1-Mavzu. Kirish. Turli foydali qazilmalardan foydalanishda boyitishning roli va axamiyati


Қўрғошинли, рухли ва исли рудаларнинг агломерацияси



Download 24,95 Mb.
bet67/82
Sana01.06.2022
Hajmi24,95 Mb.
#628955
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82
Bog'liq
ркит маъруза

Қўрғошинли, рухли ва исли рудаларнинг агломерацияси

Қўрғошинли рудаларнинг муҳим минераллари галенит (PbS), церуссит (PbCO3) ва англезит ҳисобланади. Қоидага кўра қўрғошинли рудалар шунингдек, бироз миқдорда сульфидлар карбонатлар, рух сульфатлари, мис ва темир сақлайди. Руда флотация усулида бойитилади, ва натижада 75 % гача қўрғошин, 4-7 % гача рух сақлайдиган бойитма олинади. Бойитманинг пуч тоғ жинслари кварц, силикатлар, оҳактош сақлайди. Бойитма зарралари 95 % гача -0,06 мм ўлчамда бўлади.


Сульфидли бойитмаларнинг асосий массаси оксидли шароитда қўрғошинни олтингугуртнинг асосий қисмини йўқотиб оксидли шаклга ўтказиш учун куйдирилади (обожог). Шу билан бир қаторда бойитма бўлакланади. Эслатиб ўтиш керакки шахтали печлар иши майда бойитмаларда иқтисодий самара бермайди. Майда маҳсулотни бўлаклаш бу ерда, қора металлургиядагига ўхшаш муҳим операция ҳисобланади.
Шундай қилиб қўрғошинли бойитманинг дастлабки алгомерацияси иккита мақсадли бўлади.

  1. Қўрғошинни оксидли шаклга ўтказиш билан бойитмадан олтингугуртни йўқотиш;

  2. Майда маҳсулотни алгомератнинг йирик бўлакларига айлантириш.

Алгомерациядан олдин сульфидли қўрғошинли бойитма намланади ва ёндирувчи қатламнинг газ ўтказиш қобилиятини яхшилаш учун бўлакланади (юмалоқланади).
Агломерация тасмали турдаги машиналарда ва чашкали (қозон) мосламаларда амалга оширилади. Ёқилғи сифатида сульфидли бойитманинг олтингугурти, кокс майдаси ишлатилади.
Алгомерация жараёни шихтани ёндирувчи горн ёрдамида ўт олдиришдан бошланади.
Бунда сулфидлардаги олтингугуртларнинг йопиш зонаси ҳосил бўлиб, у секин панжарага томон харакатланади. Ёниш зонасида харорат 800 – 1000 оС ни ташкил этади. Чиқаётган газларнинг харорати 200 оС дан ошмайди.
Бойитманинг асосий ташкил этувчиси галенит (PbS) ҳаволи муҳитда 360 оС даёқ алангаланади.

2PbS + 302 = 2PbO + 2502


500 оС дан паст хароратда қўрғошин сульфати ҳосил бўлиши мумкин.


PbO + SO3 = PbSO4


Бироқ харорат 600 оС га кўтарилса, олтингугурт ангридриди SO2 ва О2 га диссоцияланади, бу эса PbSO4 ҳосил бўлишини қийинлаштиради.


950 оС дан юқори хароратда PbSO4 ва SO3 га диссоцияланади. Шундай қилиб қўрғошин оксиди, сульфати ва сульфидлари миқдори орасидаги нисбатан ёндириш таркибига боғлиқ. Етарлича юқори хароратда ва газларни ёндириш қатламидан жадал сўриб олишда маҳсулотлардаги сульфатнинг миқдори унча кўп эмас.
Қўрғошин оксиди шихтадаги кремнезей билан қаттиқ фазада 710 оС да таъсирлашади.
PbO + SiO2 = PbO · SiO2

2PbO + SiO2 = 2PbO · SiO2


PbO · SiO2 нинг ярим харорати 7800, 2PbO · SiO2 ники эса 740 оС. Қўрғошин селикатари ёниш зонасида шихтанинг ашё қисмини эритади.


Қўрғошинли алгомерат мустахкам, бўлакли, ғовак бўлиши керак. Шу билан бир қаторда у кам миқдорда олтингугурт қолдиғини сақлаши керак. Идеал холатда алгомерат умуман олтингугурт сақламаслиги керак, лекин бундай натижага амалга эришиш қийин. Одатда алгомерат 1-2 % S сақлайди.
Сульфидли бойитмани ёндириш кўпинча икки босқичда амалга оширилади. Биринчи ёндиришдан мақсад шихтани бойитмани бўлакламасдан олдин шихтадаги олтингугуртнинг бир қисмини йўқотиш. Тоза галенит PbS 13,4 % S (массаси бўйича) сақлайди.
Агломерациядан олдин одатда шихта 12 % дан камроқ олтингугурт сақлайди. Биринчи куйдиришдан кейин маҳсулотда 6-8 % S қолиши керак. Агломерацияда олтингугуртни йўқотиш жараёнининг ўзига ҳусусиятларини ҳисобга олиб, биринчи куйдириш (иссиқлик қайта тикланишини тиклаш ёинш зонасида хароратни пасайтириш, олтингугуртни ушлабтурувчи сульфидни ва силикатли эритма ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида) шихтанинг юпқа қатлами 180 – 150 мм да олиб борилади.
Бундан ташқари, юпқа қатламда ишлаш шихтанинг газ ўтказиш қобилиятини сезиларли оширади, сизиб ўтувчи ҳавонинг миқдорини оширади, қатламда кескин оксидловчи атмосфера ҳосил қилади ва олтингугуртнинг ёниб ботишини кучайтиради.
Биринчи куйдириш механик жихатдан кучсиз маҳсулот беради ва бу маҳсулот кейин 6 – 10 мм га майдаланади, яна намланади ва қаттиқ бўлак ҳосил қилиш мақсадида иккинчи марта куйдирилади. Куйдириш баланд қатламда (300 мм гача) олиб борилади ва бу юқори даражадаги харорат олишни, суюқ фаза ҳосил бўлишини, шихтанинг эришини ва мустахкам агломерат олишини таъминлайди. Параллел равишда шихтанинг иккиламчи олтингугуртсизлантириш олиб борилади. Биринчи куйдириш 7 – 10 дақиқа, иккинчи куйдириш эса 15 – 20 дақиқа давом этади.
Тайёр агломерат кокс билан бирга шахтали печга юкланади. Печнинг пастки қисмига ҳаво пуфлаб киритилади. Кокснинг ёниши қуйидаги реакциялар орқали ифодаланади.
С + О2 = CO2

CO2 + C = 2CO


Қўрғошиннинг қайтарилиши қуйидагича кетади


PbO + CO = Pb + CO2


Эриган қўрғошин печнинг ўчоғига оқиб тушади, у ердан махсус тешик орқали вақти – вақти билан чиқариб олинади. Қўрғошинга бошқа қайтарилган элементлар (Sb, Sn, Cu шунингдек As) қўшилади. Қўрғошиннинг бундай қоришмаси веркблей дейилади.


Рухли сульфидли рудаларнинг мухим минерали сфалерит (рух алдамчиси ZnS) ҳисобланади. Хозирда сульфидли рух бойитмасини метал холидаги рухга иқтисодий жихатдан мақбул тўғридан – тўғри қайта ишлаш усули мавжуд эмас. Рухни сульфидлардан қайтариш юқори харорат талаб қилади ва бир қанча қийинчиликлар билан боғлиқ, шунинг учун сульфидли бойитма тасмали турдан агломерацион машиналарда оксидловчи куйдиришга учратилади. Куйдириш мобайнида махсулотнинг бўлакланиши содир бўлади. Ёнилғи сифатида сульфидларнинг олтингугурти ишлатилади.
Рухли сульфидли бойитма одатда 30 % атрофида олтингугурт сақлайди. Тайёр агломерат эса 1 % дан ортиқ олтингугурт сақламаслиги керак. Сфалеритнинг оксидланиши қуйидаги реакция бўйича кетади.

ZnS + 302 = 2ZnO + 2So2


500 – 600 0C гача рух сульфиди ZnSО4 гача оксидланиши мумкин. Бироқ ёниш зонасида харорат 1300 0С дан ортади ва сульфатлар эрийди, бунинг натижасида агломерацияли куйдиришда олтингугуртнинг четлаштириш даражаси ортади. Куйдиришда жараённинг хароратини ошириб махсулотдан сульфатларнинг миқдорини камайтиришга эришиш керак.


ZnO нинг унча каттамас қисми пирит FeS2 ва пирротин FeS нинг оксидланишидан ҳосил бўлган Fe2О3 қуйидаги реакция бўйича таъсирлашади.

ZnO + Fe2O3 = ZnO · Fe2O3


Агар агломерат кейин пирометаллургик усул билан қайта ишланса, яъни юқори хароратда қайтарилса ферритларнинг ҳосил бўлиши зарарли жараён ҳисобланади.


Гап шундаки, рух ферритлари рух оксидига ўхшаб осон қайтарилади. Агар куйдириш махсулоти рухга гидрометаллургик усул билан қайта ишланса, яъни уни сульфат кислотада эритиб кейин эритмани электролиз

ZnO+H2SO4 = ZnSO4 + H2O


қилиб (эритма устидан электр токи ўтказиб, кейин катедда метал холидаги рухни чўктириб) рухни ферратлари номақбул, чунки улар сульфат кислотада эримайди.


Бу холда ZnO · Fe2O3 нинг миқдори куйдириш жараёнининг хароратини пасайтириб камайтирилади.
Бойитмада кам миқдорда иштирок этувчи PbS PbО да оксидланади ва PbO SiO2 билан таъсирлашади.
Ҳосил бўладиган қўрғошин силикатлари эрийди ва совугандан сўнг рухли алгомератда боғловчи ҳисобланади. Бироз миқдорда рух силикати хам ҳосил бўлади. Амалда рухли агломерат йирик донали ғовак масса ҳолида олинади, йирик мустахкам бўлаклар хам учрайди. Агломератнинг йириклиги ва бўлаклиги бу ерда унчалик рол ўйнамайди, чунки рухни агломератдан қайтариш баландлиги юқори шахтали печларда эмас, балки унча катта бўлмага н ўлчамли реторталарда амалга оширилади. Агломерациядан олдин шахта 6-8 олтингугурт сақлаши керак.
Сульфидли мисли руда ва бойитмаларнинг агломерацияли бир вақтининг ўзига шихтадан олтингугурт йўқотиши ва майдали бўлаклаш учун кенг ишлатилмайди, чунки куйдириш маҳсулотини шахтали эритиш хозирда саноатда подчененную рол ўйнайди. Миснинг асосий массаси иккита кетма кет жойлашган агрегатларда яллиғ ва конвентор печларда эритилади. Кўп подли печларда куйдирилган ва енгил куйдирилган сульфидли кукунсимон бойитма яллиғ печларда сульфидли қотишма – штейи олиниб қайта ишланади. Кейин штейн мис олиш учун конвентор печларда қайта ишланади.
Шахтали печларда куйдирилган бойитмадан мисни тўғридан – тўғри қайтариш бўлакли оксидли махсулотни талаб қилади. Куйдириш тасмали алгомерация машиналарида ва косачали мосламаларда амалга оширилади. Куйдириш жараёнида калькопирит окасидланади ва диссоцияланади.

2CuFeS2 + CO2 · Cu2O + Fe2O3 + 4SO2


2CuFeS2 = Cu2S + 2FeS+1/2 S2
S+O2=SO2

Темиир оксидлари пуч тоғ жинсларидаги силикат кислотаси билан реакцияга киришиб фаялит (2FeO · SiO2) ҳосил қилади ва у алгомератда боғловчи вазифасини бажаради. Олтингугуртнинг ёниш зонасидаги харорат 1200 оС га этади.


Шихта 18-25 % S ва 16-20 % SiO2 сақлайди. Мисли бойитмаларни агломерацияси мобайнида олтингугуртнинг четлаштириши 70 % га этади.

Download 24,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish