Эманация концепцияси
бир хилликдан ранг-барангликка ривожланиб борган
1
. Барча натурфалсафа
вакиллари ва Фаробий, Ибн Сино, Ибн Рушд, тасаввуф олимлари Боязид
Бистомий, Мансур Халложларнинг билиш назариясини асосини ташкил
қилган эманация концепцияси тасаввуф таълимотида ўзгача ишлаб чиқилган.
Буни қуйидаги схемада кўриш мумкин.
Антик даврдан то ўрта асрларгача инсоннинг келиб чиқиши ва
унинг камолоти масаласи юқоридан пастга қаратилган йўналиш концепцияси
орқали тушунтирилган. Ўрта асрларга келиб дунё динлари шаклланиб инсон
камалоти яъни қандай қилиб инсон худога, ҳаққа етишиши мумкин? деган
саволга жавоб топишга ҳаракат бошланган. Ушбу маънавий парадигма
тасаввуф таълимотининг марказий тушунчаларини шакллантирди. Тасаввуф
таълимотининг эманация концепциясига кўра пастдан юқорига қараб
бориши, инсон камолотининг босқичма-босқич кўтарилишини англатади.
Ўрта аср христиан диний схоластикасида Худо инсонга ўхшайди
деб таърифланган бўлса, мусулмон фалсафаси асарларида Худо ўзидан
бошқа ҳеч кимга ўхшамайди деб тушунтиришлар учрайди. Ибн Арабий ўрта
1
Каримов Б.А. Эманация концепцияси ва ҳозирги замон илмий дунёқараши. Тошкент: Тошкент давлат
техника университети нашриёти. 2001, 31-б
Юқори ва олий борлиқ
Атомлар жойлашуви
Атомларни ғоявий
кўринишдан моддий
кўринишга ўтиши
Инсон фаолиятида
филия(дўстлик) билан
Нейкос (дшманлик)
ўртасидаги кураш
бошланиши
Ҳақиқат
Маърифат
Тариқат
Шариат
33
аср мусулмон фалсафасида биринчилардан бўлиб инсон билан худо
орасидаги ўхшашлик аломатлари мавжуд эканлигини тушунтиришга ҳаракат
қилди.
Ибн Арабийнинг фикрича Худо ҳақида ақл тили билан гапириш
мумкин, лекин ақл кучи билан уни билиб бўлмайди. Худони фазилатлари ақл
доирасига сиғмайди. Чунки у ўзида бутун олам борлигининг моҳиятини
бирлаштиради. Инсон шу оламни бир бўлаги яъни ўзига хос
микрокосмосдир. Инсон қалби ойнага ўхшайди. Ўша ойнадан худони
чехрасини кўришни истаса, инсон ўзини-ўзи англаши даркор. Ибн
Арабийнинг юқорида айтилган фикр мулоҳазалари шубҳасиз тасаввуф
назариясининг пойдевори бўлиб хизмат қилди.
Суфийликда тариқат (арабча йўл, усул, маслак) ва сулук (тариқатни
шаҳобчилари) ларни пайдо бўлиши ғояларини ҳам турли хил бўлишига олиб
келади. Буларда комилликка қандай эришиш мумкин, деган савол қўйилиб,
турли хил ечимлари мавжуд суфийликнинг ғоявий-назарий асоси бўлган
тасаввуф талабларига кўра, инсон баркамоллик даражасига кўтарилмоғи
учун тўртта: шариат, тариқат, маърифат, ҳақиқат мураккаб босқичларини
босиб ўтмоғи зарур.
Ушбу босқичлар бири иккинчиси билан диалектик алоқадор ва бири
иккинчиси таъсирида бўлади. Руҳий-маънавий баркамолликни орзу қилган
ҳар бир киши, энг аввало, шариат қонун ва қоидаларини яхши билмоғи
даркор.
Шариат қонун-қоидаларининг такомиллашиб бориши билан инсон
фаолияти 5 та йирик мезон асосида бошқариладиган бўлди.
Булар фарз – ҳар бир киши бажариши мажбур бўлган ҳатти-
ҳаракатлар. Мандуб (суннат – мажбурий эмас, мўбод – ихтиёрий
бажариладиган урф-одатлар, макрух – номақул ҳисобланган қилиқлар, ҳаром
– қатъий таъқиқланган ҳатти-ҳаракатлар.
34
Шариат қонун – қоидаларига риоя қилиш малакасини ўзида
мужассамлаштирган киши тариқат босқичига қадам қўяди. Тариқат
босқичида пир ва мурид муносабатлари бошланади. Тариқат адаби
талабларига кўра, ҳар қандай шогирд ўз устози кўрсатмаларини сўзсиз
бажариши лозим. Чунки устозсиз, пиру-муршидсиз ҳар қандай шогирд ўз
муродига, худонинг васлига ета олмайди.
Тариқат талабларига кўра, комиллик томон интилувчи ҳар бир киши
(хусусан шогирд) руҳий – маънавий камолотга эга бўлмоғи учун қуйидаги 9
та қоидага қатъий амал қилиши зарур. 1. тавба; 2. вараъ; 3. зухд; 4. фақир; 5.
сабр; 6. хавф; 7. рижо; 8. таваккул; 9. ризо.
Зайниддин Муҳаммад Ғаззолий таъкидлаганидек
1
Оллоҳни севиш
барча одамларга хос хусусият. Оллоҳ ҳамма учун севимли. Чунки, инсонга ўз
камолоти учун зарур, унга яхшилик қилувчи, саховатли одамларни, гўзал
нарсаларни, маслакдош дўстларни севишга хос фазилат. Бу фазилатларга
бўлган муҳаббат йиғиндиси Оллоҳга бўлган ишқни кучайтиради. Шу тариқа
«Оллоҳни севиш орқали биз абадиятни, абадий адолат ва ҳақиқатни севамиз.
Инсон ана шу идеал етуклик ва камолни қўмсайди, ўзининг барча ниятлари,
орзуларини шу билан боғлайди»
2
.
Суфийлик
таълимотининг
назарий
асоси
бўлган
тасаввуф
фалсафасининг энг муҳим йўналишларидан бири Кубравиядир. Кубравия
тасаввуф фалсафасининг бошқа йўналишларидан инсоннинг руҳий-маънавий
камолотга олиб борувчи янги йўл, йўналиш, усул эканлиги билан тубдан
фарқ қилади. Унда инсон фақат илоҳиёт сирларини билишга интилувчи,
ўзини бутунлай унутиб қўйган мавжудот эмас, балки ўзини қайта куриш
учун реал ижтимоий имкониятларга эга бунёдкор куч сифатида талқин
қилинади.
Кубравия тариқати туфайли тасаввуф суфийликнинг чинакам
назарий асоси бўлган фалсафий дунёқарашга айланди, амалий-ахлоқий урф-
1
Зайниддин Муҳаммад Ғаззолий. Кимёи саодат. – Тошкент: Камалак, 1995. – 50 б
2
Комилов Нажмиддин. Тасаввуф. – Тошкент: Моvaunnahr-O’zbekiston, 2009. – 52 б
35
одатлар, турмуш-тарзи, хусусан тарки дунёчилик, зоҳидлик даражасидан
чиқиб, ҳақиқий инсон фалсафаси томон буриб юборилди.
Юсуф Ҳамадонийнинг талантли шогирдларидан бири Аҳмад
Яссавийдир. У Мавароуннаҳрда Яссавийлик таълимотига асос солди.
Ривоятларга қараганда у 125 йил яшаган экан. 63 ёшга тўлгач хужрага кириб
олиб қолган умрини чиллада ўтказган деган хабар бор.
Аҳмад Яссавий фалсафаси геоцентрик хусусиятга эга. Унинг
фикрига мувофиқ, Худо-олий ҳақиқат. Худонинг барча фазилатлари,
хислатлари гўзал, мафтункор, кундалик фаолиятида адолат ҳукмдорлик
қилади. Барча ўрта аср файласуфларидек, Аҳмад Яссавийнинг диққат-
эътибори Худони ҳар томонлама улуғлашга, унинг ишқи, унинг муҳаббати
билан яшашга қаратилган. Худо ишқи инсондан фавқулодда кўнгли пок ва
тўғри бўлишигина моддий эҳтиёжлардан узоқроқ туриши ҳамда инсоннинг
ўзига-ўзи муросасиз бўлишини тақозо этади. Тасаввуф инсоннинг илоҳий
ишқ, муҳаббат йўлида ҳатто ўзини қурбон қилишга ҳам тайёр бўлишга
чақиради. Бир ибора билан айтганда, Худо васлига етишни орзу қилган киши
руҳий-маънавий пок бўлмоғи зарур. Яссавийнинг фикрига кўра, турли
жафолар чекиб, ошиқликка етишиш инсон онги ва фаолиятида авомлик-
ғофиллик учун имкон яратади.
Яссавий тасаввуф ғояларини оммага ёйиш мақсадида адабиётнинг
ҳикмат жанридан усталик билан фойдаланди. Худди шу жанрда ёзилган
шеърий асарлари асосида ҳикматли сўзлар тўпламини яратди.
Нақшбандия таълимоти, Кубравия ва Яссавиядан, энг аввало, тарки
дунёчиликдан воз кечиб, одамларни ҳалол меҳнатга чорлагани билан тубдан
фарқ қилади. Нақшбандия таълимотида инсон файзининг ибтидоси – ҳалол
луқмада яъни инсон маънавий қиёфасидаги ҳалоллик, инсоний фазилатларда
деб ҳисобланади.
Шунинг учун инсон маънавий етук бўлмоғи учун ҳалол меҳнат
қилмоғи лозим. Ҳалол меҳнат маънавий-ахлоқий етукликнинг таянч нуқтаси
36
ҳисобланади. “Кўнглинг Оллоҳда қўлинг меҳнатда бўлсин” тамойилига амал
қилишни таъкидлайди. Нақшбандия таълимотига кўра, ахлоқий поклик,
айниқса савдо – сотиқ билан шуғулланувчи киши учун буюк безак бўлмоғи
лозим. Чунки ҳар қандай давлат, ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг
ривожини тижоратсиз, ахлоқий пок ишбилармон савдо ходимларсиз тасаввур
қилиб бўлмайди. Тижорат, савдо-сотиқ, ҳалолликка, маънавий-руҳий
етукликка асосланмоғи зарур.
Нажмиддин Кубро биринчилардан бўлиб ўша замон назарий ва
маънавий оламида машҳур бўлган «офоқ ва анфус» назариясини
1
тасаввуф
фалсафасига тадбиқ этди. Ушбу назарияга кўра, олам бир бутун бўлиб
илоҳий олами кабир ва инсон олами олами сағир бирлигидан иборат. Илоҳий
олам билан инсон олами диалектик алоқадор, шунинг учун ҳам инсон онги ва
фаолиятида бўладиган ўзгаришлар, шубҳасиз бутун олам билан чамбарчас
боғлиқдир. Инсон олами илоҳий олам билан бевосита боғлиқ бўлганлиги
учун инсон оламининг ўзига хос хусусиятларини билмасдан туриб, илоҳий
олам ҳақидаги билимларни ўзлаштириб бўлмайди.
Шундай қилиб тасаввуфнинг уч йирик оқимлари диний қарашларни,
инсон тўғрисидаги схоластик қарашларни бекор қилиб инсонни камолоти
масаласини умуминсоний қадриятлар даражасига кўтарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |