Назорат саволлари:
Очик кон ишларидаги казиш-юклаш жараёнини изохлаб беринг.
Куп чумичли экскавторларнинг ишлаш принципини изохлаб беринг.
3. Tof жинсларини чумичли юклагичлар билан казиб олишни изохлаб беринг
9-МАВЗУ:КОН МАССАСИНИ ТАШИШ.КАРЬЕР ТРАНСПОРТИ ТУРЛАРИ .
Дарснинг мақсади — Очиқ кон ишларидаги карьер транспортининг қўлланилиши хақида тушунчага эга бўлиш.
Режа:
1.Темир йўл транспорти
2.Автомобил транспорти
3.Конвейер транспорти
Кон массасини темир йул транспорти ёрдамида ташиш.
Темир йул транспорти хар қандай об-хдво шароитида ўзининг ишончлилиги, юқори унумдорлиги ва ишлатишда фойдалилиги сабабли карьерларда тарқалган транспорт туридир. Унинг асосий курсаткичи юк айланмаси бўлиб тонна ёки куб метрдаги юк миқдорини вақт бирлиги ичида ташилишига айтилади. Карьер юк айланмаси кераксиз жинсларни, фойдали қазилма ва материаллар юк айланмаси йигиндисидан иборат.
12.1. Расм. Карьерда темир йул транспортининг иш жараёни.
Темир йул тарнспорти ташиш масофаси 4 км ва ундан юкори, йиллик юк айланиш хажми эса 25 млн.т ва ундан юкори булган карьерларда кенг кулланилади. Темир йул транспортининг воситаси рельс йуллари ва харакатганувчи составлардан иборатдир.
12.2 - расм. Темир йул курилиши схемаси.
1 - ер катлами, 2 - балласт, 3 - шпал, 4 - колея эни, 5 - релсьс, 6 - подкладка.
Темир йуллар иш бажариш турига караб вактинчалик ва доимий йулларга булинади. Вақтинчалик йуллар карьер ишчи майдончаларидаги ва аглармалардаги йуллар, доимий йулларга эса траншеядаги йуллар, транспорт бермалардаги йуллар ва карьер юзасидаги йуллар киради. Вактинчалик йул иш фронти сурилиши билан карьерда ва агдармаларда вакти-вакти билан сурилиб туради. Темир йул куйи ва юкориги курилмалардан иборат. Куйи курилма - сув чикарувчи ва сунъий иншоатларлардан иборат ер копламасидан иборат.
Темир йулнинг юкори курилмаси - балласт, шпал ва мустахкамланган рельслардан иборат. Балласт - ер копламасига харакатланувчи составнинг босимини бир хилда таксимланиши учун хизмат килади. Балласт учун 20-79 мм катталикдаги щебень кулланилади. Айрим холларда галька ва гравий хам кулланилади. Балласт катлами калинлиги вактинчалик йуллар учун 15-20 см ни, доимий йуллар учун 25-40 см ни ташкил этади. Балласт сарфи 600-1200 м дан иборат. Шпаллар - уларга релсьларни мустахкамлаш ва босимни харакатланувчи составдан балластга узатиш учун хизмат килади. Ёгоч, темирбетон ва металл шпаллар кулланилади. Шпалнинг стандарт буйича улчами 270 см ни ташкил этади. Шпалларни хизмат килиш муддатини узайтириш максадида антисептик билан туйинтирилади. Релсълар - харакатланувчи составнинг гилдирагини йуналиши ва босимни шпалга узатиш учун хизмат килади. Рельснинг стандарт буйича узунлиги 12,5-25 м булади.
Карьерларда локомотивлар сифатида электровоз, тепловоз ва тортувчи
агрегатлар кулланилади. Электровозларнинг кулайликлари - фойдали иш
коэффициенти юкори (14-16%), 4% гача булган кутарилиш баландликларини
утиш кобилиятига эгалик, ишга доимий тайёргарлик ва огир иклим
шароитларида хам ишончли хизмат курсатишидир. Тепловоз локомотивлар
ички ёнув двигатели билан жихозланган. Фойдали иш коэффициенти 24-26%
га тенг. Тепловозларнинг камчилиги уларни ремонт килишнинг
кийинлигидир. Тортувчи агрегатлар - бошкарувчи электровоз, дизелли
секция яъни, автоном таъминлаш секцияси ва бир нечта моторли
думпкарлардан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |