1-мавзу. Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли. (2Соат)



Download 167 Kb.
bet7/10
Sana20.06.2022
Hajmi167 Kb.
#684776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 mavzu krilll

Фалсафанинг асосий масалалари. Фалсафани ўрганаётган ҳар бир одамда фалсафада қолган барча муаммоларга нисбатан устунроқ аҳамият касб этадиган, яъни муҳимроқ, асосийроқ ҳисобланадиган масалалар, муаммолар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига қизиқиш эртами, кечми албатта юзага келади. Бу мавзу нафақат бошловчи, балки профессионал файласуфлар учун ҳам диққатга сазовордир. Уларнинг орасида кимдир бу мавзуга жиддий эътибор беради, кимдир эса, аксинча, уни муҳим деб ҳисобламайди. Фалсафанинг узоқ тарихига умумий назар ташласак, олам ва инсоннинг келиб чиқиши, ривожланиши ва моҳиятига, шунингдек, ҳаётнинг маъноси, инсон билишининг табиатига тегишли «боқий» фалсафий муаммолар деярли барча фалсафий таълимотларда у ёки бу тарзда мавжудлигини, турли фалсафий асарларда, улар айнан кимга қарашлилиги ва қайси даврга мансублигидан қатъий назар, қисман ёки, аксинча, атрофлича муҳокама қилинишининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Дарҳақиқат, онг, тафаккур, руҳ, идеаллик ва уларнинг материя, табиат, борлиқ билан ўзаро нисбати масалаларига ўз муносабатини билдирмаган ёки, ўз мулоҳазалари ва хулосаларида шубҳа қилмаган файласуфни топиш мушкул. Бу ҳол ўз вақтида олимлар томонидан «фалсафанинг асосий масаласи»ни таърифлашига туртки берган бўлиб, унда икки жиҳат алоҳида ажралиб туради.
Материалистлар ва идеалистлар. У ёки бу файласуфлар саволнинг биринчи қисмига қандай жавоб беришига қараб, -дунё азалдан моддий, онг эса бу материянинг маҳсулидир, деб ҳисобловчилар материалистлар ва -дунё замирида материядан олдин пайдо бўлган ва уни яратувчи идеал нарсалар ва ҳодисалар ётади, деган фикрни ҳимоя қилувчи идеалистларга ажратилади.
Бунда идеализмнинг икки тури – объектив ва субъектив идеализм фарқланади. Объектив идеалистлар - қандайдир номоддий ва инсон онгига боғлиқ бўлмаган (яъни объектив мавжуд бўлган) нарсалар ва ҳодисаларни ( Худо,дунёвий ақл, ғоя, руҳ ва шу кабилар) бутун борлиқнинг асоси деб эътироф этадилар. Фалсафа тарихида Платон, Авлиё Августин, Фома Аквинский, Г.Гегель, , Н.Бердяев каби мутафаккирлар объектив идеализм намояндаларидир. Субъектив идеалистлар - дунё фақат индивидуал (субъектив) онг маҳсуидир деб ҳисоблайдилар. Ж.Беркли, Д.Юм, И.Г.Фихте субъектив идеализмнинг ёрқин намояндалари ҳисобланади.

Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish