1-Мавзу: Фалсафа унинг предмети ва жамиятдаги тутган ўрни



Download 86 Kb.
bet2/4
Sana17.07.2022
Hajmi86 Kb.
#812569
1   2   3   4
Bog'liq
1- мавзу фалсафа

2.Фалсафа тараккиёти узок тарихга эга. Фалсафа-ижтимоий онгнинг махсус шакли хисобланади. Фалсафа инсон билимининг энг кадимийси ва энг кизикарлисидир. Фалсафа энг кадимий фан бўлиб, унинг вужудга келиши кадимий кулдорлик даврига бориб такалади. Манбалар шундан далолат берадики, фалсафа фан сифатида дастлаб Хиндистона, Хитойда, Грецияда, Марказий Осиё мамлакатларида шакилланган ва ривожланган. Фалсафа, унинг предмети, ўрганиш объекти, фалсафанинг муаммолари олимларни кадимдан кизиктириб келган масалалар бўлиб хисобланади. Дастлаб фалсафа (философия) кенг маънода кўлланган ва фанлар, назарий фикирларни ифодалаган. Турли даврларда файласуфлар «фалсафа нима хакда бахс юритади ?» деган саволга жавоб топишга уринганлар.
Дастлаб фалсафа кишиларнинг хаётий кузатишларидан хосил килинган билимлаи билан бир каторда, уларнинг ўзлари, олам хакидаги ўй-фикирларини хам камраб олган.
Фалсафанинг мавзуси, предмети хакидаги фикирлар даврлар ўтиши билан узгариб борган, оламни фалсафий тушуниш турли туман шаклларда ифодаланган. Фанлар, маънавий маданият тараккиёти фалсафага ўзининг таъсирини кўрсатган.
Дастлаб фалсафа тушунчаси «фан»нинг сиймоси хисобланган ва кенг маънодаги «Фан» тарзида кўлланган. Кадимги Юнонистонда фалсафанинг предметини аниклашга харакат килинган. Фанлар классификацияси бунга мисол бўла олади.
Фалсафанинг бахс мавзуи Марказий Осиё ўрта асрларда яшаган мутафаккирларнинг томонидан ёритилган.
Абу Носир Фаробий «фалсафани борликнинг мохияти; бутун мавжуд нарсаларнинг мазмуни хакидаги мукаммал ва тўлик; билим берадиган фан» деб билган. Мавжудод хакидаги билим кўлга киритилса, шу хакда таълим берилса, мавжудоддан бўлган нарсанинг зоти билинса, нарсанинг маъноси тушунилса, ишончли далил ва хужжатлар асосида шу нарса хакида мияда бир турли ишонч ва тассарвур пайдо булса, мана шу маълумотга доир фанни фалсафа деймиз...
Фаробий фалсафа, фалсафий муаммоларга доир кўпгина асарлар яратган. Булар «Субстанция хакида сўз»(«Калом доил жавхар»), «Конунлар хакида китоб» (« Китоб доил навомис»), «Фалсафа тушунчасининг маъноси хакида сўз.» («Камол доил маъноси исм ас-фалсафа»), «Фалсафанинг кераклиги хакидаги китоб», «Илимларнинг келиб чикиши ва таснифи» («Ижо-ал-умум») китоблар шулар жумласидандир.
Абу Али Ибн Сино Фаробийнинг фикрини давом эттириб, фалсафанинг вазифаси барча мавжуд нарсаларни, уларнинг келиб чикишини тартиби, ўзаро муносабатлари, биридан иккинчисига ўтишини текширувчи деб билади.
Абу Али Ибн Синонинг фалсафий карашлари «Китоб-аш-шифо», «Донишнома», «Табиб илимлари конуни», шунингдек «Рисола ат-Тайир» («Кунт илми»), «Саломат ва ипсол», «Хайит Ибн Яксон» каби бадиий киссаларида ўз ифодасини топган.
Абу Абдулох Ал Хоразмий фалсафа икки кисимдан, назарий ва амалий кисимдан иборат деб билади. Унинг фикрича назарий фалсафага табиат илимлари, илохият яни метофизика хамда мантик киради.
Умуман олганда ўрта асирларда фалсафа фанлар фани деган караш хукумрон эди.
Файласуфлар ўз ижодларида фалсафа ўрганадиган муаммоларни аниклаганлар. Лукреций Карнинг «Нарсалар табиати тўгрисидаги», рисоласи, Д.Брунонинг «Коинотнинг туганланмаслиги» тўгрисидаги, П.Голъбахнинг «Табиат тизими», Ибн Синонинг «Тиб конунлари», Гегельнинг «Табиат фалсафаси», шулар жумласидандир. Шундай килиб фалсафа аввало табиат фалсафаси сифатида шакилланди.
Файласуфлар ўз рисоларларида жамиятни фалсафий тахлил этдилар.
Афлотуннинг «Давлат», «Конунлар», Арастунинг «Сиёсат», Гобенинг «Гражданлик тўгрисида»ги, Гегельнинг «Хукук фалсафаси» шулар жумласидандир.
Файласуфлар ижтимоий хаётни ўзгартириш билан бир каторда кандай килиб яхши жамиятга эришиш мумкин? деган саволга жавоб излайдилар: адолат, инсонпарварлик, хакикат, одамийлик, маърифат эгаларини илгари сурадилар.
Фалсафанинг ўрганиш обьектларидан бири ва энг асосийси инсон хисобланади. Инсон, унинг табиати, оламга муносабати, тили, ахлоки, инсон кобилиятларининг намоён бўлиш шакллари файласуфларни кизиктириб келди. Сукрот (кадимий грек файласуфи) фалсафани хаётни тушуниш деб таъкидлаган. Арасту, Абу Али ибн Сино, Фаробий, Беруний, Декартларнинг бир катор рисолалари инсонни фалсафий тушунишга багишланган. Абу Али ибн Синонинг «Илмлар тўгрисида», Гегельнинг «Дунё фалсафаси» асарлари шулар жумласидандир. Умуман олганда, фалсафий муаммолар доирасига дунё, унинг тузилиши, табиат, жамият, инсон, инсоннинг жамиятда тутган ўрни, инсоннинг оламни англаши кабилар киради. Шунинг учун хам кадимдан кишилар «дунё нима?», «у кандай тузилган?», «унинг чегараси борми?», «нима сабабдан оламда турли-туман ўзгаришлар юз беради?», «жамият нима?», «инсон жамиятда кандай ўрин тутади?» каби саволларни кўйганлар ва уларга жавоб излаганлар. Бу эса, ўз навбатида икки нарсани аниклашни талаб этади:
1.Инсоннинг оламга бўлган муносабати
2. Ўз-ўзига муносабати.
Инсоннинг оламга муносабати унинг оламни англашидир, ўз-ўзига муносабати ўзини инсон сифатида англашида намоён бўлади.
Фалсафанинг муаммолари кандай тарзда намоён бўлмасин, унинг асосида инсон англашилади. Шунинг учун хам биз фалсафанинг бахс мавзуи деганда, даставвал, инсонни англамогимиз лозим: «Фалсафанинг вазифаси инсонни мохиятини, борликдаги ўрнини билиш » бу эсаўз навбатида инсонни борлик тараккиётининг олий, ноёб, бетакрор натижаси деб караш, хамда инсоннинг жамиятдаги ўрни, муносабатларини ўрганишни таказо килади.
Фалсафа доирасидаги муаммоларни шартли равишда 3 гурухга бўлиш мумкин. Инсон нуктаи назарида:

  1. Олам, борликнинг мохияти тўгрисида муаммолар.

2.Оламнинг кандайлиги, хосса - хусусиятлари тўгрисидаги муаммолар.

Download 86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish