1-Мавзу. Инновациялар назарияси: технология ва самарадорлик
(2 соат)
Режа:
1.1.Инновациялар тўғрисида умумий тушунчалар.
1.2.Инновациялар назарияси
1.3.Инновацион ривожланишнинг моҳияти ва мазмуни.
1.4.Билимларга асосланган иқтисодиёт ва унинг хусусиятлари.
1.5.Инновацион жараён моделлари ва амал қилиш қонуниятлари.
Таянч иборалар: Инновацион ривожланиш. Билимларга асосланган иқтисодиёт. Инновацион жараён. Инновацион модел. Инновацион мойиллик. Янгиликка интилиш. Инновацион барқарорлик. Креативлик.
Инновациялар тўғрисида умумий тушунчалар
Мустақил Ўзбекистон ривожланишининг ҳозирги босқичида инновация инсоният тараққиёти ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмоқда. Инновация жараёнининг доимий ривожланиб бориши инсоният ва ижтимоий ҳаёт ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
«Инновацион иқтисодиёт” фани “Илмий тадқиқот методологияси”, “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлари”, “Ахборот тизимлари”, “Ҳуқуқшунослик”, “Инновацион маркетинг” ва “Макро ва микроиқтисодиёт” каби фанлар билан ўзаро алоқадорликда ўрганилади.
Ушбу соҳада энг янги ва замонавий илмий изланишларни олиб борган ва шу соҳага оид илмий асарлар муаллифи бўлган Жати Сенгуптанинг (1-илова) инновацияларга берган таърифига тўхталиб ўцак. “Инновациялар турли шаклларда бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай шаклда у маҳсулот таннархини камайтириш ёки бозор талабини кенгайтиришга ёрдам қилади. Инновацияларнинг баъзи бир муҳим турлари сифатида:
Технологияларга асосланган инновациялар
Эндоген ёки экзоген инновациялар
Саноат ривожланишида танлов механизми инновацияси
Технологиялар консорциуми орқали шакллантириладиган инновациялар”1 қабул қилинади.
Фаннинг вазифаси – ўрганувчида инновацион фаолиятнинг моҳияти, роли, асосий элементлари ва босқичлари бўйича тизимли тушунчаларни шакллантириш, инновацион жараёнларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми моҳиятини очиб бериш, интеллектуал мулк объектларини яратиш, ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлаш, ихтиро, кашфиётлар тизимини ташкил қилиш ва бошқариш соҳасидаги асосий тушунчалар ва таърифларни, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг инновацион тизими ва шу соҳадаги қонунларни ўргатишдан иборатдир.
Агар инновацияларнинг Жати Сенгупта берган таърифига ўтадиган бўлсак, у қуйидагича кетма-кетликда келтирилиши мумкин. “Технологияларга асосланган инновациялар маҳсулот инновацияси, саноатда “илмий изланиш ва ривожланиш”2 кўринишидаги инвестициялар ва тақлид, такомиллаштиришни ўз ичига олган технологиялар трансферини ўзида мужассам этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |