Эндоген инновациялар [1] ўз ичига инновацияларга инвестиция киритишга мойилликни бозор томонидан рағбатлантиришни қамраб олади. Бозор рағбати деганда монополиядан патентлаш қонунлари орқали ҳимояланиш ва технологик мусобақада ғолиб чиқишни назарда тутади”3.
Таъкидлаш жоизки, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ инновацион фаолиятни ривожлантириш, интеллектуал мулк ҳуқуқини яратиш, уларни муҳофаза қилиш, ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, республикамизнинг соҳага оид халқаро интеграциялашувини жадаллаштириш, халқаро шартномаларга кириш орқали мамлакатимиз муаллифларининг ҳуқуқларини бутун дунёда муҳофаза қилиш каби муҳим масалалар давлат устувор йўналиши сифатида белгилаб олинди. Ҳозирги глобаллашув жараёнларида «Инновация стратегияси” фанининг аҳамияти бениҳоя каттадир. Иқтисодиётни ривожлантиришда интеллектуал мулк, ихтиролар, янги кашфиётлар ҳамда уларни патентлаш, лицензиялаш ва сертификациялашнинг ўрни салмоқлидир. Чунки, дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин бунёд этилган ихтиро бу мулк ҳисобланиб, ундан барча халқлар фойдаланиши мумкин. Бу масала ўз навбатида патент олиш ва уни сотиш орқали тартибга солинади.
“Экзоген инновацияларни илмий ва нотижорат институтлар томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижасини мисол сифатида келтириш орқали ёритадиган бўлсак, инновацияларнинг бу тури баъзан янги маҳсулот ва янги жараёнга сабабчи бўлиши мумкинлиги аниқланган. Солоуниг иқтисодий ўсиш моделида барча технологик ривожланишлар экзоген инновация сифатида қаралган бўлсада, пировардида саноатда ва бутун бир мамлакат учун ишлаб чиқариш имкониятларини кескин ўзгартирди.
Инновацияларнинг кейинги икки тури камроқ эътиборга сазовор бўлиши мумкин. Эволюцион танлов механизми фирмаларни динамик бозор самарадорлиги ва патент тизими орқали танлайди. Бу механизм технологик ўзгаришларнинг ҳам кумулятив хусусиятини, ҳам бозор структурасининг эндоген аспектларини ҳисобга олади.
Патентлаш тизими технологик танловнинг иккинчи инструментлар тизимидир. У мулкчилик ҳуқуқини аниқлаштириб технологик инновацияларни рағбатлантиради. Масалан, фармацевтик саноатда шундай рағбатга эришиш учун ИИРдан фойдаланишади. Адабиётшунослик технологиясида патентлаш тизими чекланган даражада технология ва билимларни тарқалишини ўз ичига олган. Бу эса ўз ўрнида технологик изланишда инновацияларнинг кенг кўламли экспериментларни олиб борилишига туртки бўлади”4.
Do'stlaringiz bilan baham: |