5.1 МАВЗУ –ЕР УЧАСТКАСИ КАДАСТРИНИ ЯРАТИШДАГИ МУЛКИЙ ХУКУКНИ ТАСДИКЛОВЧИ ХУЖЖАТЛАР
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар Ер кодексининг 33-моддасига биноан тартибга солинади.
Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, ер участкаси ижараси шартномаси ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлардир. Бу ҳужжатларда ер участкаси қайси ҳуқуққа асосан берилаётганлиги, ер участкасидан фойдаланишнинг белгиланган мақсади, уни ўзлаштириш муддатлари, ер участкасини сақлаш вазифалари ва сервитутлар кўрсатилади.
Ер участкасига булган ҳуқуқни тасдиқловчи ва ҳуқуқни белгиловчи асосий ҳужжатлар ва материаллар
Кадастр ҳужжатини тайёрлашда ер участкасига тегишли бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар (махаллий хокимият ёки суд қарори, давлат ордери, олди-сотди шартномаси ва бошқалар) ўрганилади ва ер участкаси паспортини тузишда қуйидаги мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлардан тегишлисидан фойдаланилади (1-жадвал):
1-жадвал
№
|
Ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқ ва битим турлари
|
Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
1
|
Ер участкасини доимий эгаликка, доимий фойдаланишга,умрбод меросхўрлик шарти билан эгаликка бериш
|
Давлат далолатномаси
|
2
|
Ер участкасини вақтинчалик (муддатли) фойдаланишга, ижарага бериш
|
Шартнома
|
3
|
Мерос ҳуқуқи
|
Гувоҳнома
|
4
|
Ер участкасини ажратиш
|
Махаллий ҳокимият қарори
|
5
|
Ер участкасини аукционда ёки битим асосида сотиб олиш
|
Гувоҳнома
|
6
|
Савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари хусусийлаштирилганда улар жойлашган ер участкаси
|
Давлат ордери
|
7
|
Дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитасия қилинган халкаро ташкилотлар томонидан ваколатхонага мулк қилиб сотиб олган бино жойлашган ер участкаси ҳамда бино қуриш учун сотиб олган ер участкаси
|
Шартнома
|
8
|
Чет эл юридик ёки жисмоний шахслари мулк ҳуқуқи асосида уй-жой бинолари шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга қонунҳужжатларида белгиланган тартибда олди-сотди қилганда
|
Шартнома
|
9
|
Яшаш уй-жойини умрбод карамоғига бериш шарти, бино ва иншоотнинг олди-сотдиси, айирбошлаш, ҳадяси, рентаси
|
Шартнома
|
10
|
Қонунда белгиланган тартибдаги бошқа ҳуқуқлар
|
Қонун асосидаги ҳужжатлар
|
11
|
Суд томонидан ўрнатилган ҳуқуқ
|
Суд қарори
|
Ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқни
чекловчи ва тўхтатувчи ҳужжатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |