3-МАВЗУ: КАРЬЕР ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА АСОСИЙ КОН ТЕХНИК ТУШУНЧАЛАР. КАРЬЕРНИНГ БОШ ПАРАМЕТРЛАРИ.
Дасрнинг мақсади: Карьер ва поғона элементлари хақида асосий контехник тушунчаларга эга бўлиш. Карьер элементлари, каръернинг бош параметрлари билан танишиш.
Режа:
Карьер хақида тушунча.
Поғона элементлари.
Карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар.
Карьер хақида тушунча. Поғона элементлари
Ернинг устки қисмида очиқ кон ишлари олиб борилиши натижасида катта чуқурликлар пайдо бўлади. Чуқурликларнинг йиғиндиси карьер (очиқ кон ишлари корхонаси) деб айтилади. Бу чуқурликларнинг кўндаланг кесими чегараси туташмаган бўлади.
Маъмурий-хўжалик тушунчасида эса карьер деб конни очиқ усулда казиб олишни ташкил этадиган кон корхонасига айтилади. Кўмир саноатида ва сочилма конларни очиқ усул билан қазиб олишда карьерни кесим (разрез) деб аталади.
Фойдали қазилмаларни, қопловчи ва ўз ичига олувчи тоғ жинсларини қазиш ишлари табақаланган холда юқоридан пастга қараб олиб борилади. Натижада қазиш ишлари олиб борилаётган тоғ жинслари массиви поғона шаклини эгаллайди.
Алохида қазиш, юклаш ва ташиш воситаларига эга бўлган (таъминланган) ва поғона шаклидаги ишчи юзага эга бўлган тоғ жинси қатламининг бир қисмига поғона дейилади.
Хар бир поғона унда транспорт воситаларининг горизонт бўйича жойлашувига мос келувчи баландлик белгиси билан характерланади. Поғона белгилари абсолют, яъни мутлақ (денгиз сатхига нисбатан) ёки шартли (юзадаги доимий пунктга нисбатан) бўлиши мумкин.
Алохида қазиш воситалари билан қазиб олинадиган, лекин барча поғоналар учун умумий бўлган транспорт воситалари билан хизмат кўрсатиладиган поғонанинг баландлиги бўйича кисмига поғонача дейилади.
Поғоналарнинг иш олиб бориладиган ва иш олиб борилмайдиган турлари мавжуд. Иш олиб бориладиган поғонада қопловчи тоғ жинсларини олиб ташлаш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари амалга оширилади.
Поғона остки ва устки майдончалар, қиялик ва бровкалардан иборат (4.1 расм) булади.
4.1-Расм. noFOHa элементлари
Поғонанинг қазиб олинган томони бўйича ар бурчак остида чегараловчи f қиялик поғона қиялиги дейилади. Поғона қиялигини унинг остки ва устки майдончалари билан кесишган чизиғига мос равишда устки (с) ва остки (d) бровкалар дейилади.
Поғона баландлиги Ну иш олиб бориш хавфсизлигини хисобга олган холда ўрнатилади ва экскаватор ўлчамлари хамда тоғ жинсларининг физика- техник хусусиятларига бғглик бўлади. Кўплаб карьерларда поғона баландлиги 10-15 м ни ташкил этади, баъзан эса 20-40 м га етади. Иш олиб бориладиган поғонанинг ар киялик бурчаги одатда 65-80° га тенг, иш олиб
борилмайдиган поғонада бу кўрсаткич 45-60° ни ташкил этади.
Иш олиб бориладиган поғонани унинг баландлиги бўйича чегараловчи горизонтал юзага устки (а) ва остки (в) майдончалар дейилади. Қазиб олиш учун мўлжалланган жихозлар (бурғулаш дастгохлари, экскаваторлар, транспорт воситалари ва б.) жойлашган майдон ишчи майдон дейилади.
Ишчи майдон кенглиги 40-70 м ни ташкил этади. Агар майдонда кон ишлари тўхтатилса, у холда иш олиб борилмайдиган майдон дейилади.
Поғона одатда кетма-кет равишда параллел йўлаклар, 10-20 м кенгликдаги баъзан эса ундан кенгроқ бўлган заходкалар билан қазилади. Заходкаларнинг боши берк қисми (е) ковжой (забой) дейилади. Забойда бевосита фойдали қазилма ёки қопловчи жинсларни қазиш-юклаш ишлари амалга оширилади. Натижада забой силжиб боради ва заходка қазиб олинади, сўнгра эса янги заходкага ўтилади.
.2.Расм. Очувчи (а), қазувчи (б) ва аралаш (в) пўғоналарнинг график
тасвирланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |