1-мавзу: Халкаро савдонинг назарий ва услубий асослари


Халқаро туризм хизматлари



Download 272,92 Kb.
bet30/52
Sana07.04.2022
Hajmi272,92 Kb.
#535599
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
Жахон иктисодиети ва халкаро МАРУЗА

6.3. Халқаро туризм хизматлари


Халқаро туризмнинг иқтисодий моҳияти ва мазмуни. Халқаро туризм хизматларни халқаро айирбошлаш қисми ҳисобланади. Давлатлааро мулоқотларнинг ривожланиши билан хизматлар соҳаси алоҳида мамлакатлар доирасидан чиқди ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг энг муҳим шаклларидан бирига айланди. Унинг молиявий натижалари алоҳида мамлакатларнинг тўлов баланслари якунига борган сари кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳон савдосининг деярли 1ғ4 қисмини унинг кўринмас деб номланадиган моддалари ташкил этади ва улар товарлар билан халқаро савдога қараганда анча тез ўсади, бунинг устига ўсиш суръатлари тезлашмоқда. Кўринмас моддаалари бўйича савдонинг ўсиши шу жиҳат билан қизиқарлики, у ҳатто жаҳон иқтисодиитидаги буҳрон ҳодисалари кучайиши муносабати билан жаҳон товар оборотининг ўсиш кўламлари пасайган даврда ҳам содир бўлган.

Ҳалқаро хизматлар соҳаси ташқи иқтисодий алоқалар жараинида шакли бўйича ҳам, ўзининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни бўйича ҳам товар алмашишга хизмат кўрсатиш, сармоя ҳаракатланиши ва мазкур мамлакат хорижий валютада тушум ва тўловларнга эга бўлган бошқа фаолият турлари бўйича энг хилма- хил жорий операцияларни бирлаштиради. Бунга биринчи навбатда халқаро туризм, транспорта ташишлар, суғурта операциялари, банк фаолияти ва хорижга капитал қўйиш билан боғланган хизматлар ҳамда кўп сонли бошқа операциялар: маданият соҳасида алмашиш, ахборот, эксперт ва бошқа хизматлар киради.

Халқаро хизматларнинг энг салмоқли таркибий қисмларидан бири ташқи иқтисодий фаолиятининг ўсувчан соҳасини тақдим этувчи, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида катта бизнеснинг гуркираб ўсувчи жабҳасига айланган халқаро туризм ҳисобланади.

Туристик бизнес улушига жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг салкам 6 фоизи, суммар сармоя қўйилмаларининг фоизи, жаҳон истеъмол харажатларининг 11 фоизи ва барча солиқ тушумларининг 5 фоизи тўғри келади. 1995 йилда жаҳондаги ҳар бир 16-чи иш ўрни туризмга тўғри келар эди. Халқаро туризмнинг улушижаҳон экспортнинг салкам 7 фоизини ташкил этади, бу эса экспортдан тушган даромадлар суммасида туризм нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилишдан ва автомобилларни экспорт қилишдан даромадлардан кейин учинчи ўринни эгаллайди демакдир.

1998 йилда Жаҳон туристик ташкилоти томонидан 625 млн туристик ташрифлар қайд этилди,улардан олинадиган дармад бир йилда 9 фоиз кўпайиб, 445 млрд. А+Ш долларини ташкил этди, бу эса туризмни жаҳон ҳўжалигининг етакчи жабҳаларидан бири айланиш йўлида қўйилган катта қадамни англатади. У ҳатто айрим ноқулай сиисий ва иқтисодий шароитларга қарамай жадал ривожланишни давом эттирмоқда. Жаҳон туристик ташкилотининг прогнозларига қараганда, жаҳон ялпи миллий маҳсулотини яратишда туризмнинг салмоғи 2005 йилда 12-14 фоизга етади.

Туристик бизнес тадбиркорларни озгинагина бошланғич инвестициялар, уларнинг тез қопланиш муддатлари, туризм хизматларига доимий талаб, ишлаб чиқариш харажатлари рентабеллигининг юқори даражаси билан жалб этади. Иқтисодиит ривожланишининг муайян босқичида саиҳат қилишга эҳтииж кескин ошганда, ана шундай саиҳатлар учун хизматларни ишлаб чиқарувчилар ҳам пайдо бўлишди. Бу алоҳида турдаги товар - туризмнинг шаклланишига олиб келди.

Шундай қилиб, аввал туризм истеъмолчилар бозорида сотиб олиш ва сотиш мумкин бўлган товар сифатида вужудга келди. Туризм товар сифатида хизматлар (моддий ва номоддий) шаклида сотилади. Туристларга (саиҳат қилаитган кишиларга) хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган хизматларни ишлаб чиқарувчилар “туризм” соҳасига бирлашишди. Туризм биринчи ҳаитий зарур товар ҳисобланмайди, шунинг учун инсоннинг фақат унинг даромадлари муайян даражада ва жамиятнинг бойлиги мўайян даражада бўлганда зарурий эҳтиижи бўлади.



Туризм одамларнинг турли туристик йўналишлар бўйича ҳаракатланиши натижасидир;

туризм ҳар доим икки унсурни ўз ичига олади: тайинланган жйга саиҳат ва у ерда тўхташ;

туризм - туристнинг туристик йўналиш бўйича вақтинча ҳаракати, яъни турист қанчадир вақтдан кейин ўзининг доимий яшаш жойига қайтади;

туризм - фойда олиш бўйича фаолиятини ўзига олмаган саиҳатдир.

Туризм аҳолининг бир минтақадан (туман, шаҳар, мамлакат) бошқасига, агар у яшаш жойи ики иши ўзгариши билан боғлиқ бўлмаса, вақтинча кўчиши билан тавсифланади. Туризм – дам олиш, даволаниш, маданий, илмий ики амалий учрашувларда иштирок этиш мақсадида саиҳат қилиш билан боғлиқ ҳаловатдир.

Туризмда эҳтиижни туғдирадиган омиллар учта асосий гуруҳга киритилиши мумкин: маърифий, минтақавий, иқтисодий.

Тарихий-маданий диққатга сазовор жойларга тарихий ва археологик идгорликлар, музейлар, бадий галеоеялар, театрлар ва бошқа объектларни киритиш лозим.

Алоҳида қизиқишни этнографик жиҳатдан диққатга сазовор сифатида тавсифланадиган урф-одатлар, кийим-кечак, таомлар ва халқ ижодининг бошқа кўринишлари уйғотади.

Хўжалик юритишдаги диққатга сазовор нарсаларга хўжаликни юритишнинг ўзига хос шаклларини киритиш лозим.

Минтақавий омиллар гуруҳига минтақага туристларнинг келишлари учун сабаб бўла оладиган мазкур минтақадаги воқеалар, масалан театр ва мусиқа фестиваллари, кинофестиваллар, турли турдаги спорт мусобақалари (олимпиадалар, эзгу хоҳиш ўйинлари, спартакиадалар, спорт курашлари ва ҳоказо), ярмаркалар, карнаваллар, кўргазмалар ва ҳоказолар киради.

Туризм ички ва халқаро бўлади. Халқаро туризм иштирокчиси хорижлик турист деб аталади.

“Хорижлик турист” атамаси (халқаро шартномаларда – оддийгина “турист”) ҳозирги вақтгача тугамаган узоқ эволюцияни босиб ўтди.

БМТ бир неча бор хорижлик турист таърифини кўриб чикди. БМТнинг 1963 йилдаги Халқаро туризм ва саиҳатлар бўйича Рим конференцияси томонидан ифодаланган таърифга кўра хорижда бўлган талабалар ва ўқувчилар ҳам турист ҳисобланишади.


Download 272,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish