8-мавзу Корхоналарни стратегик ривожланишида ходимлар ва
меҳнат мотивацияси тизими
8.1.Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил
қилиш муаммосини ҳал этиш бўйича устувор вазифани корхоналар
миқёсида амалга ошириш йўналишлари.
8.2.Корхоналар персонали ва унинг тузилмаси, унинг харакати
245
кўрсаткичлари.
8.3
Бошқарувнинг мотивлаштириш назарияларини қўллаш орқали
ходимлар меҳнатини рағбатлантириш усуллари
8.1.Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини
ташкил қилиш муаммосини ҳал этиш бўйичаустувор вазифани
корхоналар миқёсида амалга ошириш йўналишлари.
Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизга яқинини меҳнат ресурслари
ташкил этади. Меҳнат ресурслари жисмоний ва ақлий қобилиятга эга
бўлиб, меҳнат жараёнида моддий неъматлар ва хизматларни
яратадилар. Меҳнат ресурслари таркибига киритилган ижтимоий
ишлаб чиқаришда иштирок этмаётган нофаол аҳоли эса меҳнат
заҳираларини ташкил этади. Чунки вақти келиб улар ҳам иқтисодий
фаол аҳоли таркибига қўшилишлари мумкин.
Меҳнат ресурслари иқтисодий фаол ва нофаол аҳолига
тақсимланади.
Иқтисодий фаол аҳолига меҳнат билан банд бўлган фуқаролар
ва ишсизлар киради. Таҳлил қилинаётган даврда иқтисодий фаол
аҳоли сони 1,9 фоизга ортган.
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли - меҳнат билан банд ва ишсиз
деб ҳисобланмайдиган шахслар, шу жумладан:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ҳамда иш
ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар;
ишламаётган учинчи гуруҳ ногиронлари;
уй бекалари ҳамда болаларни парвариш қилиш билан банд
бўлган ишламаётган аёллар;
кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олаётган ишламаётган
шахслар;
246
ихтиёрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслар
46
.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш
тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига асосан иш билан таъминлаш -
фуқароларнинг қонун хужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий
ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга
иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир
47
.
Қуйидагилар иш билан таъминланган деб ҳисобланади:
ёлланиб ишлаётган, шу жумладан, ишни тўлиқсиз иш вақтида
ҳақ эвазига бажараётган касаначилик билан шуғулланаётган,
шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан, вақтинчалик
ишга эга бўлган фуқаролар;
бетоблиги, меҳнат таътилида, касбга қайта тайёрлашда, малака
оширишда эканлиги, ишлаб чиқаришнинг тўхтатиб қўйилганлиги
муносабати билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ
вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи сақланиб
турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар;
ўзини иш билан мустақил таъминлаётган фуқаролар, шу
жумладан, юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг
аъзолари, фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашаётган
оила аъзолари;
46
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 майдаги “Ишга жойлаштиришга муҳтож
меҳнатбилан банд бўлмаган аҳолиниҳисобга олиш методикасинитакомиллаштириш тўғрисида”ги 106-сонли
қарори //“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2007 йил, 21-сон, 216-модда.
47
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 616-I-сон
Қонуни // www. lex.uz.
247
Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар
органлари ва қўшинларида хизматни ўтаётган, шунингдек муқобил
хизматни ўтаётган фуқаролар;
таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб
чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган фуқаролар;
Қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият олиб бораётган жамоат
бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаётган фуқаролар
48
.
Мамлакатларда меҳнатда бандлик ва ишсизликни кўп йиллик
ўрганиш тажрибаси шуни кўрсатадики, меҳнатга яроқли аҳолининг
94-95
фоизи меҳнатда банд бўлса, иқтисодиёт меъёрида
ривожланаётган ҳисобланади.
Дастлабки
маълумотларга
кўра,
республикада
меҳнат
ресурсларининг сони 2017 йилнинг январь-декабрь ойлари учун
ўртача 18672,5 минг кишини ёки жами аҳоли сонидаги улуши 57,7
% ни ташкил қилди. Меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол
аҳоли сони 14357,3 минг кишини (жами меҳнат ресурсларининг 76,9
%и), шунингдек, иқтисодий нофаол аҳоли сони - 4315,2 минг кишини
ташкил қилди (23,1 %и).
Меҳнат
ресурсларининг
шаклланиш
жараёнлари,
шарт-
шароитлари ва омилларини кўриб чиқишдан олдин уларнинг таснифига
ва
гуруҳланишига
эътиборни
қаратамиз
22-расм.
48
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан
таъминлаш тўғрисида”ги 616-I-сон Қонуни // www. lex.uz.
248
Do'stlaringiz bilan baham: |