1-мавзу: Электрон ҳукумат таҳлили ва жорий этиш



Download 336,86 Kb.
bet3/4
Sana20.02.2022
Hajmi336,86 Kb.
#460667
1   2   3   4
Bog'liq
Eliktiron beznes KURS ISHI

Иккинчи босқич интернет тармоғидан тижорий мақсадда фойдаланиш палласининг бошланиши билан боғлиқ. Жумладан, бу босқичда электрон битим ва шартномаларнинг ҳақиқий деб топилиши, ҳужжатларнинг электрон шакли қоғоз шаклининг эквиваленти сифатида эътироф этилиши электрон тижорат учун ҳуқуқий асос вазифасини ўтади.
1984 йилда «UNCITRAL»нинг ўн еттинчи сессиясида БМТ Бош котибининг «Маълумотларга автоматик ишлов беришнинг ҳуқуқий жиҳатлари» деб номланган маърузаси кўриб чиқилди. Бу – халқаро ташкилотларнинг анъанавий тижоратдан ностандарт тижоратга ўтиш жараёнига жиддий муносабат билдира бошлаганини англатади. Унда ЭҲМ ёзувларининг юридик қиммати, ёзма шакл талаби, ҳақиқийликни тасдиқлаш, умумий шартлар, жавобгарлик билан боғлиқ айрим ҳуқуқий масалалар белгиланди. 1996 йил 12 июнда «UNCITRAL»нинг йигирма тўққизинчи сессиясида электрон тижорат тўғрисидаги намунавий қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, намунавий қонун ва у бўйича қўлланма қабул қилинди. Электрон тижорат тўғрисидаги намунавий қонунни қабул қилишга ўн икки йил, яъни 1984 йилдан 1996 йилгача тайёргарлик кўрилган.
Учинчи босқич ахборот технологиялари индустрияси, автоматлаштирилган ишлаб чиқариш соҳасидаги кескин ривожланиш даврини англатади ва «Саноат инқилоби 4.0» (Industry 4.0/The Fourth Industrial Revolution) деб ҳам юритилади.
Бу атама 2011 йилда Европада пайдо бўлиб, Ганновер шаҳридаги саноат кўргазмаларидан бирида Германия ҳукумати томонидан ахборот технологияларини ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этилиши эълон қилинган эди12. «Тўртинчи саноат инқилоби» деб номланаётган тараққиёт омили – ахборот технологияларини саноатга чуқур интеграциялаштириш («киберфизик тизимлар» ёки CPS) орқали амалга оширилмоқда.
2017 йилга келиб рақамли инқилоб ҳал қилувчи паллага кирди – Ер юзи аҳолисининг ҳар иккинчиси интернет тармоғига уланди.
Айни пайтда электрон тижорат масалалари билан бир қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар шуғулланиб келмоқда. Электрон тижорат муносабатларини минтақавий миқёсда тартибга солишда катта муваффақиятларга эришган ташкилотлар сифатида Европа иттифоқи, Араб давлатлари лигаси ва НАФТА ташкилотларини санаб ўтиш мумкин. Шунингдек, электрон тижорат муаммоларининг мураккаблиги ва ранг-баранглиги сўнгги йилларда уларни ечиш билан махсус шуғулланадиган бир қатор ноҳукумат ташкилотлар тузилишига сабаб бўлди. Хусусан, Европа электрон хабарлар бўйича уюшмаси, Интернет ҳуқуқи ва сиёсат форуми (Internet Law and Policy Forum, ILPF), Глобал ахборот инфратузилмаси бўйича форум (Forum for the Global Information Infrastructure, GIIC)13 шулар жумласидандир.
Истеъмолчиларнинг мурожаат ва шикоятларини кўриб чиқиш Европа иттифоқида яхши йўлга қўйилган. 2019 йилда Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар истеъмолчиларидан жами 114 294 та шикоят келиб тушган. Шикоятларнинг 15,1 фоизи авиакомпаниялар хизмати, 10 фоизи кийим-кечак, 6,58 фоизи ахборот ва алоқа технологиялари, 4,48 фоизи электроника товарлари, 3,93 фоизи меҳмонхона ва бошқа дам олиш масканлари хизматлари бўйича бўлган. Ушбу шикоятларнинг 25 фоиздан ортиғини трансчегаравий шикоятлар ташкил этган14.
Электрон тижоратга оид муносабатларни тартибга солишга дахлдор ташкилотларнинг кўплиги соҳада ишлар мувофиқлаштирилганидан дарак бермайди – халқаро ташкилотлар фаолиятида баъзан бир-бирини такрорлаш ҳолатлари кузатилади. Кўпгина халқаро ташкилотлар электрон тижоратнинг у ёки бу жиҳатларини кўриб чиқаётганда хусусий масалаларга ҳам мурожаат этади ва бу электрон тижоратга доир
келишувларга эришишга монелик қилади.
UNCTAD маълумотларига кўра, ҳозир электрон тижорат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатлари дунё мамлакатларининг 56 фоизида жорий қилинган, 6 фоизида шакллантирилмоқда, 9 фоизида эса мавжуд эмас. 29 мамлакат бўйича маълумот йўқ15. Шунингдек, турли давлатлар қонунчилигида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласи ҳар доим ҳам бир хил талқин қилинмайди.
Хулоса ўрнида айтганда, жаҳонда электрон тижоратнинг ҳуқуқий таъминотини яратиш устида фаол иш олиб борилмоқда. Шунга қарамай, ҳар қандай мамлакатда, жумладан электрон тижоратнинг ватани ҳисобланадиган АҚШ ва Буюк Британияда ҳам бу борадаги қонунчилик ҳали ўз шаклланиш жараёнининг дастлабки босқичида. Албатта, вақт ўтиши билан соҳага оид қонунчилик базаси, хусусан халқаро-ҳуқуқий меъёрлар ҳам такомиллашиб бораверади. Муаммо уни самарали татбиқ этишда.

Download 336,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish