1-мавзу: Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли
Режа:
1. Фалсафанинг асосий мавзулари ва муаммолари.
2. Фалсафий дунёқараш, унинг хусусиятлари.
3. Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар системасидаги ўрни.
4. Истиқлол ва фалсафий дунёқарашнинг янгиланиш муаммолари.
1. Фалсафанинг асосий мавзулари ва муаммолари.
Фалсафа фанининг муаммолари, ўз хусусиятларига кўра, азалий ва ёки ўткинчи бўлиши мумкин. Азалий муаммолар инсоният пайдо бўлган даврдаёқ вужудга келган бўлиб, токи одамзод мавжуд экан, яшайверади. Чунки инсоният тараққиётининг ҳар бир босқичида ушбу муаммолар янгидан кун тартабига қўйилаверади. Уларни ўрганиш жараёнида илм-фан тараққий этиб боради.
Олам ва одам муносабатлари, дунёнинг мавжудлиги, борлиқнинг воқелиги, ундаги ўзаро алоқадорлик ва тараққий этиш, инсоният ҳаётидаги адолат ва ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик, уруш ва тинчлик, умрнинг мазмуни, табиат ва жамият тараққиётининг асосий тамойиллари билан боғлиқ кўпдан-кўп масалалар фалсафа ва фалсафий билим соҳаларининг азалий муаммолари сирасига киради.
2. Фалсафий дунёқараш, унинг хусусиятлари.
Ф а л с а ф а атамаси грекча сўз ("филео"- севаман ва "софия"-донолик) дан олинган бўлиб, "доноликни севаман" маъносини англатади. Ф а л с а ф а инсоният маънавий маданиятининг таркибий қисми бўлиб, илмий билимлар системасида муҳим роль ўйнайди. У борлиқнинг умумий ривожланиш қонуниятларини ўрганиб, кишиларда олам ҳақида яхлит илмий тасаввур ҳосил қилади ва шакллантиради.
Фалсафа дунёқараш характеридаги фан ҳисобланади. Дунёқараш кишиларнинг олам ва уни ўзгариш ривожланиши ҳақидаги илмий, фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний қарашлари ва системасидан иборат. Дунёқараш айрим кишилар, ижтимоий гуруҳ, синф ёки умуман жамиятнинг фаолияти йўналишини ва воқеликка муносабатини белгилайди. Илмий билимлар дунёқараш системасида кўпинча инсоннинг ёки гуруҳнинг теварак-атрофидаги ижтимоий ва табиий реалликда бевосита амалий йўл тутиш мақсадига амалий хизмат қилади. Дунёқараш ижтимоий бирликнинг инъикосидир унда ижтимоий турмуш акс этади ва у муайян тарихий даврда инсоният эришган билимлар даражасига ҳамда ижтимоий тузумга боғлиқ бўлади. Синфий жамиятда у синфий хусусият касб этади. Одатда у хукмрон синфнинг дунёқараши синфий жамиятларда хукмрондир.
Дунёқараш ўзининг туб моҳиятига кўра мифологик, диний, фалсафий ва илмий турларга бўлинади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга кўра бир-биридан кескин фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |