Назорат саволлари:
Тог жинсларини қазиб олишга тайёрлаш жараёнини изохлаб беринг.
Тоғ жинсларини қазиб-юклаш жараёнида кўлланиладиган транспорт воситалари ишлаш принципи бўйича қандай турлардан иборат?
Кон массасини ташишда қайси траснпорт қандай холларда кўлланилади?
Ағдарма хосил қилиш жараёни деганда нимани тушунасиз?
6-МАВЗУ ОЧИҚ КОН ИШЛАРИДА ИШЛАБ-ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ХАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР.
Дарснинг мақсади — очиқ кон ишларида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш ва тушунчага эга бўлиш.
Режа:
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш.
Тоғ жинсларини қазиш ва юклаш. Кон массасини ташиш.
Қопловчи тоғ жинсларидан ағдармалар хосил қилиш.
Карьерларда кон ишлари очиш ва қазиб олиш ишлари сингари қуйидаги ишлаб чиқариш жараёнларидан иборатдир:
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш;
Тоғ жинсларини қазиш ва юклаш;
Кон массасини ташиш ;
Қоплови тоғ жинсларидан ағдармалар хосил қилиш ва омборларга жойлаштириш.
Фойдали қазилмаларни бойитиш.
Tof жинсларини қазиб олишга тайёрлаш.
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлаш жараёни қазиб олишнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида, тоғ жинсининг табиий холатини ўзгартиришга йўналтирилган жараённи ўз ичига олади.
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда поғонадаги қаттик тоғ жинслари портлатиш ёрдамида парчаланади ва ўртача каттикликдаги тоғ жинслари эса механик усул билан парчаланади.
Механик усул билан майдалаш портлатиш усули билан майдалашга қараганда анча фойдалидир, чунки унумдорлиги юқори, таннархи кичик ва ишдаги хавфсизлиги юқоридир. Механик усул билан майдалашни мустахкамлик коэффициенти f=8 гача бўлган тоғ жинсларига кўллаш мумкин.
Портлатиб юмшатиш усули мустахкамлик коэффициенти f=8 дан юқори бўлган тоғ жинсларига кўлланилади. Очиқ кон ишлари амалиётида тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиб майдалаш усули кенг қўлланилади. Портловчи моддаларни тоғ жинси массивига кўллашнинг 5 хил кўриниши мавжуд:
1. Камера зарядларини қуллаш усули (тоғли шароитларда траншеяларни хосил қилиш учун оммавий портлатишларда қўлланилади);
Қозон зарядларини қўллаш усули (баланд ва тик поғоналарда заряд массасини ошириш учун қўлланилади);
Скважинали зарядлаш усули ;
Шпурли зарядлаш усули (асосан, қурилиш материалларини қазиб олишда кўпрок қўлланилади);
Қуйма зарядлаш усули (иккиламчи майдалаш ва ёрдамчи ишларда қўлланилади).
Tof жинсларини қазиш ва юклаш. Кон массасини ташиш.
Тоғ жинси массивини тўғридан тўғри қазиб олиш ва транспорт воситасига юклаш ёки қазиб олишнинг узи машинанинг ишчи органи ёрдамида тоғ жинсини бир жойдан иккинчи жойга силжитиши ва ағдармага бўшатишига - қазиб-юклаш ишлари дейилади.
Бу жараённи механизациялаш учун, ишлатилиши турлича бўлган универсал ва карьер транспортларидан фойдаланилади.
Карьерда қазиш-юклаш ишларида экскаваторлардан кенг фойдаланилади. Экскаватор ишлари карьернинг асосий технологик жараёни хисобланади. Баъзи карьерларда эса скрепер ва булдозерлар қўлланилади. Қазиш - юклаш ишлари битта транспорт воситаси ёрдамида амалга оширилади.
Кон масаси карьер транспортлари ёрдамида ташилади. Карьер транспортининг вазифаси - фойдали қазилмани забойдан юкловчи бункергача ёки бойитувчи фабрикаларгача, қопловчи тоғ жинсларини эса ағдармаларгача ташишдан иборат.
Карьерларда кон массасини ташиш учун турли кўринишдаги карьер транспортларидан фойдаланилади. Асосий транспорт воситалари: -темир йул транспорти; -автомобиль транспорти; -конвейер транспорти.
Темир йул транспорти ташиш масофаси 4 км ва ундан юқори, йиллик юк айланиш хажми эса 25 млн.т ва ундан юқори бўлган карьерларда кенг қўлланилади. Темир йул транспортида юк кўтариш қуввати 100-180т бўлган вагон думпкарлар қўлланилади. Локомотив сифатида эса, электровоз ва тепловозлар қўлланилади. Йўлнинг максимал киялиги 60% . Бурилиш радиуси 180-200 м.
Автомобиль транспорти ташиш масофаси 4-5 км булган ва йиллик юк айланиш хажми унча катта бўлмаган, яъни 15-20 млн.т бўлган холларда карьерда кенг қўлланилади. Автомобиль транспорти темир йул транспортига
қараганда анча афзалликларга эга: манёврининг катталиги, қиялигининг катталиги, яъни 150% ва бурилиш радиусининг кичиклиги. Автомобиль транспортининг тезлиги съездларда 10 км/с, асосий йулларда 18-25 км/с.
Конвейер транспорты (лентали конвейер) карьерда майдаланган кон массасини (булак улчами 400 мм гача) ташиш учун қўлланилади. Карьерда мехнат унумдорлиги 300 дан 1000 м3/с гача бўлган лентали конвейерлар қўлланилади. Баъзан конвейерларнинг куввати 12000 м3/с гача етади. Конвейер лентаси эни - 900 дан 2000мм гача, харакатланиш тезлиги - 2м/сек дан 5 м/сек гача етади. Конвейерларни қўллаш ташишнинг узлуксизлигини таъминлайди.
Қопловчи тог жинсларидан агдармалар х;осил қилиш.
Фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш маълум бир хажмдаги қопловчи тоғ жинсларини қазиш ва ташишнинг заруриятийлиги билан боғликдир.
Ташиладиган қопловчи тоғ жинслари шу максад учун махсус тайёрланган майдонларга жойлаштирилади.
Қопловчи тоғ жинсларини жойлаштириш натижасида хосил бўлган уюм - ағдарма дейилади. Ишлаб чикариш жараёнида тоғ жинсларини ағдармаларга жойлаштириш - ағдарма хосил қилиш дейилади.
Агар ағдарма олдин қазиб ўтилган карьер майдонида жойлашган бўлса, ички ағдарма, карьер чегарасидан ташкарида жойлашган бўлса, ташқи ағдарма дейилади.
Назорат саволлари:
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашнинг қандай усуллари мавжуд?
Тоғ жинсларини механик юмшатиш жараёнини изохлаб беринг.
Скважиналарни буғулашнинг қандай турларини биласиз?
Тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашнинг портлатиш усулини изохлаб беринг.
Портловчи моддаларни массивга жойлаштиришнинг қандай усуллари мавжуд?
Do'stlaringiz bilan baham: |