Диний дунёқараш одамларнинг ғайритабиий нарсалар (худолар, «олий ақл», қандайдир абсолют ва ш.к.)га бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва ўзига хос ҳаракатларидир. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни оқсоқолнинг обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайритабиий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса иккинчи даражали рол ўйнайди.
Хуллас, дин мураккаб маънавий тузилма ва ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб, унда эътиқод муқаррар тарзда биринчи ўринга қўйилади ва ҳамиша билимдан устун туради.
Диннинг асосий функциялари. Миф билан таққослаганда, дин функциялари мураккаброқдир. Дин функциялари орасида қуйидагиларни фарқлаш мумкин:
дунёқарашни шакллантириш функцияси бутун борлиқ қачон ва нима учун пайдо бўлган ва бунда ғайритабиий кучнинг роли қандай намоён бўлган, деган саволларга жавоб беради;
коммуникатив функцияси мулоқот ва шахслараро алоқаларнинг муайян типини таъминлайди, жамиятнинг жипслашуви ва яхлитлигига кўмаклашади;
тартибга солиш функцияси одамлар хулқ-атворини тартибга солувчи тегишли меъёрлар ва қоидаларни белгилайди;
компенсаторлик функцияси етишмаётган ахборот, диққат-эътибор, ғамхўрлик ўрнини тўлдиради, ҳаёт маъноси, истиқболлар ва шу кабиларнинг йўқлигини сездирмайди, яъни инсоннинг кундалик ҳаётда қондирилмаган эҳтиёжлари ўрнини тўлдиради.
Диннинг асосий илдизлари. Дин қонуний ҳодиса сифатида вужудга келган бўлиб, у инсоннинг ғайритабиий нарсалар ва ҳодисаларга бўлган эътиқодини тўйинтирувчи чуқур илдизларга эгадир.
Фалсафий дунёқараш. Милоддан аввалги ВИИ-ВИ асрларга келиб асосан миф ва дин таъсирида одамлар дунёқараши нафақат кенгайди, балки анча мураккаблашди. У мавхум назарий фикрлаш қобилияти ва (тўпланган билимлар кўринишида) реал асосларга эга бўлиши натижасида ўз ривожланишининг бутунлай янги даражасига кўтарилди. Бунга, ҳеч шубҳасиз, меҳнат тақсимотига олиб келган ривожланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, маълум миқдорда ортиқча мавжудлик воситалари, бўш вақтнинг пайдо бўлиши ҳам имконият яратди. Буларнинг барчаси муайян шахслар доирасига интеллектуал фаолият билан профессионал даражада шуғулланиш имконини берди.
Шундай қилиб, тахминан 2500 минг йил муқаддам дунёқарашнинг учинчи шакли –фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит Европа ва Осиёда деярли бир вақтда юзага келди. Дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва билимларга таянган ҳолда тушунтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |