1-Мавзу: Kirish. Havo va suv resurslarini muhofaza qilish fanning mazmuni Reja



Download 0,72 Mb.
Sana15.04.2022
Hajmi0,72 Mb.
#554397
Bog'liq
1-маъруза


1-Мавзу: Kirish. Havo va suv resurslarini muhofaza
qilish fanning mazmuni
Reja:
O’zbekistоn Respublikasidagi tashqi muhitning zamоnaviy hоlati va kelgusidagi muammоlari.
Atmоsfera iflоslanishi haqidagi umumiy malumоtlar.
Suv xavzalarini iflоslanishi haqidagi umumiy ma`lumоtlar.
Табиатнинг инсон ва жамият учун аҳамияти жуда катта ва турли-тумандир. Уни инсон эхтиёжини қондириш жихатларига қараб, иқтисодий, илмий, соғломлаштириш, тарбиявий ва эстетик каби аҳамиятларини фарқлаш мумкин Табиатнинг иқтисодий аҳамияти дейилганда ундаги ресурслардан(ҳаво, тупроқ, сув, минераллар, ўсимлик ва ҳайвонлар) турли ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишда асосий моддий манба сифатида фойдаланиш тушинилади. Маълумки, инсон ва жамият эхтиёжларини қондирувчи барча маҳсулот ва хом ашёлар табиий манбаълардан хисобига яратилади. Табиатнинг и л м и й аҳамияти шу билан белгиланадики, инсоннинг барча билимлари негизида табиат ва ундаги турли жараёнларни кузатиш, ўрганиш, тахлил этиш ва амалий хулосалар қилиш ётади.
С о ғл о м л а ш т и р и ш аҳамияти дейилганда соф табиий унсурлар (мусаффо ҳаво, тоза сув, унумдор тупроқ, баҳаво ўрмон)нинг ва шифо берувчи табиий модда ва жараёнларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири тушунилади. Бундан қарийиб минг йил аввал яшаб ўтган буюк ўтмишдошимиз Абу Али ибн Сино «Одамлар саломатлиги ташқи шароит билан чамбарчас боғланган» деганда табиатни айнан шу ҳусусиятини назарда тутган бўлишига шубха қилмаса ҳам бўлади.
Табиатнинг т а р б и я в и й аҳамияти дейилганда соф хақиқий табиатни кишиларда олийжаноблик, хушфеъллик, бағрикенглик, ватанпарварлик, улуғворлик, мулойимлик каби аҳлоқий хислатларни уйғотиш ва шакллантириш ҳусусиятлари тушунилади. Табиат қуйнида ёки тез-тез у билан бирга бўлиш инсонларнинг ёшидан қатъий назар уларда инсоний фазилатларни камол топишига ёрдам беради. Жамиятда кузатиладиган рухий қашшоқлик, лоқайдлик, қўполлик, жахлдорлик, раҳм-шафқатсизлик, вахшийлик каби иллатларнинг авж олиш сабабларидан бири ҳам кишиларни сунъий(техноген) муҳитга тушиб табиатдан ажралиб қолганликларидандир.
Табиатнинг э с т е т и к аҳамияти беқиёсдир. Инсондаги барча гўзаллик, мукаммаллик, мусиқа, тасвирий санъат, куй-наво хислари ва уларга бўлган эхтиёжларининг негизида табиат ётади. Табиатдаги ям-яшил водийлар, зилол сувли булоқ ва сойлар, пурвикор тоғлар, бепоён кенгликлар, ранг баранг гуллар, хушовоз ва чиройли қушлар инсон учун фақат моддий неъматлар манбаигина эмас, балки битмас-тугалмас ижод, гўзаллик, дид ва рухий қувват манбаидирлар.
Умумсайёравий экологик муаммолар сифатида аҳолини шиддатли тарзда тартибсиз кўпайиб бориши хом-ашё ва энергетик ресурсларни камайиб бораётганлиги, ҳаво, сув, тупроқларни ифлосланиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни айтиб ўтиш мумкин. Шунингдек иқлим ўзгаришлари, ерни ўртача хароратнинг ва карбанат ангдириди газини ортиб бориши, “Озон туйниги”, “Фото кимёвий смог”, “Парник эфекти”,”Кислатали ёмғирлар”нинг хосил бўлишиини ҳам умумсаёравий экологик муаммолар қаторига киритиш мумкин.
Минтақавий экологик муаммолар таъсир кўламига кўра сайёрамизнинг алоҳида ҳудудлари ёки давлатларига ҳос бўлган муаммолардир. Масалан, Марказий Осиёдаги Орол муаммоси, Африканинг баъзи ҳудудларидаги қурғоқчилик ва қахатчилик, ғарбий Европа ва Америкадаги баъзи кучли индустрлашган ҳудудларга ҳос муаммолар минтақавий экологик муаммолардир.
Маҳаллий экологик муаммолар таъсир кўламига кўра нисбатан кичикроқ ҳудудларда намоён бўладилар. Булар алоҳида торроқ ҳудудларга, масалан, шаҳар, туман ёки айрим ишлаб чиқариш минтақасига ҳос муаммолардир.

  • .Ҳаёт муҳитининг тирик организмларга таъсир кўрсатувчи элементлари экологик омиллар дейилади.

  • Экологик омиллар табиати ва ҳусусиятларига кўра бир неча гуруҳ ва гуруҳчаларга бўлинади яъни абиотик, биотик ва антропоген омилларга

  • 1. Абиотик омиллар ноорганик (ўлик) табиатнинг тирик организмларга таъсирини ифодаловчи омиллар бўлиб, улар 4 та гуруҳчага бўлинади: а) иқлим омиллари-ёруғлик, ҳарорат, намлик, шамол, босим ва бошқалар билан боғлиқ таъсирлар; б) эдафик ёки эдафоген омиллар-тупроқнинг ҳусусиятлари билан боғлиқ таъсирлардир; в) орографик омиллар-ҳудуднинг ер юзаси тузилиши, рельефи билан боғлиқ таъсирлар; г) гидрологик омиллар-сувнинг ҳусусиятлари билан боғлиқ таъсирлар.

  • 2.Биотик омиллар-тирик организмларнинг бир-бирига ўзаро таъсирини ифодаловчи омиллар бўлиб, уларни 3 та гуруҳчага ажратиш мумкин: а) фитоген омиллар-ўсимликлар билан боғлиқ таъсирлар; б) зооген омиллар-ҳайвонот дунёси билан боғлиқ таъсирлар; в) микрбиоген омиллар-қуйи даражадаги тирик организмлар (микроблар, бактериялар, микроскопик ўсимликлар, замбуруғлар) билан боғлиқ таъсирлар.

  • 3. Антропоген омиллар - жамият(инсон)нинг турли ишлаб чиқариш фаолиятлари билан боғлиқ таъсирлар. Антропген омилларни маълум маънода биотик омиллар гуруҳига мансуб деб қараш ҳам мумкин. Аммо, инсоннинг онгли фаолиятини атроф-муҳитга, жумладан, тирик табиат(организм)га таъсири бошқа биологик мавжудотларникига нисбатан беқиёсдир. Айниқса, ҳозирги даврда ердаги ҳаёт тақдири кўп жихатдан инсонга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шунинг учун антропоген омилларни алоҳида чуқурроқ ўрганиш ва унга етарли аҳамият бериш муҳим экологик заруратлардан биридир.





























Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish