Трансформатор чулғамларининг уланиш гуруҳлари.
Олдинги параграфда уч фазали трансформатор чулғамларининг уланиш усуллари (схемалари) билан танишган эдик. Энди уларнинг уланиш гурухлари билан танишиб чиқамиз. Бир фазали трансформаторнинг турли иш шароитлари (масалан, салт ишлаши ва юклама билан ишлаши) учун қурилган вектор диаграммаларда трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамларида ҳосил бўладиган Е{ ва Е2, ЭЮК лар векторларининг йўналиши бир хил деб олинган эди. Хақиқатда эса улар ё бир томонга ёки қарама-қарши томонга йўналган бўлади. Уларнинг қандай йўналганлиги трансформатор чулғамларининг уланиш гурухлари билан аниқланади.
Бир ва уч фазали трансформатор чулғамларининг уланиш гурухи ёки Е^ ва Ег векторларнинг бир-бирига нисбатан қандай йўналганлиги биринчидан, бирламчи ва иккиламчи чулғамларни ўраш йўналишига; иккинчидан, чулғамларнинг бош ва охирги учларини (қисмаларини) қандай белгилашга боғлиқдир.
20-расм
Олдин бир фазали трансформатор чулғамларининг уланиш гурухини аниқлаймиз. Агар бир трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамлари стерженларга бир хил йўналишда ўралса ва уларнинг бош ва охирги учлари бир хилда ифодаланса (20-расм, а), ЭЮК лар Е{ ва Е2 нинг векторлари бир томонга йўналган бўлади, яъни улар орасида силжиш бурчаги нолга тенг. Агар трансформаторнинг иккиламчи чулғами унинг бирламчи чулғамига нисбатан тескари томонга ўралса ёки иккиламчи чулғам учлари тескари ифодаланса (масалан, бош учи «х» билан; охирги учи «а» билан), Е ва Е2 векторлар қарама-қарши йўналади, яъни векторлар орасида силжиш бурчаги 180° бўлади (20-расм, б).
Чулғамларнинг уланиш гуруҳи бирламчи ва иккиламчи чулғам ЭЮК ларининг векторлари орасидаги силжиш бурчагига қараб аниқланади. Одатда, чулғамларнинг уланиш гурухини аниқлашда соат циферблатидаги рақамлардан фойдаланилади. Соат циферблатидаги рақамлар орасидаги бурчак 30° га тенг. Уланиш гурухлари ҳам 30° га бўлинадиган градусларда (масалан, 60°, 150°, 210°, 270° ва ҳоказо) аниқланади. Уланиш гурухини аниқлашда бирламчи чулғам ЭЮК нинг вектори соатнинг катта, яъни минут мили билан белгиланади. Соатда минут мили доим 12 рақамида туради деб қабул қилинади. Иккиламчи чулғам ЭЮК нинг вектори соатнинг кичик, яъни соат мили билан белгиланади ва чулғамларнинг уланиш гурухларига қараб бу стрелка 1 дан 12 гача бўлган турли рақамларни кўрсатиши мумкин. Шундай қилиб, соат кичик милининг унинг минут милига нисбатан ҳолати иккиламчи чулғам ЭЮК векторининг бирламчи чулғам ЭЮК векторига нисбатан ҳолатини аниқлайди.
Бир фазали трансформаторда чулғамларнинг уланиш гурухи икки хил бўлади. Масалан, 20-расм, а да бирламчи чулғам ЭЮК нинг вектори 12 рақамини кўрсатса, иккинчи чулғам ЭЮК нинг вектори ҳам 12 ни кўрсатади. Бу ҳолда трансформаторнинг уланиш гуруҳи 12 ёки 0 группа бўлади. Бу шартли равишда 1/1-12 ёки 1/1—0 билан белгиланади.
21-расм. Уч фазали трансформаторнинг уланиш гурухлари
21-расм, б да иккиламчи чулғам бирламчи чулғамга нисбатан тескари ўралган, бунда ЭЮК лар орасидаги силжиш бурчаги 180° бўлади. Бу ҳолда Ех вектори 12 рақамини кўрсатса, Е2 вектори 6 ни кўрсатади. Бунда трансформатор чулғамларининг уланиш гуруҳи 6 бўлади ва шартли белги 1/1—6 билан кўрсатилади. Шундай қилиб, бир фазали трансформаторларда иккита уланиш гурухи 12 ёки 0 ва 6-гурухлар бўлар экан. Агар шу расмдаги трансформатор иккиламчи чулғамининг бош ва охирги учлари тескари ифодаланса, чулғамларнинг уланиш гурухи яна 12-гурух бўлади.
Уч фазали трансформаторларда чулғамларнинг уланиш гурухи, юқорида келтирилган икки шартдан ташқари, чулғамларнинг уланиш схемаларига ҳам боғлиқ бўлади. Уч фазали трансформаторларда уланиш гурухлари 12 хил, яъни 1 дан 12 гача (ёки 30° дан 360° гача) бўлиши мумкин. Уч фазали трансформаторларда чулғамларнинг уланиш гуруҳлари бирламчи ва иккиламчи чулғамларга тегишли бир хил линиявий кучланишлари векторларининг ўзаро силжиш бурчагини ифодалайди.
Уч фазали трансформаторнинг чулғамлари «юлдуз-юлдуз» усулида уланганда чулғамларнинг уланиш гурухини аниқлаймиз. Бунинг учун бирламчи ва иккиламчи чулғамлар фаза кучланишларининг векторлар диаграммасини чизамиз (21-расм, а). Бу диаграммалардан бирламчи ва иккиламчи линия кучланишларини, масалан, UАВ ва Uав векторларни аниқлаймиз. Бирламчи ва иккиламчи чулғамларнинг уланиш схемалари бир хил бўлса, фаза ва линия кучланишларининг вектор диаграммалари бир-бирига ўхшаш бўлади, улар фақат кучланишларнинг қийматлари билан фарқ қилади. 21-расм, а да, масалан, UАВ ва Uав линия кучланишлари бир хил йўналишга эга. Худди шунингдек, Uвс ва Uвс ҳамда UСА ва Uса линия кучланишлари ҳам бир хил йўналган бўлади. Бу ҳолда трансформатор чулғамларининг уланиш гурухи 12 ёки 0 бўлади. Бу У/У—12 ёки У/У—О шартли белги билан кўрсатилади. Демак, шартли белгида трансформатор чулғамларининг уланиш усуллари ва гурухлари кўрсатилар экан.
Агар трансформаторнинг иккиламчи чулғамига тегишли қисмларни бошқача ифодаласак, яъни а,в,с клеммалари чулғамнинг охирги учлари ва х, у, I клеммаларни чулғамнинг бош учлари деб олсак ҳамда чулғамларни юлдуз усулида уласак, иккиламчи чулғам фаза ва линия кучланишларининг векторлари дастлабки вазиятга нисбати 180° га силжийди (21-расм, б). Бунда бирламчи ва иккиламчи чулғам линия кучланишларининг векторлари қарама-қарши томонга йўналади. Бу ҳолда трансформатор чулғамларининг уланиш гурухи 6 бўлади ва У/У—6 шартли белги билан кўрсатилади.
Трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамларининг учларини тўғри аниқлаш, уларни тўғри улаш ҳамда уланиш гурухини тўғри аниқлаш муҳим ахамиятга эгадир.
22-расм.
Энди уч фазали трансформаторнинг бирламчи чулғами юлдуз усулида ва иккиламчи чулғами учбурчак усулида уланганда чулғамларнинг уланиш гуруҳини аниқлаймиз. Бунинг учун бирламчи ва иккиламчи чулғамлар фаза ва линия кучланишларининг вектор диаграммасини қурамиз (21-расм, в). Чулғамлар юлдуз усулида уланганда линия ва фаза кучланишлари орасидаги муносабат ва учбурчак усулида уланганда бўлишини эсга оламиз. 23-расм, в да чизилган вектор диаграммада UАВ ва Uав кучланишлар бир-биридан 330° силжиганлигини кўрамиз. Агар кучланиш UАВ нинг вектори (соатнинг минут мили) 12 ни кўрсатса, иккиламчи чулғамнинг Uав кучланиш вектори (соатнинг соат мили) 11 ни кўрсатади. Демак, трансформаторнинг уланиш гурухи 11 бўлади ва бу У/ —11 шартли белгиси билан кўрсатилади. Энди шу трансформаторнинг иккиламчи чулғамларнинг бош учи; а, в, с қисмларни эса чулғамларнинг учлари деб, уларни учбурчак усулида уласак, иккиламчи чулғам кучланишининг вектори бундан олдин келтирилган диаграммадагига қараганда 180° га силжиган бўлади (21-расм, г). Бу ҳолда кучланишUАВ вектори 12 рақамни кўрсатса, кучланиш UАВ вектори 5 рақамни кўрсатади ва унинг шартли белгиси У/ —5 билан кўрсатилади.
Трансформаторнинг иккиламчи чулғамига тегишли клеммаларни, яъни чулғамларнинг бош ва охирги учларини турли тартибда белгилаб (масалан, а, в, с ўрнида с, а, в ёки в, с, а билан белгилаб), чулғамларнинг турли уланиш гуруҳларини олиш мумкин.
Трансформаторнинг чулғамлари Y/Y ва усулларида уланганда жуфт, яъни 2;4;6;8;10 ва 0 уланиш гурухини олиш мумкин. Чулғамлар Y/ ва /Y усулларида уланганда тоқ гурухларни, яъни 1, 3, 5, 7, 9 ва 11 уланиш гурухларини олиш мумкин.
Мамлакатимизда Умумиттифоқ стандартлари асосида уч фазали трансформатор чулғамлари, асосан, Y/Y—0 ва Y/ —11 уланиш схемаларида ва 0 (ёки 12) ва 11 уланиш гурухларида ишлаб чиқарилади (22-расм, IV-1 жадвалга қаранг). Бу трансформаторларни параллел улаш шартларини осон бажарилишига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |