1 мавзу –кадастр хужжатлар тупламини тайёрлаш ва бахолаш тугрисида тушунча


) Ер участкасига тегишли мавжуд архив материаллари ўрганилади



Download 3,55 Mb.
bet6/34
Sana26.05.2022
Hajmi3,55 Mb.
#608966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Йигма жилд (1)

2) Ер участкасига тегишли мавжуд архив материаллари ўрганилади:

  • Мазкур объект бўйича олдин бажарилган (агар мавжуд бўлса) топографик-геодезик, кадастрлаштириш, хатлов ва баҳолаш ишларининг ҳисобот материаллари нусхаси ҳамда ижрочилари, бажарилган вақти, ҳисоботнинг инвентар рақами ва сақланаётган жойи ҳақидаги маълумотлар-Тайёрланган хужжатларга кўра ушбу ер участкасига олдин топографик-геодезик, кадастрлаштириш, хатлов ва баҳолаш ишлари бажарилмаган;

  • Агар олдин давлат рўйхатидан ўтган бўлса, ер участкасининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, унинг рақами ва берилган санаси - Тайёрланган хужжатларга кўра ушбу ер участкаси олдин давлат рўйхатидан ўтказилмаган;


  1. Ер участкасининг чегарасини ўрнатиш, белгилаш ва келишиш ҳамда давлат кадастри рақамини бериш далолатномасининг хуқуқий асослари 4.2-шаклдаги маълумотлар асосида ўрганилади ва тахлил қилинади:

4.2-шакл

Ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш ДАЛОЛАТНОМАСИ

Самарканд ш.



















Биз, Самарқанд вилояти ер тузиш ва Бино- иншоот кадастри давлат корхонаси мутахассиси
Ш. Махамматов

ва ер участкасининг ҳуқуқ эгаси Сатторов Эрмамат Норқулович қуйидагиларни аниқладик.

Ер участкаси Самарканд ш., "Дўстлик" махалласи, Мовороуннахр кўчаси 13 уйда жойлашган.

(жойлашган манзили)




14:16:03:30:01:0670:0001










Сатторов Эрмамат Норқулович га

(юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми)




0,06338га ер участкаси 7.12.1989 йилдаги №391/12 ва 3.12.2015 й №1621-Қ сонли Самарқанд шахарБоғишамол Халқ депутатлари ижроия қўмитаси ва Самарқанд шахар хокимининг қарорларига

(ер участкаси берилган ёки унга бўлган ҳуқуқнинг ўтиши тўғрисида ҳужжат номи, санаси, рақами)

Мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган,




(ер участкасини бериш мақсади, ҳуқуқ тури)

амалда ер участкасининг майдони 0,06338 га ни ташкил қилади.




Ер участкаси уй-жой мақсадида фойдаланилмоқда, шундан:

Курилиш остидаги майдони: 0.028507га Ҳовли ерлари: 0.034873га


га














































Ер участкасидан хужжатлар бўйича фойдаланиш мақсади уй-жой

, амалда уй-жой мақсадида фойдаланилмоқда.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши чекланмаган

(ҳужжат номи, чеклаш мазмуни)

Ер участкасида муҳофаза зонаси ўрнатилмаган

(ҳужжат номи, муҳофаза зонаси белгиланган объект тури, майдони, фойдаланиш шарти)

Ер участкасини баҳолаш натижалари тўғрисида маълумотлар  бахоланмаган

Ер участкаси чегараларининг таърифи

Бино пойдевори ташки томони билан чегараланган







Девор пойдевори ташки томони билан чегараланган







Бино айвон пойдевори ташки томони билан чегараланган







Девор пойдевори ташки томони билан чегараланган







Ер участкаси чегаралари бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгасининг ва чегарадош ер участкаларига бўлган хуқуқ эгаларининг эътирози йук

(эътирозлари йўқ/ қуйидаги эътирозлари мавжуд)














‎‎‎‎Мазкур далолатномага унинг ажралмас қисми сифатида ер участкасининг 1:500 масштабидаги кадастр плани илова қилинмоқда.

Самарқанд вилояти ер тузиш ва Бино- иншоот кадастри мутахассиси Ш. Махамматов

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси Сатторов Эрмамат Норқулович

Чегарадош ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгалари: 1. Джафарова Ф.
2.Холмонов Н
3. Ахатов У.Ш.

4 МАВЗУ –ЕР УЧАСТКАСИ ХАТЛОВИНИ УТКАЗИШ
Ер участкасига бўлган мулк хуқуқлари хатлови
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ерга нисбатан мулкдорлик хуқуқи Ер кодексининг 18-моддасига биноан тартибга солинади.
Ердан хусусий мулк асосида фойдаланиш кўчмас мулк жойлашган ер участкаларини сотиб олиш асосида вужудга келадиган тасарруф қилиш, эгалик қилиш ва фойдаланишдир. Ер участкалари савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари билан бирга ҳусусийлаштирилганда аукцион орқали юридик ва жисмоний шахсларга Ер кодексининг 18-моддасига мувофиқ сотилиши мумкин. Ер участкаларини ҳусусий мулк асосида берилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сонли қарори билан тартибга солинган. Савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари хусусийлаштириш жараёнида уларнинг қийматига ер участкаларининг қиймати қўшилиб аукционда бошланғич нарх белгиланади. Аукционда энг юқори нарх тавсия этган шахсга ер участкаси обектлар билан мулк бўлиб ўтади.
Дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларнинг ер участкаларига мулк ҳуқуқи уларга ўзлари ваколатхона биноси сифатида фойдаланаётган иморат ёки иморатнинг қисмлари, шу жумладан ваколатхона бошлиғининг қароргоҳи улар жойлашган ер участкалари билан бирга, шунингдек мазкур ваколатхоналарнинг иморатларини қуриш учун ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилинганда вужудга келади.
Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг — дипломатия корпуси ходимларининг, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган матбуот вакилларининг, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар доимий ваколатхоналари ходимларининг, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда доимий асосда ишловчи шахсларнинг, шунингдек республикада доимий истиқомат қилувчи ва яшаш учун гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи уларга уй-жой бинолари шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилинганда вужудга келади.
Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи Ер кодексининг 19-моддасига биноан тартибга солинади.
Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи деганда деҳқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй-жой кўриш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун бериладиган ер участкаларидан фойдаланиш тушунилади. Бу ер участкалари қонуний мерос ҳуқуқи асосида ворисларга ўтади. Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига деҳқон хўжалиги юритиш, уй-жой қуриш, жамоа боғдорчилиги билан шуғулланиш мақсадларида берилади.
Фуқароларнинг ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.
Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатининг шакли, уни рўйхатга олиш ва бундай ҳужжатни бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳақ эвазига аукцион орқали реализация қилиниши мумкин. Фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 27-моддасига мувофиқ якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектар ва ушбу Кодекснинг 55-моддасига мувофиқ деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар ер участкаси реализация қилиниши мумкин. Фуқароларга ер участкаларини реализация қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси обектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун ҳусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида»ги Низом (ҚТ, 1995 й., №4, 15-модда) билан тартибга солинади. Ер участкалари туман ва шаҳар ҳокимиятлари томонидан аниқланиб аукционга қўйилади. Аукцион давлат мулки қўмитаси органлари томонидан ташкил этилиб, аукционга қўйилган ер участкаларини бошланғич нархлари белгиланади. Аукционда энг юқори нарх таклиф этган шахс ерга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ордер беришади. Ер участкаси жойда ажратиб бериш ва ерга бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш мазкур ордер асосида амалга оширилади.
Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам берилади.
Туман, шахар хокимликлари Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига якка тартибда қурилган уй-жойларини расмийлаштиришда хокимлик хузуридаги махсус комиссия йиғилиш баённомасига асосан тегишли қарор билан фойдаланишдаги ер майдонини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқи билан бириктириб берилади
Ер участкаларига доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилиш ҳамда улардан доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи Ер кодексининг 20-моддасига биноан тартибга солинади.
Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи деганда корхона, муассаса, ташкилотларга ва фуқароларга олдиндан белгиланмаган муддат асосида ер майдонларини бериб қўйишлик тушунилади.
Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилишга ҳамда улардан доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланишга берилиши мумкин.
Ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлоқ ва ўрмон хўжалиги юритиш учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа мақсадлар учун ҳам доимий эгалик қилишга берилади.
Доимий ёки муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ер участкалари:
-Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига;
-саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига;
-чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга;
-чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга берилади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкалари фойдаланиш учун бошқа ташкилотлар ва шахсларга ҳам берилади.
Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.
Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.
Давлат ҳужжатларининг шакллари, уларни рўйхатга олиш ва бундай ҳужжатларни бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли — уч йилгача ва узоқ муддатли — уч йилдан ўн йилгача бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш зарурияти тақозо этганда бу муддатлар тегишинча қисқа муддатли ёки узоқ муддатли вақтинча фойдаланиш муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга узайтирилиши мумкин. Ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш муддатларини узайтириш шу участкаларни берган органлар томонидан амалга оширилади.
Яйлов чорвачилиги учун ер участкалари қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига йигирма беш йилгача муддатга берилиши мумкин.
Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкалари Ер кодексининг 21-моддасига биноан тартибга солинади.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг ердан фойдаланишга оид ҳуқук ва мажбуриятлари йиғиндиси ердан фойдаланиш ҳуқуқи мазмунини ташкил этади.
Ер участкасини Ер кодекси 10-моддасининг бешинчи қисмига асосан бўлишнинг имконияти бўлмаса, бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу ҳол ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ҳужжатларида акс эттирилади.
Ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши Ер кодексининг 22-моддасига биноан тартибга солинади.
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Уй-жойга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) жисмоний шахсга ўтган тақдирда, ана шу иморатларга мулк ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам ўтади.
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишинча шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини топшириш йўли билан расмийлаштирилади.
Корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, уларни оператив бошқариш ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасини бундай ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган масалалар юзасидан низолашилган ҳолларда ер участкасининг бўлиниши давлат кадастри ва ер тузиш хизмати органлари томонидан амалга оширилиб, туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва шундан кейин ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатига олиниб, тегишли давлат ҳужжатлари берилади.

Download 3,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish