Қадимги шаҳарлар – археологик ёдгорликларнинг ўзига хос тури. Қадимги Миср, Эрон (Тахти Жамшид), Ҳиндистон (Мохенжо Даро), Рим (Ромул), Парфия (Қадимги Ниса), Эски Рязань, Любич, Эски Ладога ва бошқ. Булар жумласига археологик қимматга эга ҳозирга даврга қадар мавжуд шаҳарларнинг ва уларнинг қўрғонлардан иборат қисмлари - кўҳандиз, қалъалар ва улар ичидаги бошқа жойлар киради.
Манзилгоҳларни ўрганиш асносида маданий қатламларга дуч келамиз. Археологик стратиграфик шурф орқали маданий қатламни билиб оламиз.
Дафн этиш жойлари ва дафн иншоотлари. Булар археологик ёдгорликлар орасида сони жиҳатидан иккинчи ўринда туради. Улар тупроқ уюмларидан иборат қабрлар, қўрғонлар ва мақбаралар орқали тушунтирилади. Бундай туркумлаш уларнинг ташқи кўриниши, дафн этилган жойнинг устида қурилманинг сони ёки истиснослиги қараб ажратилган.
Қўрғонлар. Улар қабрлар, тупроқ уюмлари, тепаликлар, қадимги қабрлар устидаги тепаликлардир. Улар хронологик хусусият касб этади, чунки қўрғонлар палеометалл давридан эътиборан тарқала бошлаган. Бу даврда ишлаб чиқарувчи хўжалик пайдо бўлган эди. Уларни теварак- атрофдаги ландшафт билан боғлаш керак. Улар кичик ҳажмда ва йирик бўлган. Шароит ва даврга кўра уларнинг шакли ўзгариб турган. Ер юзидан бир оз кўтарилган ва зўрға кўринадиган тепаликлар бор ёки йириклари ҳам мавжуд. Диаметри 100 м., баландлиги 10-15 м. бўлган скифлар, саклар қўрғонлари меъморий иншоот сифатида ҳам машҳур. Салбик, Пазирик, Аржан каби Жанубий Сибирдаги қўрҳонлар йириклари ҳисобланади. Улар 100 минг метрдан иборат тупроқ, юзлаб ходалар ва 10 лаб йирик харсангтошлардан ташкил топган. Сунъий тупроқ уюмлари кўринишига кўра турлича: бундай қурилмалар фақат тупроқ, тош ёки ттанҳо тошнинг ўзидан иборат. Масалан, Тоғли Олтойда чеккалари тошлардан ва устунлардан иборат уюмлар мавжуд.
Тупроқ қабрлари. Булар тупроқ уюмлари ва қўрғонлардан истисно тариқасидаги кўз илғамас тупроқ қабрлари бўлиб, уларни топиш бироз қийинчилик уйғотади.
Ғорлар – ибтидоий тузумда ибтидоий одамларнинг яшаши учун қулай бўлган табиий тураргоҳлар. Ғорларда шунингдек жониворлар ҳам истиқомат қилган. Ғорлар, шунингдек ҳайвонларни овлашда тузоқ вазифасини ўтаган. Ташқи дунёдан ажралган ғорлар узоқ даврлар мобайнида археологик ашёвий далилларни ўзида сақлаб келган.
Артефакт – инсон меҳнат фаолияти маҳсули бўлиб, узоқ ўтмиш ҳақида ўзида муайян маълумотлар, далилларни сақлаб келган моддий маданият объекти. Артефакт юнон тилидан олинган бўлиб, унинг маъноси сунъий яратилган.
|
Археологиянинг тарих хронологиясини узайтириш, саналарни аниқлаштиришдаги ўрни ҳам бениҳоя катта. У ўзининг методлари асосида вақтни, замонни, даврларни аниқлаштиришга хизмат қилади. Ёзма манбаларга таянган ҳолда тарихчилар инсоният тарихини 5000 йилга қадар чўзишган эдилар. Археология бу даврни яна кўпроқ узайтиришга муваффақ бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |