1 мавзу –кадастр хужжатлар тупламини тайёрлаш ва бахолаш тугрисида тушунча



Download 3,55 Mb.
bet15/34
Sana26.05.2022
Hajmi3,55 Mb.
#608966
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34
Bog'liq
Йигма жилд (1)

4.2-жадвал



Ер участкаси ҳуқуқлари

Чекловчи ёки бекор килувчи ҳужжатлар

1

Ер участкаси ижараси ёки ҳуқуқини гаровга (ипотекага) қўйиш

Шартнома

2

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут)

Келишув битими

3

Ер участкасини бегоналаштиришга қўйилган таъқиқ, хибсга олиш, сервитутни белгилаш ёки уларни бекор қилиш

Суд қарори

4

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг тўхтатилиши ва унинг бекор қилиниши

Махаллий ҳокимликлар қарори

5

Қонунда белгиланган тартибдаги бошқа ҳужжатлар

Қонун асосидаги ҳужжатлар

Ер участкаларини бериш ва ажратиш ер конунлари хужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Махкамасининг карори, вилоят, туман ва шахар хокимиятларининг карорларига асосан куйидаги хужжатлардан бири асосида амалга оширилади.:


1. Ерга доимий эгалик ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
2. Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
3. Меросга колдирилган ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига доир давлат далолатномаси.
4. Ер участкасидан муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш тўгрисидаги шартнома.
5. Ер участкасини ижарага олиш шартномаси.
6. Мерос ҳуқуқи тўгрисидаги далолатнома.
7. Махаллий хокимият органларининг ўз ваколатлари доирасидаги қарори.
8. Суд қарори.
9. Ер участкаси ким ошди савдосида ёки танлов бўйича сотиб олинганлиги тўгрисидаги гувохнома.
10. Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштиришда ер участкасига мулкчилик ҳуқуқи учун давлат ордери.
11. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан ваколатхоналар учун фойдаланиладиган биноларга улар жойлашган зона участкалари билан бирга, шунингдек, кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг биноларини куриш учун ер участкаларига эгалик қилиш тўгрисидаги олди-сотди шартномаси (гувохномаси).
12. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда турар жойларнинг улар жойлашган ер участкалари билан бирга олди-сотди (эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олиш) шартномаси.
13. Бинолар ва иншоотларнинг олди-сотди, алмаштириш, хадя қилиш, рента шартномалари, турар жойни умрбод сақлаш шарти билан бегоналаштириш шартномаси.
14. Ер участкаси ёки унга нисбатан ҳуқуқларни гаровга кўйиш (ипотека) шартномаси.
15. Махаллий хокимият органларининг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш тўгрисидаги қарори.
16. Белгиланган тартибда тасдиқланган ерларни ажратиш ва олиб кўйишга доир материаллар.
17. Белгиланган тартибда тасдиқланган ер кадастри материаллари.
18. Кадастр хизмати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ер участкасининг режаси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”да аввал мавжуд бўлмаган қуйидаги тартиблар назарда тутилган:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда
(1990 -1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:
- шаҳарлар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;
- шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқаролари ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;
- қишлоқлар (овуллар) фуқаролари ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари.

Download 3,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish