Назорат саволлари
1. Трансформаторларнинг паралел ишлаши кандай амалга оширилади
2. Трансформаторларнинг трансформация коэффициенти кондай топилади
3. Трансформаторни паралел улаш схемаси кандай
10-МАЪРУЗА: ТРАНСФОРМАТОРЛАРНИ МАХСУС ТУРЛАРИ.
МАҚСАД: Трансформаторларнинг ишлатилиши, бир фазали ва уч фазали трансформаторларнинг махсус хилларини ўрганиш.
РЕЖА:
1. Тўғрилагич қурилмалари учун трансформаторлар
2. Уч чўлғамли трансформаторлар
3. Пайвандлаш трансформаторлари
4. Ток ва кучланиш трансформаторлари
5. Бўлинган чўлғамли трансформаторлар
6. Трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш
Тўғрилагич қурилмалари учун трансформаторлар
Тўғрилагич қурилмалари учун қўлланиладиган транс-форматорларнинг ўзига хос бир қатор хусусиятлари бўлиб уларни лойиҳалашда ҳисобга олиш шарт. Трансформаторни фаза чўлғамлари уланган тўғрилагич қурилманинг вентиллари навбатма-навбат очилганлиги сабабли, бу трансформаторлар доим носимметрик режимда ишлайди. Катта қувватли тўғрилагич қурилмаларида қўлланиладиган трансформаторларнинг чўлғам-лари олти фазали қилиб тайёрланади.
Вентилли ўзгартиргич қурилмаларига қўлланиладиган трансформаторларнинг иккиламчи чўлғамига токни бир томонга ўтказувчи вентиллар уланади. Бундай юкламаларга уланган трансформаторнинг ишида ўзига хос хусусиятлари пайдо бўлади. Трансформаторда тармоқга уланадиган ва вентил чўлғамлари бўлади, тармоққа уланган чўлғамлари асосан юлдуз ёки учбурчак кўринишда уланади. Трансформаторнинг иккиламчи чўлғамларини бир фазали токни кўп фазали токга айлантириш имконини берадиган бир, уч ва кўп фазали чўлғамлар кўринишида тайёрланади. Тўғрилагич қурилмаларида қўлланиладиган трансформаторларнинг иккинчи чўлғамлари қуйидаги кўринишда уланиши мумкин:
1. Бир фазали нолp нуқтали
2. 3 фазали нолp нуқтали
3. 3 фазали кўприкли
4. 6 фазали 60 га бурилган кучланиш олишга ёрдам берадиган
Тўғриланган кучланишнинг пулpсациясини ва бирламчи чўлғамдаги токнинг гармоникаларини камайтириш мақсадида иккиламчи чўлғамнинг фазалар сонини кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғрилагич қурилмаларининг трансфор-маторларини номинал қуввати деб бирламчи ва иккиламчи чўлғамларининг номинал қувватларини яримларини йиғиндисига айтилади.
Уч чўлғамли трансформаторлар
Уч чўлғамли трансформаторлар ҳам энергетикада кенг қўлланилади. Бу трансформаторларнинг битта бирламчи ва иккита иккиламчи чўлғамлари бор. Уч чўлғамли трансформаторлар ҳар-хил номинал кучланишли узатиш тармоқларини электр энергия билан таoминлаш ва трансформатор подстанцияларида трансформаторларнинг сонини камайтириш ҳисобига капитал сарфларни камайтириш мақсадларида фойдаланилади. Бу транс-форматорни вектор диаграммалари ва алмаштириш схемаларини тузиш, уларни иш тавсифларини тахлил қилиш мақсадларида иккинчи ва учинчи чўлғамларини биринчи чўлғамга келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |