Такрорлаш учун саволлар:
1. Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ҳақида нимани
биласиз?
2. Фуқаролик жамияти ҳақида нимани биласиз?
3. Инсон ва жамият муаммоси қайси фалсафий фанлар доирасига киради?
2- Мавзу: Жамият ва инсон тўғрисидаги фалсафий фикрлар
тараққиёти
1-маъруза:
Режа:
1. Антик замон фалсафасида жамият ва инсон муаммоларининг
ўрганилиши.
2. Ўрта асрлар Ғарб фалсафасида инсон муаммосининг синкретик
хусусиятлари
3. Шарқ фалсафасида инсон ва унинг ижтимоий моҳиятини таҳлили.
Таянч иборалар:
Веда, упанишада, Брахман, Атман, Конфуций, Адолат, Авесто, эзгулик,
Шохнома, Турон, Арасту, Платон идеал жамият, ғоялар, Библия, Инжил,
худонинг уч юзи, Худо одам қиёфасида, Қуръони Карим, Оллоҳ, Форобий,
Ибн Сино, Беруний.
1
Каримов И.А. . Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида//
Ўз ҳаётимизни Ватан истиқболи, фаровон келажаги учун бағишлаб яшаш инсоний ва фуқаролик
бурчимиздир. Т.16. –Тошкент: Ўзбекистон, 2008. –Б.112.
14
1. Антик замон фалсафасида жамиятда инсоннинг тутган ўрни
хусусида.
Антик
замон
Европа
маданиятининг
бешиги
ҳисобланган
Юнонистонда инсоннинг ижтимоий моҳияти ва инсон тўғрисидаги илк
рационал қарашлар шаклланди. Юнонистон файласуфларининг инсон ва
жамият тўғрисидаги қарашларининг шаклланишида Марказий Осиё халқлари
орасида кенг ёйилган зардўштийлик диний-фалсафий таълимотининг
таъсири сезиларли бўлди. Қадимги Юнонистонда ўзига хос табиий иқлим,
ижтимоий шароит илм-фаннинг ривожланишига сабаб бўлди. Ушбу
мамлакат бўйлаб бир қатор фалсафий таълимотлар яратилган бўлиб, олам ва
одам муаммолари турли ёндашувлар орқали таҳлил қилина бошланди.
Шундай мактаблардан бири Милет мактабидир. Ушбу мактаб файласуфлари
орасида Фалес (тахминан эрамиздан аввалги 624-547 й.) биринчилардан
бўлиб, инсоният тарихида инсоннинг ўзи “ўзлигини англаши”, инсон
фаолиятида “ҳар нарса меъёрида бўлиши керак”, оламда, одамда бўладиган
ўзгаришларни инсон ўзининг фаҳм-фаросати, ақл-заковати ёрдамида билиб
олиши мумкин, оламда биз била олмайдиган худолар ёки руҳларга ўрин
йўқлиги
1
ҳақидаги ғояларни олға сурган бўлса, унинг шогирди Анаксимандр
(эрамиздан аввалги 610-547-46 й.) одам сувда яшовчи жониворлардан келиб
чиққан, деб тахмин қилди.
Маълумки эрамиздан аввалги V асрда
Юнонистоннинг кўпгина шаҳарларида демократик тузум қарор топган эди.
Инсоннинг давлат юмушларидаги иштирокининг орта бориши, ундан
чиройли нутқ ижод қилиш маҳоратини узлуксиз такомиллаштиришни,
одамларни ишонтириш санъатини мустаҳкамлашни тақозо этар эди.
Қадимги Юнонистонда фуқаролар давлат ишларида иштирок эта
бошлаганларидан бошлаб, кучли ва чиройли сўзлайдиган, баҳс-мунозара
юргиза оладиган, ҳар томонлама билимли кишиларга эҳтиёж сезила
бошлаган. Шундай талаблар сабаби ўлароқ тарих саҳнасига чиққан
1
қаранг: Скирбекк Г., Гилье Н. Фалсафа тарихи. Тошкент, 2002, 25-бет.
15
файласуфлар оқими софистлардир. Софистларнинг (донишмандлик
ўқитувчилари) тушунтиришларича, инсон ўзини ўраб турган оламдаги
жамики ҳодисаларга, воқеаларга танқидий нигоҳ билан боқмоғи, олам тўғ-
рисидаги фикр-мулоҳазаларини такрор-такрор текшириб турмоғи даркор.
Бошқача айтганда, танқидсиз, юзаки қабул қилинган тасдиқ, ҳар қандай
эътиқод, ҳар қандай ишонч мустаҳкамлигини вақти-вақти билан текшириб
турмоқ зарур.
Софистлар Эллада маънавияти ривожланишида ижобий роль ўйнаган.
Улар нотиқлик санъати назариётчилари сифатида сўзга катта эътибор
беришган. Уларнинг кўпи ажойиб сухандон бўлишган. Мантиқ соҳасида ҳам
софистларнинг хизматлари катта. Мантиқ фани қонунлари очилмаган бир
вақтда тафаккур қонунлари очилишига шарт-шароит яратилди. Фалсафада
улар асосан инсон, жамият, билим масалаларига эътибор қаратдилар
1
.
Софистларнинг жамият ва инсон маънавий тараққиёти тўғрисидаги
фикр-мулоҳазаларидан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:
биринчидан, инсоннинг инсонийлигини ифодаловчи энг муҳим
хусусиятлар: яхшилик, эзгулик, хайриҳоҳлик, адолатпешалик ва бошқа
ахлоқий фазилатлар релятивизм ва субъективизм мавқеидан туриб
баҳоланган;
иккинчидан, инсон борлиқнинг ҳар қандай шаклига таъсир ўтказишга
қодир, деб қаралган;
учинчидан, инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятлари мав-
жудлигининг эътироф этилганлигини ҳамиша инобатга олиш зарур
2
.
Инсон ўзлигини билишининг экстравертив ва интеравертив
жиҳатларини узвийлиги Гераклит қарашларида ёрқин намоён бўлганлигини
кўришимиз мумкин. Унинг уқтиришича инсоннинг сирини билмасдан туриб
1
Ғарб фалсафаси. Тошкент., Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. 2004, 54 б
2
Чориев А. Инсон фалсафаси. –Т.: CHINOR ENK. 1998 й
16
табиат сирига кириш мумкин эмас. Реалликни билиш ва унинг аҳамиятини
тушуниш учун биз ўзлигимизни билишга ҳаракат қилишимиз керак
1
.
Қадимги Юнон фалсафасидаги инсон борлиғи ҳақидаги фикр-
мулоҳазаларни ичида Суқротнинг фикрлари таҳсинга сазовордир. Суқрот
инсон муаммосини ўрганиш фалсафанинг асосий масаласи эканлигини
эътироф этиши билан ўз замондошларининг фалсафий қарашларидан анча
илгарилаб кетади. Суқрот “ўзгаларни ўзгартирмоқчи бўлган инсон, аввал,
ўзини ўзгартириши лозим”
2
деб таъкидлаб ўтади. Суқротни ушбу даъвати
унинг ахлоқий фалсафасини ифода этади. Унинг фикрича инсон борлиқдан
ажралмаган, илоҳий кучнинг ўз атрофида сақлаб туради. Инсон пассив
объект эмас, балки унга ижодий изланиш, мавжуд тузум ва муҳитни
ўзгартириш хос.
Платоннинг фикрига кўра, инсон илоҳий қудрат томонидан
яратилган. Бошқача айтганимизда, Платоннинг қарашларига мувофиқ худди
ўша илоҳий қудрат, одам деб аталувчи мавжудот универсал дунёвий руҳ
билан ҳам бевосита алоқадордир. Индивидуал инсон жони ўша дунёвий
руҳнинг садоси, сасидир. Худолар эса, жон ато этилган, тирилтирилган
ғоялардан бошқа нарса эмас. Ҳар бир кишининг жони, Платон томонидан
инсон билан жамият ўртасидаги ўзаро алоқадорлик контекстида таҳлил
қилинади. Унинг тушунтиришича инсон деган мавжудот ўз эҳтиёжларини
ҳеч қачон ўзи қондира олмайди. Шунинг учун одамлар ҳамкорликда ва
жамоа бўлиб фаолият кўрсатишга ҳамиша зарурият сезадилар.
Ижтимоий турмуш ҳар бир кишига бажариши зарур бўлган муаян
талаблар қўяди. Бундай талабларни бажариш учун инсонга маълум
ижтимоий фазилатлар, хислатлар лозим бўлади. Платоннинг таъкидлашича,
инсонга керак бўладиган ўша фазилатлар, хислатлар туғма бўлмайди, балки
уларни ўқитиш, тарбия қилиш ёрдамида ҳосил қилинади. Инсоннинг
ижтимоий фазилатлари ва хислатлари, унинг жамиятдаги ўрни ҳақида фикр
1
Қаҳҳорова Ш. Глобал маънавият – глобаллашувнинг ғоявий асоси. Тошкент: “Тафаккур” 2009, 338 б
2
Ғарб фалсафаси. Тошкент., Ўзбекистон файласуфларини миллий жамияти. 2004, 66 б
17
юритган мутафаккир, меҳнат тақсимоти, одамларнинг меҳнатдаги иштироки
ҳақида бир қатор фикр-мулоҳазаларни ўртага ташлайди.
Аристотель одамни инсон даражасига кўтарилишида жамият ҳал
қилувчи аҳамиятга эга эканлигини алоҳида қайд этади. Одамлар фақат
жамиятда инсон бўлиб шаклланадилар, ахлоқий мавжудот бўлиб таркиб
топадилар. Лекин бундай тарбия фақат адолатли давлат шароитида амалга
ошиши мумкин. Ҳақиқий адолат тамойиллари ва нормалари асосида
яратилган қонунлар устиворлигига эришиш, уларга амал қилишни
таъминлаш, фуқароларда чинакам инсоний фазилатларни тарбиялайди.
Аристотель биринчилардан бўлиб “Фуқаролик жамияти” тушунчасини фанга
олиб кирган ва ўз даври ва кейинги даврлар учун ижтимоий-сиёсий қадрият
яратиб кетган.
Хулоса қилиб айтганда, қадимги Юнон фалсафасининг инсон ва
жамият тўғрисидаги қарашлари ранг-баранглиги билан катта аҳамиятга
эгадир. Уларнинг кўпчилиги инсон космоснинг бўлаги, аллақандай ўзига хос
хусусиятларни
ўзида
мужассамлаштирган
микрокосмосдир,
деб
тушунтирганлар.
Қадимги Юнон файласуфлари инсон билан бошқа тирик мавжудот
орасида принципиал фарқ бор эканлигига ҳеч қандай шубҳа қилмас эдилар.
Инсон ақлга эга ижтимоий ҳайвон, сиёсий махлуқ эканлигини исботлашга
уриниш, одамлар турмуш тарзи билан ақл-фаросати орасидаги
алоқадорликни эътироф этиш, Юнон фалсафий фикрлаш маданиятининг
жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ўлкан ҳиссасидан далолатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |