1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари режа


даражада ўсиб бориш қонуни дейилади



Download 471,9 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/24
Sana21.02.2022
Hajmi471,9 Kb.
#47684
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
1-мавзу. Предмет ва метод

даражада ўсиб бориш қонуни дейилади. Бу қонун ишлаб чиқариш билан эҳтиёжлар ўртасидаги узвий, 
тўғридан-тўғри боғлиқликни акс эттиради.
Эҳтиёжларнинг ўзи ҳам бир-бирини тақозо қилади. Бир эҳтиёж ўз орқасидан бошқа бир эҳтиёжни 
келтириб чиқаради. Масалан, компьютер техникасига эҳтиёжнинг пайдо бўлиши, ўз навбатида уни 
ишлатишни ўрганиш, унга хизмат кўрсатиш, дастур тузиш каби эҳтиёжларни келтириб чиқаради. 
Эҳтиёжларнинг ўсиб бориши уни қондириш воситалари даражаси билан чегараланади. Чунки эҳтиёжлар 
чексиз ўзгаргани ҳолда уни таъминлаш учун керак бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган бўлади. Иқтисодий 
ресурслар деганда товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган 
барча восита ва имкониятлар мажмуи тушунилади.
Иқтисодий ресурсларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 
1) табиий ресурслар (ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон ва биологик ресурслар);
2) ишчи кучи ресурслари (кишиларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятлари);
3) капитал (фойда олиш мақсадида ишлатиладиган бинолар, станоклар, машиналар, асбоб-ускуналар, 
иншоотлар, қурилмалар, сотишга тайёр товарлар, пул маблағлари ва бошқалар); 
4) тадбиркорлик қобилияти (кишиларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил 
этиш ва бошқариш қобилиятлари).
Иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш омилларидан фарқи шундаки, уларга ишлаб чиқаришда 
бевосита қатнашадиган ишчи кучи, табиий ресурслар ва ишлаб чиқариш воситаларидан ташқари ҳамма моддий 
ресурслар, товар ва пул захиралари ҳам киради. 


13 
Ресурсларнинг чекланганлиги эҳтиёжни қондиришнинг муҳим йўли бўлган ишлаб чиқариш 
имкониятларини ҳам чеклаб қўяди. Бу имкониятлар даражаси доимо бир хил бўлиб турмайди, балки янги 
техникалар ва технологияларнинг яратилиши ва ишга солиниши ишлаб чиқариш имкониятларини, унинг 
чегараларини кенгайтириш имконини беради. Иқтисодий ресурслар, ишлаб чиқариш ва эҳтиёжларни 
қондириш даражаси ўртасидаги доимий ва мустаҳкам алоқадорликни қуйидагича ифодалаш мумкин (1.2-
чизма):

Download 471,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish