1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 319,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana22.02.2022
Hajmi319,37 Kb.
#86912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни

1) Мифология (юнонча – метос нақл, ривоят логос фикр таълимот дегани) - 
ибтидоий онгда воқеликнинг хаѐлий инъикосидир. Мифологик дунѐқарашда оламнинг 
келиб чиқиши, тузилиши, табиат ва жамиятнинг турли ҳодиса ва воқеаларини 
умумлаштириб ҳаѐлий шаклларда тасвирланишидир. Мифология табиат ва ижтимоий 
турмушнинг шундай шаклини ўзида халқ хаѐлан ғайритабиий онгсизларча бадиий қайта 
ишлаб чиққан. 
Масалан: Гомернинг «Илиада», ҳинд эпоси «Ромаяна», ўзбек халқ эпоси 
«Алпомиш» ва бошқалар. Булардан халқнинг ўтмишдаги ижтимоий – иқтисодий ва 
маънавий – ҳаѐти, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, аҳлоқий, диний, сиѐсий 
қарашлари ва тасаввурлари ўз ифодасини топган. Бу ривоят ва афсоналарда ижтимоий онг 
шакллари тўла шаклланмаган вақтда уларнинг элементлари ҳақидаги тасаввурлари 
шаклида ўз ифодасини топган. 
Мифологик дунѐқараш, биринчидан, муайян халқнинг ѐки жамоанинг қарашлари, 
иккинчидан, унда жамиятнинг маълум маънавий маданий қадриятлари мужассамлашган. 
Учинчидан, унда табиат ва жамият бир бутун борлиқнинг умумий бирлиги, 
алоқадорлигининг дастлабки манзараси ўз ифодасини топган. 
Мифологияга шу нарса хоски, унда ҳамма нарса бир, яхлит, ажралмасдир; табиат 
нарсалари ва ҳодисалари инсон билан айни бир қонунларга мувофиқ яшайди, инсон билан 
бир хил сезгилар, истаклар, майлларга эга бўлади.
2) Диний дунёқараш. Дунѐқарашнинг тарихан иккинчи шакли диндир. Дин сўзи 
арабчадан таржимада эътиқод, ишонч, ишонмоқ деган маъноларни англатади. Миф каби, 
дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ѐтади. Гарчи дин куртаклари «ақлли 
одам» дунѐқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг 
йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунѐқарашнинг мустақил шакли 
сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг абстракт фикрлаш қобилияти 
сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган.
Диний дунѐқараш одамларнинг ғайритабиий нарсалар (худолар, «олий ақл», 
қандайдир абсолют ва ш.к.)га бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва 
ўзига хос ҳаракатларидир. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни 
оқсоқолнинг обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайритабиий нарсаларга эътиқод 
биринчи ўринда туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса 
иккинчи даражали рол ўйнайди.

Download 319,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish