корхона, фирма ёки тадбиркор
рақобат шароитларида хўжалик юритиш тизимида сифатли маҳсулот
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни амалга оширишда ўзига хос
муносиб ўрин эгаллашга интилади.
Юртимизда 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон
Республикасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш
учун жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 107333,0 млрд.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисига Мурожаатномаси. 2018 йил 28
декабрь.
10
сўм, (доллар эквивалентида 13,3 млрд. АҚШ долл.) ёки 2017 йилга
нисбатан 118,1 % асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.
Асосий капиталга инвестициялар йиллар бўйича динамикасини
кузатадиган бўлсак, 2005 йилда – 2,0 трлн. сўм ёки 12,0 % ўсишни,
2010 йилда – 10,8 трлн. сўм ёки 9,0 % ўсишни, 2015 йилда – 28,5
трлн. сўм ёки 8,1 % ўсишни ташкил этган бўлиб, 2018 йилда энг
юқори кўрсаткич 18,1 % қайд этилганини таъкидлаш лозим.
2010–2017 йиллар давомида маҳсулот ишлаб чиқарадиган саноат
тармоқлари бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг
ўзлаштирилиши динамикаси ўртача 524 фоизни ташкил этган бўлса,
унинг
таркибидаги
тармоқлардаги
асосий
капиталга
инвестицияларнинг
ўзлаштирилишидаги
юқори
динамика
қуйидагиларда
кўринади:
озиқ-овқат,
ичимлик
ва
тамаки
маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятида 478 фоиз, тўқимачилик
маҳсулотлари, кийим ва тери ва унга тегишли маҳсулотлар ишлаб
чиқариш фаолияти турида 711 фоиз, ёғоч ва пўкак буюмлар, похол ва
тўқиш учун материаллардан буюмлар, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ва
мебель ишлаб чиқариш фаолият турида 868 фоиз, кимё маҳсулотлари,
резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш фаолият турида 1197
фоиз, асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб
чиқариш фаолият турида 681 фоиз, бошқа нометалл ва номинерал
маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолият турида 790 фоиз.
Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг нисбатан паст
динамикаси
металлургия
саноатида
(288
фоиз),
ёзилган
материалларни нашр қилиш ва акс эттириш фаолият турида (22
фоиз), кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда
11
(104 фоиз), машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш, таъмирлаш,
ўрнатиш, автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар
ва бошқа тайёр металл буюмлар ишлаб чиқаришда (100 фоиз)
кузатилади.
Саноатнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида
асосий эътибор таркибий ўзгаришларга қаратилган бўлиб, улар саноат
тармоқларидаги макроиқтисодий кўрсаткичлар ва таркибий
силжишлар билан биргаликда башорат қилинади. Саноатнинг
тармоқ таркибини 2030 йилга қадар такомиллаштириш ЯИМда
саноат улушини ривожланган давлатларда ЯИМ таркибидаги
характерларга хос бўлгани каби 2017 йилдаги 33,5 фоиздан 2030
йилда 40 фоиз ошириш билан асосланади. Бу мақсадга эриши учун,
шуни айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда бу борадаги
ишлар бошлаб юборилган. Айни вақтда бу ишлар ҳар бир турдаги
истиқболли хомашё ва ярим фабрикат бўйича чуқур қайта
ишлашнинг 2020, 2025, 2030 йилларга мўлжалланган аниқ
дастурига эга бўлиш учун мутлақо янги дастурий комплекс
ёндашувни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги
«2018–2019
йилларда
инвестициявий
ва
инфратузилмавий
лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3874-сонли қарорига асосан
кейинги йилларда мамлакатда инвестиция жараёнларини тубдан
такомиллаштириш,
давлат
ривожланиш
дастурларини
шакллантириш
тартибини
белгилаш,
лойиҳаларни
танлаш
шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, уларни молиялаштириш
12
борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда
2
.
Жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳа бошқарувининг ягона
миллий ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари амалга
оширилмоқдаки, у Ягона миллий ресурслар маълумотномасини ўз
ичига олади, бу эса товарлар, ишлар ва хизматларнинг бозор
қийматини шакллантириш, лойиҳа ечими самарадорлигини баҳолаш,
ресурсларнинг миқдори ва турларини тўғри аниқлаш, режалар ва
жадваллар шакллантирилиши, дастурлар бажарилиши устидан
электрон назоратни амалга ошириш имконини беради.
Шу
билан
бирга,
давлат
ривожланиш
дастурларини
шакллантириш борасидаги янги тартибининг барча компонентлари
эндигина бошланган, маъқулланган, шунингдек, жорий йилда
шакллантириладиган йирик ва стратегик муҳим инвестиция
лойиҳаларини, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
иштирокидаги шундай лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари
билан уларнинг муддатлари уйғунлаштирилмаганлиги уларни ўз
вақтида ниҳоясига етказиш, ишлаб чиқариш қувватларини
кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқара бошлаш ва янги иш ўринлари
яратиш соҳасида инвестициявий ҳамда молиявий хавотирларни
вужудга келтирмоқда.
“Корхоналарни
ривожлантириш
стратегияси”
фани
иқтисодиётни
модернизациялаш
шароитида
тармоқ
ва
корхоналарда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларини
назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш ва уни мўътадил
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018–2019 йилларда инвестициявий ва инфратузил- мавий
лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3874-сонли
қарори. 2018 йил 19 июль.
13
ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда магистратура
таълими
“Иқтисодиёт
(реал
сектор)”
мутахассисларини
шаклланишида катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |