1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари режа


Тақсимот – ишлаб чиқариш омиллари ва унинг натижаларини иқтисодиётнинг турли қисм ва



Download 471,9 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/24
Sana21.02.2022
Hajmi471,9 Kb.
#47684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
1-мавзу. Предмет ва метод

Тақсимот – ишлаб чиқариш омиллари ва унинг натижаларини иқтисодиётнинг турли қисм ва 
субъектлари ўртасида тақсимлаш жараёни. Бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал, 
ишчи кучи ва бошқа ресурслар турли тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида 
тақсимланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги 
кўриниши бўлган даромадлар ҳам тақсимланади.
Бизнинг мисолимиздаги нон маҳсулотини ишлаб чиқариш учун ҳам ушбу фаолият соҳасига керакли 
ресурслар – тракторлар, омочлар, сеялкалар, комбайнлар, юк машиналари, тегирмонлар ва тандирлар; 
уларни ишга солувчи тракторчи, ҳайдовчи, деҳқон, ишчи ва нонвойлар – барчаси тақсимот жараёнидан 
ўтади. Улар айнан меҳнат тақсимоти ва ихтисослашув туфайли турли-туман фаолият ва жараёнлар бўйича ўз 
ўрниларини топадилар. Шунингдек, тайёр бўлган нон маҳсулотини сотишдан олинган даромад ҳам турли 
касб эгалари – тракторчи, ҳайдовчи, деҳқон, ишчи ва нонвой ўртасида, мулк эгалари ўртасида 
тақсимланади. Улар маҳсулотдаги ўз улушларини иш ҳақи ёки фойда, фоиз, рента кўринишида оладилар.
Тақсимот қанча адолатли ва тўғри бўлса, ишлаб чиқаришнинг юксалишига шунча ижобий таъсир 
кўрсатади, уни рағбатлантиради. 
Айирбошлаш – жамият аъзоларининг иқтисодий фаолият турлари ёки ишлаб чиқариш 
натижалари бўйича маълум бир ўлчам (масалан, қиймат миқдори) асосида ўзаро алмашиш жараёни. 
Меҳнат тақсимоти натижасида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб 
чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашадилар. Ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, 
ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. Жумладан, бизнинг мисолимиздаги нонвой 
ҳам ўз маҳсулоти – нонни сотиб, тушган пулига қассобдан – гўшт, деҳқондан – сабзавотлар, дўкондордан – 
кийим-кечак ва бошқа зарур товарларни сотиб олади.
Натижада турли хил йўналишдаги ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий 
алоқа – айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бўлади. 

Download 471,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish