1-мавзу: электр машиналари фанига кириш, фаннинг предмети ва услублари


-расм. Трансформаторнинг электр тормоғига уланиши



Download 3 Mb.
bet6/59
Sana26.04.2022
Hajmi3 Mb.
#583667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
эл машина мажмуа (2)

1-расм. Трансформаторнинг электр тормоғига уланиши:
1-бирламчи чулғам, 2-магнит ўзак, 3-иккиламчи чулғам, 4-истеъмолчи.

Электр тармоқларида электр энергиясини маълум масофаги узатишда (кучланишни ошириш учун) ва уни истеъмолчилар орасида тақсимлаш учун (юқори кучланишни пасайтириш учун) кенг ишлатилади.


Электр тармоғининг муҳим аппарати ҳисобланган трансформаторни рус электротехниги П.Н.Яблочков 1876 йилда ихтиро қилган. Трансформаторни янада такомиллаштириш устида рус ихтирочиси И.Ф.Усагин ҳам кўпгина тадқиқот ишларини олиб борган.
Электр энергияси турли хил электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Одатда, электр станциялар табиий энергетика ресурслари мавжуд бўлган районларда қурилади. Бундай районлар эса кўпинча саноат марказларидан анча узоқ бўлади. Электр станцияларида ишлаб чиқарилган узатиш линиялари орқали саноат марказларига, яъни истеъмолчиларга узатилади. Сўнгги вақтларда электр энергияси узатилиши лозим бўлган масофа ва узатиладиган қувватлар тобора ортиб бормоқда.
Электр энергиясини маълум масофага узатилганда линия симларида содир бўладиган қувват исрофи мумкин қадар кам бўлиши лозим. Шундагина электр узатиш линиясининг фойдали иш коэффициенти катта бўлади, яъни истеъмолчиларга кўпроқ энергия етиб боради. Энергия узатувчи линия симларида қувват исрофи, асосан, уларда ўтувчи ток кучининг квадратига ҳамда линия симларининг актив қаршилигига боғлиқ. Ток кучи қанча катта бўлса, қувват исрофи шунча катта бўлади. Линияларда ток кучи катта бўлса, бу симларнинг кўндаланг кесим юзаларини катта қилиб олишга тўғри келади. Қувват исрофини камайтириш учун симларнинг актив қаршилигини камайтириш лозим. Маълум узунликдаги симнинг актив қаршилигини, асосан, унинг кўндаланг кесим юзини катталаштириш йўли билан камайтириш мумкин.
Линияларда кўндаланг кесим юзи катта бўлган симларнинг ишлатилиши электр узатувчи линиялар учун сарфланадиган рангли металлар (мис, алюминий ва бошқалар) сарфини кўпайтиради, ҳамда симларнинг оғирлигини ошириб юборади. Оғир симларни кўтариб туриш учун бақувват таянчлар ўрнатилиши лозим бўлади. Ўз навбатида бундай таянчлар учун кўп металл ва ёғоч материаллар сарфлаш талаб қилинади. Бундай шароитларда электр энергиясини маълум масофага узатиш анча қимматга тушади ва баъзан мақсадга мувофиқ бўлмай қолади.
Бу масалани бошқача ҳал қилиш мумкин. Маълумки, электр токининг қуввати, асосан, кучланиш ва ток кучи қийматларининг кўпайтмаси билан аниқланади. Бу формулага мувофиқ, маълум қувватда кучланиш катта бўлса, ток кучи кичкина бўлади ва аксинча. Маълум қувватни узоқ масофага узатишда кучланиш қиймати неча марта оширилса ток кучининг қиймати шунча марта камаяди. Энергия узатишда линия симларида ток кучи кичик бўлса, кучланиш пасайиши ҳам, қувват исрофи ҳам кам бўлади. Бундан ташқари, ток кучи кичкина бўлгани электр узатиш линияларида кўндаланг кесим юзи кичикроқ бўлган симлар ишлатишга имкон яратилади. Натижада линия қурилиши учун сарф бўладиган рангли металл ва ёғоч материаллари сарфини камайтиради. Электр энергиясини узоқ масофага узатиш тан нархи арзонлашади. Демак, электр энергиясини узоқ масофага кучланиш қийматини ошириб узатиш фойдали экан.
Ўзгарувчан ток кучланиши қийматини трансформаторлар ёрдамида исталганча ошириш ҳам камайтириш ҳам мумкин. Энергетика системаларида ва юқори ҳамда паст кучланишли электр тармоқларида кучланиш қийматини ошириб берувчи ёки камайтириб берувчи трансформаторлар кенг ишлатилади.
Ҳозирга вақтда электр станцияларида ишлаб турган ёки янги ўрнатилаётган генераторнинг номинал кучланиши 6…24 кВ дан ошмайди. Энергияни узоқ масофага, чунончи 10…24 кВ кучланишда, узатиш (юқоридаги мулоҳазалар асосида) мақсадга мувофиқ бўлмайди.


Download 3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish