1. Мавзу: Фойдали қазилма конларини ер ости услида қазиб олишнинг умумуий тартиби



Download 1,11 Mb.
bet12/15
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#125037
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Комплекс готов

Шпур чуқурлиги ва миқдори.
Шпурлар сонини аниқлашда горизонтал кон лаҳимларини ўтишдаги бурғулаб портлатиш ишлари кўрсаткичлари билан бир хил усулда аниқланади. П.М.миқдорининг шпурлар сони бўйича ифодаланиши қуйидагича;
(проф:М.Н.Покровский)

Яний;

Бу эрда: - 1м шпурдаги ПМ миқдори.



Бу эрда: -портловчи модда патрони диаметри, мм.
- портловчи модда зичлиги,
- шпурни тўлдириш коеффитсенти,
- шпурдаги заряд узунлиги, м.
- шпур узунлиги, м.
Юқоридаги келтирилган формулалардан фойдаланиб шпурларнинг умумий сонини аниқлаймиз.

8. Мавзу: Кон лаҳимлари мустаҳкамлагичларини тамирлаш


Горизантал кон лаҳимларини пишиқ кон дарздорлиги бўлган тоғ жинсларидан ўтилганда кон босимини кўз билан кўриш имкони йўқ ва кон лахимларида турғунлик узоқ вақт давомида сақланиб қолади. Турғун жинслардаги гумбазсимон шакл ёки бошқа услублар кон лахимларининг устуворлигини таминлаб беради.
Дарздорлиги юқори бўлган жинсларда пишиқлик, устуворлик каби хсусиятлар мавжуд бўлмайди (сувчан қумлар, юмшоқ жинслар бўлганда) кон босими тезда мустахкамлаш ишларини кенгайтиришни талаб етади. Одатда бундай холатларда кон лахимларини махсус усулда барпо қилиш ва кўп миқдордаги юкни тутиб турувчи мустахкамлагичлар билан мустахкамлаш ишлари олиб борилди.
Кон мустахкамлагичларини хисоблаш учун кон босимининг миқдорини билиш керак. Мустахкамлагичдаги кон босимининг миқдорини аниқ кон-геологик шароитларда кон лахимини ўтиб хисоблаш жуда қийин, яний тоғ жинси массивида кечадиган мураккаб ходисаларни хисобга олувчи назарий хисоблар етарлича ишлаб чиқилмаган. Хозирги вақтда мустахкамлагичга тушадиган кон босимининг миқдорини хисоблашнинг барча малум усуллари, кон-геологик шароитлари орқали аниқлаш учун мўлжалланган ва улар 2 гурухга бўлинади.
1.Берилган юклама (нагрузка)бўйига хисоблаш.
2.Берилган дефорнация бўйига хисоблаш.
Мустахкамлагичга тушадиган босим юкламаси орқали хисоблаш усулида мустахкамлагичнинг констуксияси ва унинг егилувчанлик миқдорига боғлиқ бўлмаган холатда фақатгина ташқи юклама тахлил қилинади, иккинчи усулда еса кон босимининг ўзига хос хусусиятлари яни атроф жинслари ва мустахкамлагичнинг ўзаро тасир натижалари таҳлил қилинади. Мустахкамлагичнинг деформацияланиш хусусияти ва кон лахимининг дефорнация чегараси миқдорини хисоблаш билан мустахкамлагичдаги кон босими аниқланади.

Мустахкамлагичдаги кон босимининг миқдорини хисоблаш усули оддий инженерлик амалиётида яратилади ва биринчи гурух усули бўйича хисоблашни таминлаб беради. Улар қуйидаги холатларда қўлланилади, қачонки кон лахими контуридаги жинслар нотурғун бўлганда ва мустахкамлагич етилиши билан гумбазсимон ўпирилиш вужудга келишига тўсқинлик қилмаса ёки шифт ва мустахкамлагич орасида бўшлиқ мавжуд бўлса
Проф: М.М.Протодяконов гепотезаси қуйидаги холатга асосланади, яни кон массаси яхлит емас, уларда кўп сонли дорзликлар билан ажратилган шунинг учун еластик хисобланмайди. Гепотеза бўйига кон лаҳими тепасида бароболо шаклидаги таббий мувозонатлашган гумбаз шаклланади (пайдо бўлади).
Гумбаз юқорги жинсларни кон босимидан озод қилади ва уни ён томондаги жинсга узатиб беради.
Гумбаз баландлиги

Бу ерда: а-кон лаҳимининг ярим кенглиги


-ички ишқаланиш бурчаги сочилувчи жисмлар учун ёки
мустахкамлик коеффиценти
Қуйидаги юза орқали гумбаз ичидаги жинс оғирлигини аниқлаймиз ва бирлик узунликдаги кон лаҳимидаги кон босимининг миқдори қуйидагича:

Бу ерда: -тоғ жинсининг зичлиги


Битта мустаҳкамлагич рамасидаги кон босими қуйидагича;





Бу эрда; Л-мустаҳкамлагич рамалари орасидаги масофа


Кон лаҳимининг муддати бир йилдан ортиқроқ бўлган проф; Протадяконов 2 марта оширишни такидлайди яъни

Ҳозирги вақтда анкерли мустаҳкамлагичлар ер ости кончилик ишларида кўп қўлланилаётган ва тараққий этиб бораётган ягона мустаҳкамлагич тури ҳисобланади. Кончилик саноатида анкерли мустаҳкамлагич конструктсияси турларига бўлган эҳтиёж қуйидаги кўрсаткичларни ташкил этади: метал анкерли мустаҳкамлагичлар – 65%, темир бетон анкерли мустаҳкамлагичлар – 31%, ёғоч анкерли мустаҳкамлагичлар – 3% ва бошқа турлари – 1%.
Анкерли мустаҳкамлагичларнинг асосий туб моҳияти – анкер (метал, ёғоч, темир бетон ёки полимер брикмалар ва бошқалар), дарзликлари мавжуд тоғ жинсларини турли хил усулларда мустаҳкамлайди. Бу мустаҳкамлагичлар мустақил мустаҳкамлагич сифатида шунингдек бошқа кўринишдаги мустаҳкамлагичлар билан бигаликда ишлатилади. Анкерли мустаҳкамлагичлар одатдаги ром кўринишдаги мустаҳкамлагичлар олдида теҳник-иқтисодий ва фойдаланишдаги бошқа жиҳатлари бўйича самарали ҳисобланади. Улар кончилик ишларини ҳафсиз олиб боришни таминлайди. Кон лаҳимларини мустаҳкамлашда ва сақлаб туришда харажатларни камайтириб уларнинг ҳолатини яхшилайди. Анкерли мустаҳкамлагичларнинг асосий абзалликларидан бири уларни барпо этишда енгил маханизмлардан фойдаланилади.
Анкерли мустаҳкамлагичлар шпурларда мустаҳкамланиш характери бўйича икки гуруҳга болинади:


  • Шпурнинг туб қисмида мустаҳкамланувчи анкерлар.

  • Шпурнинг бутун узунлиги бўйича ёки малум бир қисмида мустаҳкамланувчи анкерлар.

Бугунги кунда кончилик саноатида қуйидаги анкерли мустаҳкамлагич конструктсиялари қўлланилмоқда: ШК-1, АК-8, АР-1, АД-1, ЭС-2М ва бошқалар.



Анкерларнинг тутиб туриш қобилятини аниқлашда тоғ жинсида мусатаҳкамланиш пишиқлиги ва конструксия элементларининг мустаҳкамлиги ҳисобга олинади.


Анкерли мустаҳкамлагичларда пайдо бўладиган бошланғич таранглик куч миқдори қуйдагича ҳисобланади.

Бу ерда: - тоғ босимини ҳисобга олувчи коеффитсент, тоғ босимининг миқдори
паст бўлган жойларда к=0,6-0,8 . Тоғ босимининг миқдори юқори
бўлган жойларда к=1,0-1,2.
- тоғ жинсининг зичлиги, .
- битта анкерга тўғри келадиган майдон юзаси, .
- анкернинг узунлиги, м.
Рудникларда қўлланиладиган анкерланинг ўртача узунлиги 1,4-1,8 м, энг кичик узунлиги 1,2 м, энг узун анкерлар 2-3 м ни ташкил қилади. Анкерлар қаторлари орасидаги масофа 0,9-1,2 м , анкерлар орасидаги масофа 0,8-1,5 ни ташкил қилади. Битта анкерли мустаҳкамлагичга тўғри келадиган майдон юзаси 1-2 . Кончилик ишлари амалиётида анкерли мустаҳкамлагичларда пайдо бўладиган таранглик кучининг ўртач миқдори 35-40 кН, тоғ босими юқори бўлган жойларда 50-60 кН ни ташкил қилади.
Ёғоч анкерларнинг шпур ёки скважиналарда мустаҳкамланишда пайдо бўладиган таранглик кучи.

Бу ерда: - тоғ жинси ва ёғоч орасидаги ишқаланиш коеффитснти.
- шпур ёки скважина девори орасида ёғочнинг ўртача
сиқилишидаги кучланиши, паскал.
- ёғочнинг шпур ёки скважина деворига тегиб турган
қисмининг майдони, .
Тоғ жинси ва ёғоч орасидаги ишқаланиш коеффитснти қуйдагич аниқланади.

Темир бетонли анкерда ҳосил бўладиган таранглик кучини ҳисоблаймиз.

Бу ерда: - анкер стерженининг диаметри, м.
- стерженнинг бетондаги қисми узунлиги, м.
- бетон билан стерженининг солиштирма боғланиши,
.
- бетонда метал стерженнинг бошланғич силжишини ҳисобга олувчи
коеффитснти, .
(Паскал).
Бу ерда: - метал стерженнинг ташқи ҳолатини ҳисобга олувчи коеффитснти, ташқи
юзаси силлиқ ҳолатдаги анкерлар учун , арматура
кўринишидаги анкерлар учун .
- анкер узунлиги бўйича урунмавий кучланишнинг бир текс
тақсимланмаслигини ҳисобга олувчи коеффитсент, арматура
кўринишидаги анкерлар учун , ташқи юзаси силлиқланган
анкерлар учун .
- бетоннинг сиқилишдаги чегаравий пишшиқлиги, ташқи юзаси
силлиқланган арматурали анкерлар учун паскал,
арматурали анкерлар учун паскал.
Пўлат-палимерли анкер мустаҳкамлагичларида пайдо бўладиган таранглик кучи қуйидагича ҳисобланади.

Бу ерда: - шпур деворининг нотекслигини ифодаловчи коеффитсент, .
- шпур деворининг сувчанлик ҳолатини ҳисобга олувчи коеффитсент,
шпур девори қуруқ бўлган ҳолатда , нам бўлган ҳолат
учун , сув оқими кузатиладиган жойларда .
- пўлат-палимерли билан шпур деворининг солиштирма боғланиши,
.
- силжишда кучланишнинг чегаравий миқдори,
.
Анкерли мустаҳкамлагич штангасининг узунлиги қуйидагича ҳисобланади.

Бу ерда: - кон лаҳимининг эни, м.
- кон лаҳими энининг ўлчамига боғлиқ ҳолда белгиланадиган
коеффитсент, бўлганда шунингдек
бўлганда .
Анкерлар орасидаги масофани кон лаҳими кўндаланг кесими переметри ва стержен матреалининг пишшиқлиги бўйича аниқлаймиз.

Бу ерда: - стерженнинг кўндаланг кесим юзаси, .
- қаттиқ жисимларнинг босим остида шаклининг ўзгариши пўлат
арматура учун, Паскал.
- тоғ жинсининг зичлиги .
- узоқ вақт давомида тоғ жинси пишшиқлигининг пасайишини
ифодаловчи коеффитсент, .
- заҳира коеффитсент,

9. Мавзу: Шахта транспортлари


Тоғ жинсларини юклаш ва шпурларни бурғулаш катта иш ҳажмли жараён ҳисобланади ва барпо етиш циклининг 40-45 % вақти сарфланади.
Тоғ жинсларини қўлда юклаш бугунги кунда камдан-кам холатларда бажарилади. Асосан кончилик ишларида меҳанизициялашган юклаш воситалари яний юклаш машиналари ва скреперлар ёрдамида амалга оширилади.
Механик ковшали юкловчи машиналар қуйдагилар; сиқилган ҳово енергиясида ишловчи ПМЛ-5, ПЛ-2, ЭПМ-1, ЭПР-1, МПР-6.
Юкловчи машинанинг иш унумдорлиги тоғ жинси хусусиятларига, юмшатилган тоғ жинси бўлакларининг катта-кичиклигига, юклаш ишларини ташкил қилувчи машинистга, машинанинг турига боғлиқ.
Механик ковшали юкловчи машинанинг иш унумдорлигини аниқлаш формуласи қуйдагича.



Бу ерда; – бита цикл давомийлиги с.
– ковшани тўлдириш коеффициенти,
– юкловчи машинанинг ковшасининг ҳажми.
– кўпчиш коеффициенти.

Юкловчи машинанинг тоғ жинсини юклаш вақти вақти давомийлиги қуйдагича.




[соат]

Бу ерда; – юкланадиган тоғ жинсининг ҳажми .


– шпурдан фойдаланинш коеффициенти.
– кон лаҳимининг кўндаланг кесим юзаси .
Агар тоғ жинси вагонеткаларга юкланса юклаш вақти ортади ва ҳисоблаш формуласи қуйдагича ифодалагади.


[соат]
Бу ерда; – юкли ва юксиз вагонеткалар ўрнини алмаштириш вақти
мин.
– саставдаги вагонеткалар сони.
Агар тоғ жинсини юклаш учун ков жойга иккинчи састав керак бўладиган бўлса янада ортади ва қуйдагича ифодаланади.
[соат]

Бу ерда; – саставларни алмаштириш вақти


– иккинчи саставдаги вагонеткалар сони.

Юкловчи машинанинг ўртача иш унумдорлигини қуйдагича ифодаланади.





Бу ерда; – юқоридаги холатларга яний ишни ташкиллаштириш ва


Ишлатиладиган мехнизмларга боғлиқ холда ҳисобланган
юклаш вақти.
Стволларни о`тишдаги ко`тариш қурилмаси матреал ва жиҳозларни тушириш, одамларни чиқариб тушириш шунингдек сув ва тог` жинсларини чиқаришга хизмат қилади.
Стволларни о`тиш ишларининг самарадорлигини ошириш учун тог` жинсларни юкловчи қурилмалар унумдорлигидан ко`тарувчи қурилмалар унумдорлиги ко`проқ бо`лиши керак. Яъни қуйидаги муносабат о`ринли.

Бу ерда: -ко`тариш қурилмаларининг умумий унумдорлиги, м3/соат.
∑ -юкловчи машиналарнинг умумий унумдорлиги, м3/соат.
Шахта стволларини о`тишда ко`тариш идишлари сифатида энг ко`п қо`лланиладигани бадя ҳисобланади. Унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: Ков жойдаги иш олиб бориладиган бо`шлиқда тиқилинч ҳолатни юзага келтирмайди; Ков жойдаги ихтиёрий нуқтага тушириш имконияти борлиги;
Скипли ко`тариш қурилмасининг асосий камчиликлари шундан иборатки, ствол бо`йлаб ков жойгача скипнинг ҳаракатланиш ё`налишини таминлаб берадиган қурилмалар билан жиҳозланиши, ков жойда тиқилинч ҳолат пайдо бо`лиши ва юкловчи машинага халақит бериши булардан ташқари ков жойда битта нуқтага тушириш мумкинлиги.
Скипли ко`тариш қурилмасининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
Унинг юқори тезликда ҳаракатланиши шу билан ко`тариш ишлари давомийлигини камайтириш.
Стволларни о`тишда юкловчи машина сифатида турли типдаги грейферлар ишлатилади ва булар қуйидагилар:

  1. Ков жой бо`йлаб қо`лда бошқариладиган енгил типдаги машиналар. (сиқилган ҳавода ишлайдиган грейферлар): БЧ-1у, БЧ-3, ПГШ-15, КС-3 ва КС-3

  2. Ков жой бо`йлаб механик воситалар орқали бошқариладиган о`ртача оғирликдаги машиналар (сиқлган ҳавода ишлайдиган грейферлар) “Проходчик”.

  3. Комплекс машиналар типидаги ог`ир агрегатлар билан ишлайдиган машиналар грейферлар:КС-1м, КС-2, КЗ-3.

Кўтариш қурилмасининг иш унумдорлиги қуйидагича ҳисибланади.

Қуйидаги ҳолат учун юқоридаги формуладан бадянинг керакли ҳажмини ва юкловчи машинанинг иш унумдорлигини аниқлаймиз.
,

Бу ерда; - юкловчи машинанинг иш унумдорлиги, .


- юкни қамрашдаги битта сикл давомийлиги, секунд.
- юкловчи машина (грейфер) нинг ковши ҳажми, .
- грейфер ковшини тўлдириш коеффитсенти, .
- грейфердан фойдаланиш коеффитсенти,
- бир вақтда ишлаётган грейферлар сони.
- кўтариш ишларининг бир меъёрда бажарилмаслигини ҳисобга
олувчи коеффитсент, .
- бадяни тўлдириш коеффитсенти,
- тоғ жинсининг юмшалиш (кўпчиш) коеффитсенти.
- битта сикл давомийлиги, секунд.
, [секунд]
Бу ерда; - бадяни кўтариш вақти давомийлиги, секунд.
- манёвр жараёнлари давомийлиги, секунд.
[секунд]
Бу ерда; - бадяни бўшатиш вақти давомийлиги, .
- ков жойда бадяларни кўтаришга тайёрлашга кетадиган вақт,

Бадяни кўтарилиш вақти давомийлигини қуйидагича аниқлаймиз.
[секунд]
Бу ерда; - юкни йўналтиргичда кўтариш баландлиги, м.
- юкни эркин ҳолатда кўтариш баландлиги, м.
- юкнинг кўтарилиш тезлиги, м/с.
1 м пўлат арқоннинг ўртача оғирлигини аниқлаймиз.
, [кг].
Бу ерда; - 1 м пўлат арқоннинг ўртача оғирлиги, м.
- пўлат арқондаги умумий юклама, кг.

- бадядаги юк оғирлиги (сув ва тоғ жинси), кг.
- бадя оғирлиги, кг.
- бадя ва пўлат арқонни ўзаро боғловчи воситалар, кг.
- полат арқоннинг чегаравий мустаҳкамлиги,
.
- заҳира коеффитсенти,
- пўлат арқон зичлиги, .
- пўлат арқоннинг умумий узунлиги, м.
Пўлат арқонни стандарт бўйича танлашимиз учун унинг заҳира коеффитсентини аниқлашимиз керак бўлади.

Бу ерда; - пўлат арқоннинг чегаравий юк кўтариш қобиляти, кг.
Кўтариш машинасининг қувватини аниқлаймиз.

Бу ерда; - кўтаришнинг максимал тезлиги, м/с.



Бу ерда; - кўтариш машинасининг фойдали коеффитсенти, .
- кўтариш машинаси двигателининг динамик иш режими коеффитсенти,

Юқоридаги ҳисоблаш ишлари натижасида кўтариш идишининг ҳажмини, пўлат арқоннинг турини ва диаметрини, кўтариш идишининг сонини ва турини танланади.

10. Мавзу: Ер ости кон ишларида асосий ва ёрдамчи жараёнлар, ер ости кон лаҳимлари ва уларнинг вазифалари.


Фойдали қазилмалардан турли мақсадларда фойдаланиш фақат улар массивдан ажратиб олиниб ер юзига чиқариб берилгандан сўнггина амалга оширилиши мумкин.
Фойдали қазилмаларни қазишга тайёрлаш, массивдан ажратиб олиш, ташиш, ер юзига чиқариш ва бошқа жараёнлар Билан боғлиқ бўлган ишлар мажмуи - кон ишлари дейилади.
Ер қобиғида кон ишларини олиб бориш натижасида фойдали қазилма танаси ва кон жинслари орасида сунъий бўшлиқлар ҳосил бўлади. Бу бўшлиқлар кон лаҳимлари деб юритилади. Кон лаҳимлари бажарадиган вазифаларига кўра разведка ва кон қазиш (эксплуатацион) лаҳимларга ажратилади.
Конларни қазиб чиқариш 3 та босқичдан ташкил топади: конни очиш, шахта майдонини қазишга тайёрлаш ва бевосита фойдали қазилмани қазиб олиш. Шунга кўра эксплуатацион кон лаҳимлари ҳам учга, яъни капитал (кон очувчи), кон тайёрлов (заҳирани бир қисмини қазишга тайёрловчи) ва қазиш (фойдали қазилмани бевосита қазиб олишга тегишли) лаҳимларга бўлинади.
Ўтилган жойга нисбатан кон лаҳимлари очиқ ва ер ости кон лаҳимларига ажралади. Очиқ кон лаҳимлари ер юзида, ер ости лаҳимлари эса - кон жинслари орасида барпо этилади. Ер қобиғида жойлашиши бўйича кон лаҳимлари вертикал, горизонтал ва қия бўлиши мумкин. Улар бевосита ер ози билан туташган ва туташмаган булиши мумкин.



3.1 расм. Кон лахдмлари: 1-штольня; 2-вертикал ствол; 3-кдя ствол; 4-гезенк; 5-шурф; 6-кдя шурф; 7-квергшлаг; 8-штрек; 9-майдон штреги; 10-просек; П-йулак; 12-бремсберг; 13-одам юрадиган йулак; 14-уклон; 15-казиш кавжойи.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish