1-mavzu: Ijtimoiy ишда этиканинг аҳамияти (2 soat)
Reja:
Mustaqillik yillarida O’zbekistonda ijtimoiy ish sohasiga bo’lgan munosabat
Ijtimoiy ish tushunchasi va uning mazmun mohiyati
Ijtimoiy ish etikasi fanining ob’ekti, predmeti
Ijtimoiy ish etik printsiplari va qadriyatlari fanining maqsad va vazifalari
Ijtimoiy ishning shakllanishida ahloqning roli
Tayanch so’z va iboralar: ijtimoiy ish, mustaqillik, yil nomlari, ijtimoiy ish kasbi, ijtimoiy ish hodimi, ijtimoiy ish ob’yekti, ijtimoiy ish sub’yekti, etika, estetika, sotsiologiya, huquqshunoslik, pedagogika, psixologiya.
Ижтимоий иш соҳасига талаб минглаб йиллар аввал вужудга келган бўлсада, бироқ, бу соҳа мутахассисларини махсус тайёрлаш ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Ғарбий Европа мамлакатларининг биринчи саноат инқилоблари содир бўлган ҳудудларида ривожлана бошлади. Чунки саноат инқилоблари натижасида жамият ижтимоий ҳаётида кескин ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиққанлиги ижтимоий иш соҳасини касбий фаолият сифатида ривожланишига сабаб бўлди. Собиқ Иттифоқ ўзининг инсонпарварлиги билан ҳар қанча мақтанса ҳам, амалда инсонпарварлик яққол намоён бўладиган соҳа – ижтимоий иш соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш ва аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоялашга эътибор қаратилмади. Бунинг оқибатида кўрсатилаётган ижтимоий хизмат сифати бўйича шўролар тузуми ва унинг харобаларида вужудга келган мамлакатлар Ғарб мамлакатларидан анча орқада қолиб кетди.
Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳаси ва умуман ижтимоий соҳага қадимдан катта эътибор бериб келинган. Қарияларни ҳурматлаш, имконияти чекланганларни ижтимоий ҳимоялаш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. Ислом дини халқимизнинг бу каби қадриятларини яна ҳам юксакроқ кўтарди. Узоқ йиллар давомида ҳукм суриб келган маъмурий-буйруқбозлик тизимининг асорати таъсири натижасида бу қадриятлар тан олинмади ҳамда тақиқланди.
1991 йил 31 августда Ўзбекистон 130 йиллик мустамлакачилик сиёсати ва зулм занжирларини парчалаб, мустақилликка эришди ҳамда халқимизга қадимий қадриятларини қайтариб берди.
Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ ногиронлар, эҳтиёжманд оилалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва барча ижтимоий ҳимояланишга муҳтож бўлган қатламларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг шу мақсадда қабул қилинган қатор Фармонлари, ўнлаб ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, 1997 йилнинг “Инсон манфаатлари йили”, 1998 йилни “Оила йили”, 1999 йилнинг “Аёллар йили”, 2000 йилни “Соғлом авлод йили”, 2001 йилни “Оналар ва болалар йили”, 2002 йилнинг “Қарияларни қадрлаш йили”, 2003 йилни “Обод маҳалла йили”, 2004 йилнинг “Меҳр ва мурувват йили”, 2005 йилнинг “Сиҳат - саломатлик йили“, 2006 йилнинг эса “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”, 2007 йилни “Ижтимоий ҳимоя йили”, 2008 йилни “Ёшлар йили”, 2009 йилнинг “Қишлоқ тараққиёти фаровонлиги йили”, 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили”, 2011 йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”, 2012 йилнинг “Мустаҳкам оила йили”, 2013 йилнинг “Обод турмуш йили”, 2014 йилни “Соғлом бола йили”, 2017 йил “ Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, иновацион ғоялар ва техналогияларини қўллаб қўваттлаш йили” деб эълон қилиниши мамлакатда ижтимоий соҳага қанчалик катта эътибор берилаётгани далилидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |