1-мавзу: Халкаро савдонинг назарий ва услубий асослари


Туристларнинг қуйидаги асосий гуруҳлари



Download 272,92 Kb.
bet31/52
Sana07.04.2022
Hajmi272,92 Kb.
#535599
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52
Bog'liq
Жахон иктисодиети ва халкаро МАРУЗА

Туристларнинг қуйидаги асосий гуруҳлари белгиланган эди:

йиғилишлар, қурултойларга (илмий, маъмурий, спорт ва бошқа) борадиган фуқаролар;

хизмат ишлари бўйича борадиган фуқаролар;

мамлакатда ишга жойланиш учун шартнома тузиб ики шартномасиз келадиган фуқаролар;

мамлакатга доимий яшаш учун шартнома тузиб ики шартномасиз қоладиган фуқаролар;

чегаранинг бир томонидан яшайдиган, иккинчи томонида эса ишлайдиган чегара туманлари аҳолиси турист деб ҳисобланмайди.

Бироқ кўплаб давлатлар халқаро даражада “турист” атамасининг аниқ ва бир турдаги изоҳини ишлаб чиқмаган ва шу билан халқаро туризм соҳасида ўзларининг ҳамкорлиги тўғрисида халқаро шартномалар ва битимлар мавзуини аниқлашмаган.

Туризм хизмати умуман хизмат каби фойдали самарада ифодаланадиган муайян истеъмолчилик ҳаракатидир, у одатда, намоин бўлганда инсоннинг у ики бу эҳтиижини қондиради. Бунда хизмат и буюм, яъни буюм (товар) ирдамида, ихуд жонли меҳнатнинг ўзининг фаолият кўрсатиши жараинида кўрсатилиши мумкин.

Хизматлар ишлаб чиқаришининг кўрсатилган икки усули хизматлар ўзининг ҳам икки турини шартлайди. Биринчи хизмат тури - бу шундай хизматларки, буюмда бевосита ифодаланиб, истеъмол товарлари билан дахлдордир. Бу турдаги хизматларни кўрсатиш ўзининг мазмунига кўра моддий ишлаб чиқаришдаги меҳнат жараинидан фарқ қилмайди, унга айнан ўхшаш, сабаби бу ерда меҳнат жараининг барча бешта унсури яққол: меҳнат воситалари, меҳнат предметлари, меҳнатнинг ўзи (яъни инсоннинг максадга йўналтирилган фаолияти), технология ва ташкил этиш. Бу биринчи турдаги хизматларни моддий (ишлаб чиқаришга доир) деб аташга асос беради. Турист учун озик-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича хизматлар хизматининг ушбу турига мисол бўлиб ҳисобланади.

Истеъмол қиймати сифатида меҳнат одамларнинг аниқ этиижини қондиради. Бундай хизматни истеъмол қилиш бошқа шундай товар каби шу меҳнат берадиган алоҳида истеъмол қиймати хизмат деб аталади, чунки меҳнат хизматни буюм сифатида эмас, балки фаолият сифатида кўрсатади.

Номоддий хизматлар уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жамоат меҳнати харажатларига эквивалент қийматга ҳам эга.

Номоддий хизматларни ишлаб чиқариш жараинида ҳам аниқ меҳнат, ҳам мавҳум меҳнат сарфланадики, у билан уларнинг ҳам истеъмол қиймати яратилади.

Туристик хўжалик юритувчи субъектнинг бутун фаолияти туристларга турли хил хизматларни тақдим этиш билан боғлиқ. Туристлар туризм хизматларини ишлаб чиқариш ва ушбу хизматларни сотишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқарадиган хизматлар истеъмолчилари бўлиб майдонга чиқишади.

Хизматларни истеъмол қилишни сотиш ва ташкил этиш жараинида туристларга хизмат содир бўлади, чунки истеъмолни сотиш ва ташкил этиш бўйича фаолият – хизмат кўрсатиш жараинидир. Ушбу учта функциянинг мавжудлиги хўжалик юритувчи барча туристик субъектларни ягона соҳа - туризмга бирлаштиришга имкон беради.

Ҳозирги вақтгача халқ хўжалиги соҳаларининг амалдаги таснифида туризм аниқ ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий мақомга эга эмас. Бу ҳозирги замонда бозор иқтисодиитининг фаолият кўрсатиши шароитларига жамоат ишлаб чиқаришни таснифий чизма қурилишининг соҳавий принципи номувофиқлиги натижасидир.

Жамоат ишлаб чиқаришининг диверсификацияси ўсишида соҳанинг жамоат эҳтиижларини қондиришдаги функционал роли унинг мезони бўлади. Шунинг учун аҳолининг истеъмол воситаларига (бирга олинган товарлар ва хизматлар) эҳтиижларини қондирувчи ижтимоий соҳалар таркибида туризм кирадиган ижтимоий–маиший инфратузилманинг соҳавий мажмуи ажратилади. Соҳанинг мезони маҳсулотнинг предметлиги эмас, унинг аҳамияти бўлади. Шунинг учун ҳам истеъмол предметлари (озиқ-овқат, идгорликлар ва ҳоказо) ишлаб чиқариладиган туризм, бу маънода ягона функционал мезонга эга.

Туризмнинг халқ хўжалиги мажмуи соҳалари таркибидаги ўрнини қуйидаги позициялардан баҳолаш керак.

Туризм янги моддий қийматни яратади ва уни хизматлар шаклида сотади ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш бўйича номоддий хизматларни бажаради ва сотади, шунинг учун ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш функцияларига эга.

Туризм соҳасида содир бўладиган хўжалик жараини ишлаб чиқариш-хизмат кўрсатиш жараини ҳисобланади.




Download 272,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish