Ёлланувчи (ижарачи). Объектнинг имкониятлари ва кўрсаткичларини ўрганиш босқичида қуйидаги иккита ҳолатни таъкидлаш лозим:
Агар олди-сотди жараёнида ҳаридор баҳоланаётган объектни ўзининг компанияси тижорат мулки учун ва шу билан бизнес фаолиятни назорат қилиш учун олаётган бўлса, бу ҳолда у объектнинг даромадли ёки даромадсиз эканлигини, унинг бошқа ижобий ва салбий томонларига қизикиши табиий. Бу ҳолда баҳоловчи савдо фаолияти натижаларини ва компания акивларининг ҳолати бўйича алоҳида текшириш ўтказиши лозим.
Агар ҳаридор асосий фондни бизнес фаолиятни назорат қилиш учун эмас, балки кўчмас мулкка эгалик қилиш учун, мос равишда, даромад олиш хуқуқига эга бўлиш учун сотиб олаётган бўлса, бу ҳолда у алоҳида бино эгаллаган компаниянинг молиявий ҳолатининг ишончлилиги ҳақида билишни ҳоҳлайди ва компаниянинг ижара тўловини тўлаш имконияти ҳақида тасаввурга эга бўлади. Агар ижарачи йирик компания бўлса, ижара тўловлари янгидан ташкил қилинган, чекли маблағларга эга компанияга ишончлироқ ҳисобланади. Ўз – ўзидан аёнки, ижарачининг молиявий имконияти жуда эҳтиёткорлик билан текширилиши лозим.
Эгалик (сотиш). Асосий фонд бўлмиш бино ёки иншоотларни, ҳудди шундай бошқа хил актив турлари каби активни ўзлаштираётганда, уни қанча вақтга олинаётганлиги ва ижара келишуви билан мос равишда қандай мажбуриятлар ва қулай жиҳатлари ҳақидаги маълумотларни билиш, мулкий ҳуқуқни ўзлаштириш шартларини ҳисобга олиш зарурдир. Яъни, асосий фонд тўлиқ ҳуқуқий жиҳатлари билан ёки фақатгина ижара ҳуқуқини берувчи бир неча йилга ўзлаштириляптими, шуни инобатга олиш зарурдир. Ўзлаштирилаётган ҳуқуқ ва қизиқишлар имкониятини аниқлаш жуда муҳимдир, чунки улар қийматлари билан сезиларли фарқ қилиши мумкин.
Объектнинг олдинги эгаси билан ҳар қандай ижара шартномаси ва келишувлар куриб чиқилиши ва уларнинг талқини икки хил тушунчани келтириб чиқармаслик учун аниқ юридик ҳолда бўлиши керак.
Бундай ҳолатни ўрнатиш учун юристнинг ёрдами керак бўлади.
Ҳудуднинг (атроф-муҳитнинг) ифлосланганлиги. Объекнинг жойлашиши атроф-муҳитнинг мухофазаси нуқтаи-назарига кўра чегараланиши мумкин.
Атроф-муҳитнинг кўпгина омиллари активларни баҳолашга тайёргарлик жараёнида инобатга олинади. Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, баҳоланаётган объект ифлосланган ҳудудда ёки объектнинг ўзи атроф-муҳитни ифлослантирса, унинг қиймати салбий томонга ўзгаради.
Кўпгина ҳолларда баҳоловчи вазифасига ифлосланишни бартараф этишга кетган ҳаражатларни аниқлаш кирмайди. Атроф-муҳитни ифлосланиши қайд этилса ёки шундай муаммо борлиги гумон қилинаётган бўлса, Баҳоловчи баҳолаш жараёни бошида экологик экспертиза ўтказиш тавсияси билан чиқиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |