Секин содир бўладиган типдаги гиперсезувчанликни илк бор немец батериологи Р.
Кох кузатишга мувоффақ бўлган. Сил (туберкулёз) бациллининг туберкулёз билан
касалланган ҳайвон терисига юборилиши 1-2 суткадан сўнг гранулем ҳосил бўлиши билан
кучли маҳаллий яллиғланишни келтириб чиқаради. Интакт ҳайвонларда бундай инъекция
атиги жудаям қисқа вақт давом этадиган реакция билан кечади ҳалос.
1902-йили Рише ҳамда Портье денгиз анемонига заҳрига қарши антитоксик
иммунитетни тадқиқ этаётиб анафилактик шок феноменини тасвирлаб беришди.
Олдиндан иммун ҳосил қилинган итларга кичик миқдордаги летал дозадаги заҳарни
қайтадан ичига юборилиши томирлар спазми, колапс ҳамда ҳайвонлар ҳалокати билан
намоён бўлувчи ўткир тизимли реакциянинг ривожланишига олиб келди. Иммунитет
ҳосил қилган ҳайвонлар терисига заҳарнинг киритилиши яллиғланишнинг маҳаллий
реакциясини келтириб чиқарди халос.
Шу билан бирга Артюс маҳаллий аллергик реакция шаклларидан бирини тасвирлаб
беради. Тадқиқодчи антигеннинг заҳарли бўлмаган шакллари устида иш олиб борди.
Шундай антигеннинг терига илк инъекцияси реакцияни келтириб чиқармади, ёки у кучсиз
миқдорда бўлган бўлиши мумкин. Худди уша антигенни такроран киритилиши қатор
ҳолатларда полиморф-ядроли лейкоцитли, геморрагик реакция, томирлар некрозига олиб
келувчи инъекция жойининг интенсив инфильтрациясига олиб келди.
Аллергик реакция билан боғлиқ яна бир феномен тегишли касалликларни даволаш
учун отсимон антидифтерияли ҳамда антиустунли зардобларни қўллашда топилган эди.
Даволашнинг сўнги (кеч) босқичларида ушбу зардобларнинг катта миқдорида
киритилиши баъзан ҳарорат ортиши, ўйқусираш, эшак еми билан кечадиган тизимли
реакцияларга, қатор ҳолатларда – томирлар ҳамда буйракларнинг зарарланиши билан
кечиши мумкин. Феномен киритилган зардоб оқсилларига антителалар ҳосил бўлиши
билан кечгани боис, ҳасталик (касаллик) зардоб касаллиги номини олган.
Интакт организмда барча ушбу аллергик реакцияларнинг ривожланиш қобилиятини
ҳаста донорлардан зардоб кўчириш ёрдамида бошлаш мумкин. Бунда шу сингари
сенсибилизацияланган (сезувчанлик ортганлиги) реципиент аллергеннинг емирувчи
дозасини (миқдорини) киритишда зардоб доноридагидек юқори сезувчанликни тезда
тарқатади.
Агар тез содир бўлувчи гиперсезувчанликни зардоб ёрдамида узатиш мумкин бўлса,
интакт
организмдаги
секин
содир
бўладиган
типдаги
гиперсезувчанликни
сенсибилизацияланган донордан тирик лимфоид хўжайраларни мослаштириб кўчиришда
ҳосил қилиш мумкин. Бу шуни кўрсатадики, юқори сезувчанликнинг икки тури асосида
турли механизмлар ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: