ўртача муддатли истиқболда (2019-2025 йиллар)
1. Халқ таълими ва мактабгача таълим объектлари, соғлиқни сақлаш объектлари учун алоқанинг кенг полосали каналларини ташкил этиш: 1-босқич – вилоят марказларидаги объектлар, 2-босқич – туман марказлари ва шаҳарларидаги объектлар, 3-босқич – қишлоқ жойлардаги ва бориш қийин аҳоли пунктларидаги объектлар, муддати 2023 йилгача.
2. Давлат ва нодавлат радиодастурларини рақамли форматга ўтказиш, муддати 2024 йилгача.
3. Теледастурларни узатган ва ҳажмли форматда овоз қилинган ҳолда рақамли телекўрсатувлар тармоғини модернизация қилиш, муддати 2024 йилгача.
4. Ер усти рақамли телекўрсатувларнинг мавжуд тармоғидан самарали фойдаланишни ошириш, жумладан, тарқатилаётган теледастурлар сонини кўпайтириш, телеканаллар бўйича кенг полосали ахборотнинг бошқа турлари узатилишини ташкил этиш, муддати 2024 йилгача.
Узоқ муддатли истиқболда (2030 йилгача)
5. 5 та минтақавий юқори унумли Дата-марказларни босқичма-босқич қуриш, муддати 2029 йилгача.
6. Охирги миль участкасида 5,5 млн портгача фойдаланишнинг оптик тармоқларини жорий этган ҳолда кенг полосали фойдаланиш тармоқларини босқичма-босқич кўпайтириш, муддати 2030 йилгача.
7. 600 мингта фойдаланувчиларга IMS технологияларини қўллаган ҳолда коммутация марказларини модернизация қилиш – (IP Multimedia Subsystem – IP протоколи асосида электр алоқасида мультимедиани узатиш), муддати 2030 йилгача.
8. Республиканинг тарихий ва жамоат марказларида, шу жумладан, туристлар тез-тез ташриф буюрадиган объектларда Mi-Fiтехнологиялари бўйича маълумотлар узатишнинг 1 500 симсиз тармоқлари зоналарини яратиш, муддати 2025 йилгача.
9. Интернетнинг ўтказиш қобилиятини шаҳарлараро даражада – 1 Тбит/секундигача; шаҳарлар ва туман марказлари даражасини – 400 Гбит/секундгача босқичма-босқич кенгайтириш, муддати 2030 йилгача.
10. Тола-оптик алоқа линияларини қурган ҳолда абонентлар фойдаланиши тармоқларини маълумотларни узатиш узеллари ва уй хўжаликларининг 70 минг км узунликдаги узелларини босқичма-босқич кенгайтириш, муддати 2030 йилгача.
Молиявий хизматлар соҳасида
2016-2018 йилларда молиявий хизматлар 2,1 баравар ўсди. 2018 йилда 21,1 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилди. 2018 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра молиявий соҳада 28 та тижорат банки ва уларнинг 896 та филиали, 36 та микрокредит ташкилотлар, 53 та ломбард, 1 134 та мини-банк, 2 132 та мобиль касса, 948 та валюта айирбошлаш пункти, 1 132 та халқаро пул ўтказмалари пункти фаолият кўрсатмоқда.
2018 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Марказий банкининг банклараро тўлов тизими орқали транзакцияларнинг умумий суммаси 845,6 трл сўмни ташкил этди, бу 2017 йилдаги кўрсаткичлардан 1,3 баравар юқоридир. Транзакцияларнинг ўсишига электрон тўловлар тизимини ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган тўлов хизматлари ва маҳсулотларни кенг жорий этиш йўли билан тўловларни амалга ошириш учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратиш кўмаклашмоқда.
Банк ҳисоб рақамлари билан масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчиларнинг умумий сони 78,7 фоизга ўсди ва деярли 8 млн кишини ташкил этди, 17,6 млн банк пластик карталари чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди, бу 2017 йилги даражадан 1,6 млн камдир. Фойдаланишдаги карталар сонининг пасайиши DUET (оффлайн-карталар) пластик карталар тизимининг ёпилиши билан боғлиқдир.
Ишлаб турган тўлов терминаллари сони 3,9 фоизга ўсди ва 2019 йил бошида 244,9 мингтани ташкил этди, банкоматлар ва инфокиоскалар сони – 21,8 фоизга ўсди ва 6 500 тани ташкил қилди. 2018 йил 1 январдаги ҳолатига кўра уларнинг 5 632 таси ишлаб турди.
Иқтисодиётнинг реал секторлари корхоналари ва тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини кредитлаш ҳажми, шунингдек, замонавий технологиялар асосида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш 1,22 баравар, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажми 1,5 баравардан ортиқ кўпайди.
2019 йилда Марказий банк томонидан Миллий банклараро процессинг ташкил этиш, шунингдек, Humo электрон тўлов тизимини яратиш ишлари якунланиши режалаштирилмоқда.
Суғурта мукофотлари миқдори 2018 йилда 1 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди, бу 2017 йилнинг тегишли давридагига қараганда 1,9 баравар юқоридир, суғурта компанияларининг устав капитали 2 баравардан ортиқ ўсди.
Бошқа мамлакатлар билан таққослаганда суғурта соҳасида паст салоҳият қайд этилади. Кўрсатилган суғурта хизматлари ҳажми республика ялпи ички маҳсулотининг 0,3 фоизидан ортиқни ташкил этмайди, айни вақтда у Корея Республикасида – 11,9%, Японияда – 11,1%, Францияда – 9%, Германияда – 6,7, Хитойда – 3% ва Россияда – 1,3%. Суғурта хизматлари тузилмасида суғуртанинг ихтиёрий турлари мажбурий турларига қараганда устунлик қилади. Ривожланган мамлакатларда суғуртанинг мажбурий турлари улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этади.
Ҳаётни суғурта қилиш бўйича хизматлар улуши пастлигича қолмоқда – 8%, айни вақтда ривожланган мамлакатларда ҳаётни суғурта қилиш улуши жами суғурта мукофотларида 50 фоиздан ортиқни ташкил этади. Ҳаётни суғурта қилиш шартномалари сони 0,3 фоизни, ҳаётни суғурта қилиш бўйича компаниялар бўлинмалари – 1,2 фоизни, кўрсатиладиган хизматлар тўплами – 4,5 фоизни ташкил этади. Шахсий суғурта бозорини ривожлантиришга куйидаги омиллар тўсқинлик қилади:
Суғурта бозори инфратузилмасининг муҳим унсури сифатида соғлиқни сақлаш тизимининг мустақиллиги. Кейинги вақтларда хусусий тиббиёт фаол ривожланганига қарамай, унинг хизматларига тарифлар юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бу кўп даражада ихтиёрий тиббий суғурта бўйича суғурта полиси нархини белгилайди;
жисмоний шахсларда пулни шахсий суғуртага қўйиш рағбатининг йўқлиги. Юридик шахслар даромадининг 2 фоизи ушбу маблағлар суғуртага йўналтирилганда солиқ солинадиган базадан чегириб ташланишига қарамай, жисмоний шахслар ўз таваккалчиликларини суғурта қилишда даромад солиғи пасайишига умид қилиш ҳуқуқига эга эмас. Суғуртага йўналтириладиган маблағларни компенсация қилиш механизмини жорий этиш суғурта мукофотлари ҳажмини кўпайтирган ва Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашган бўлур эди.
2030 йилгача мақсадли параметрлар билан молиявий хизматлар улуши ўсишини 2,2 баравар таъминлаш мўлжалланган.
Молиявий айланма ва молиявий активлар ўсиши реал иқтисодиёт динамикасидан олдинда бориши кутилмоқда, унинг молиявий маблағлар, воситалар ва институтлар билан тўлдирилиши кучаяди. Ушбу соҳада давлатнинг таъсири заифлашади, молиявий секторнинг рақобатбардошлиги, энг яхши халқаро стандартлар негизида иқтисодиётда ресурсларни қайта тақсимлашда унинг самарадорлиги ошади.
Суғурта мукофотлари ҳажми жиддий равишда ўсиши тахмин қилинмоқда, у аҳоли ихтиёрий суғурта, шу жумладан, жамғариладиган ҳаётни суғурта қилиш билан қамраб олишни кенгайтириш ҳисобига кўпаяди.
Акциялар бозорининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан капиталлашуви жиддий равишда кўпайиши мўлжалланмоқда, молиявий воситачилик механизмлари ва имкониятлари кенгаяди, бу иқтисодиётнинг молиявий сектори рақобатбардошлигини ва молиявий хизматлар жиддий ўсишини кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |