1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа


Меъёр нима? Меъёр - сифат ва миқдор бирлигидир



Download 1,8 Mb.
bet53/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Меъёр нима? Меъёр - сифат ва миқдор бирлигидир. Меъёр шундай бир чегараки, унинг ичида миқдор ўзгараверади, сифат эса маълум вақтгача ўзгармайди. Ҳар бир нарсанинг ўз меъёри бор. Масалан: сувнинг меъёри 100 даража, олтинники 1063 даража, мисники 1083 даража ва ҳ.к. Меъёр бузилса, сифат ўзгаради. Шунинг учун табиат, жамият, шахсий ҳаётда ҳеч нарса меъёридан ошмаслиги керак, акс ҳолда емирилиш юз беради. Гапнинг ҳам меъёри бор, овқат тузи меъёридан ошса, уни истеoмол қилиш мумкин бўлмай қолади, кулгу меъёри бузилса, йиғига айланади, тежаш меъёридан ошса, хасислик келиб чиқади. Улуғ файласуф шоир Мирзо Бедилнинг қуйидаги сўзларини ёдлаб олиш фойдадан холи эмас: «Узлуксиз шодлик ҳам келтиради ғам, Ҳаддан ортиқ базм - мисоли мотам».
Сифат ўзгариши «сакраш» лар орқали юз беради. Сакраш деб эски сифат ўрнига янги сифатнинг вужудга келишига айтилади. Сакраш тараққиётдаги туб бурилишдир; сакраш даврида тараққиётда узилиш бўлади, аммо нарсанинг ривожи давом этади ва тезлашади. Масалан: 1991 йил 31 августда Ўзбекистонда сифат ўзгариши (сакраш) юз берди, 1-сентябр - Мустақиллик куни деб эълон қилинди, миллий ривожланишнинг тезлашуви учун замин яратилди. Ҳаётнинг пайдо бўлиши, деҳқончиликда янги навларнинг яратилиши, туб ижтимоий ўзгаришлар «сакраш» га мисол бўлади. Билимда техниканинг пайдо бўлиши, янги технологияларнинг ихтиро қилиниши ҳам шундай.Тезлик билан бўладиган сакрашлар билан аста-секин бўладиган сакрашларни фарқ қилиш керак. Аммо ҳар иккисининг моҳияти ҳам битта: сифат ўзгаришига олиб келади.Сифат ўзгариши тараққиётдаги узилиш пайтини ифодаласа, миқдорий ўзгариш узлуксизликни билдиради. Тараққиёт узлуклик ва узлуксизлик бирлигидан иборат.
Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни. Ҳозирги даврда муроса фалсафасини олға сураётган айрим тадқиқотчилар қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураш қонунига қандайдир эътиборсизлик билан қарамоқдалар. Бу қонунда айб йўқ. Айб ҳамма вақт ўзимизда, ундан қандай фойдалана билишимизда. Қарама-қаршиликлар, зиддиятларни мутлоқлаштириш бир ёқламаликка, сиёсатда хатоларга олиб келишини яқин ўтмишда кўрдик. Тараққиётнинг бу қонуни мазмунини тўғри тушунмаслик табиатда қарама-қаршиликларни, жамиятдаги объектив зиддиятларни инкор қилишга, ҳаётни рангсиз, бўёқсиз тасвирлашга, ниҳоят субъективизмга олиб келиши мумкин. Бунда бир хатардан қочаман деб иккинчисига гирифтор бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.
Бу қонун қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, тафовут ва айният тушунчалари орқали ифодаланади.
Инсон ҳар бир қадамда қарама-қаршиликларга дуч келади. Ҳар бир нарса, ҳар бир ҳодиса қарама-қаршиликларнинг бирлигидан иборат. Коинотда одамларга осмон ва Ер бири узоқ, иккинчиси яқин, табиатда қиш-ёз, совуқ-иссиқ, кеча-кундуз, қоронғу ва ёруғ борлигини ўз тажрибаларидан биладилар. Ҳаётда виждонли-виждонсиз, одобли-одобсиз, билимли-билимсиз, маданиятли-маданиятсиз, ишбилармон-боқиманда, уқувли-уқувсиз, пулдор-пулсиз, доно-нодон ва ҳ.к. каби тушунчалар учраб туради.
Илгари социализм-капитализм, материализм-идеализм, пролетариат-буржуазия, қизиллар-оқлар каби икки қутбли (биполяр) зиддиятлар эътироф этиларди. Бугунги кунда бундай ёндашувлар ўз қимматини йўқотди. Энди зиддиятлар кўп қиррали, ранг-баранг, кўп қутбли (биполяр) қарама-қаршиликлардан таркиб топмоқда. Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида» асарида қуйидагиларни таъкидлайди: «Тоталитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг қутбларга бўлиниши бархам топди .... Икки мафкуравий тузумнинг кураши ва бу курашнинг халқаро ҳаётнинг ҳамма соҳаларига соя ташлаши остида ўтган кучли қарама-қаршилик барҳам топди. Аммо шундан кейин ҳам бизни қуршаб турган дунё, кўплар кутганидек, осойиштароқ бўлиб қолгани йўқ. Унда можаролар камаймади. Дунёда янги тартибларни шакллантириш жараёни минтақалар даражасидаги ва минтақалар ичидаги эскидан сақланиб келаётган, зимдан тутаб ётган, ҳар хил тарихий, этник, сиёсий, диний ва бошқа сабабларга эга бўлган можароларнинг кескинлашуви билан бирга юз берди. Бу можаролар илгари икки тузумнинг дунё миқёсидаги қарама-қаршилиги доирасида кўпинча у ёки бу кучлар қутбининг манфаатлари йўлида ''бостириб келинган'' эди. Бундан ташқари, янги минтақавий можароларнинг вужудга келиши ва уларга турли ташқи кучлар ўз жўғрофий-стратегик интилишлари доирасида жалб этилишидан иборат ҳавфлар ҳам мавжуд». (Ўша асар, 5, 19-б.)
Тафаккурда ҳам илмий-ғайриилмий, мантиқли-мантиқсиз, асосли-асоссиз, изчил-ноизчил, аниқ-мавҳум, ҳақиқат-ёлғон каби тушунчалар, фанларда - мусбат ва манфий, дифференциал ва интеграл, таъсир ва акстаъсир тушунчалари мавжуд. Жамият ҳаёти ҳам ундан ҳоли эмас. Яшашдан мақсад ана шу қарама-қаршиликларни топиш, амал қилиш қонуниятларини билиш, инсонга хизмат қилдириш, уларни ҳал қилиш йўлларини излаб топишдан, инсон ҳаётини мазмунли қилишдан иборатдир. Шўро диалектик материалистик фалсафасида қарама-қаршиликлар кураши тараққиёт манбаи деб ҳисобланар эди. Ваҳоланки, И.А.Каримов айтганидек, «тарихни можаролар ва адоват эмас, балки халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ишонч олға ҳаракатлантиради» (ўша асар, 323-б.).
Энди тараққиётнинг яна бир қонуни моҳият-мазмуни билан танишиб ўтайлик.Қарама-қаршилик нима?

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish