1-мавзу. Диншунослик фанига кириш


Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиёти



Download 212 Kb.
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi212 Kb.
#90656
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу матн

2. Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиёти.
Диншунослик фани, асосан, кейинги уч аср давомида шаклланган бўлса, унда ҳам бу жараён олимлар ва мутафаккирларнинг бир қатор йўналишлардаги фаолиятлари асосида кечди. Олимларнинг диншунослик соҳасидаги изланишлари муҳим хулосалар чиқаришга олиб келди: биринчидан, ҳар кандай дин ижтимоий ҳодиса феномен ҳисобланиб, диний онг ижтимоий онг шаклларидан биридир; иккинчидан, диний тасаввур ва эътикодлар жамият тараққиётининг муайян ижтимоий шароитлари таъсирида турли-туман шакл касб этган; учинчидан, ибтидоий диний тасаввурлардан тортиб жаҳон динларигача бўлган динлар эволюциясини эътироф этиш диншунослик ҳақида тўғри илмий хулоса чиқариш имкониятини оширишни тақозо этмоқда. Бу эса ўз навбатида диншунослик фанини назарий жиҳатдан бойитиш, амалий жиҳатдан эса тезкор ҳаракат қилиш ишларини йўлга қўйишни талаб қилмоқда. Диншунослик фанидаги тадқиқотларнинг бундай алоҳида йўналишларга бўлинган ҳолда олиб борилиши фан тараққиётининг ривожига хизмат қилди. Диншунослик фани тараққиётида юзага келган бундай устувор йўналишларга қуйидагилардан: дин тарихи, дин феноменологияси, дин психологияси, дин социологияси, дин географияси, дин илоҳиёти, дин фалсафаси, ҳамда дин этикаси кабиларни киритиш мумкин. Диншуносликнинг ушбу соҳалари ютуқларидан диншунослик фанини ўқитиш ва ўрганишда фойдаланиш мумкин.
XX асрнинг иккинчи ярмидан диншунослик ўзининг анъанавий шаклдаги тушунчаларидан фарқ қилувчи қарашларни қамраб олган “замонавий диншунослик” ибораси билан юритила бошланди. Бу ном эса дунё динларини ўрганишнинг муҳим назарий ва амалий жиҳатларини назарда тутувчи тенденцияларни ўзида жамлаган.
Ҳозирги кунда замонавий диншуносликдаги асосий тенденциялардан бири – динлар ва фанлараро халқаро алоқаларининг кенгайиши билан боғлиқ десак муболаға бўлмайди. Бу борада ўтган асрда турли мавзуларда дин тадқиқотчиларининг халқаро диншунослик конгресси ва анжуманлари ўтказилганини алоҳида таъкидлашимиз лозим. Жумладан, илк халқаро диншунослик конгресси 1900 йили Парижда чақирилган. 1950 йили Амстердамда ўтказилган 7-конгрессда эса дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги диншунослик бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи ташкилотларни бирлаштириш асосида “Динлар тарихи халқаро асоссацияси” (ДТХА) ташкил этилди.
ДТХА етакчи диншунос мутахассислар томонидан бошқарилади. Мазкур мутахассислар ташаббуси билан беш йилда бир маротаба конференциялар ўтказилиб, “Нумен” журнали нашр этилади. Бу эса турли мамлакатларда фаолият юритаётган диншунослар ўртасида мунтазам ва самарали ҳамкорлик ўрнатилишига ҳамда диншунослик соҳаси бўйича тадқиқотлар кўламининг кенгайишига ёрдам беради.
Дастлабки даврда ДТХАга Ғарбий Европа ва Шимолий Америка давлатлари диний ташкилотлари аъзо сифатида кирган бўлса, XX асрнинг сўнгги чорагида Марказий ва Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Осиё, Африка, Австралия қитъаси мамлакатларининг диншунослик муассасалари аъзо бўлдилар.
Замонавий диншуносликнинг иккинчи тенденцияси тадқиқот объектининг ўзгаришида намоён бўлмоқда. Чунки анъанавий диншунослик асосий эътиборни динлар тарихини ўрганишга қаратган эди. Буни мазкур соҳа бўйича амалга оширилган ишларнинг номлари ҳам кўрсатиб турибди: “Ибтидоий маданият” (“Первобытная культура”, Э.Тайлор); “Динларнинг пайдо бўлиши” (“Становление религии”, Э. Лэнг); “Диний ҳаётнинг содда кўринишлари” (“Элементарные формы религиозной жизни”, Э. Дюркгейм); “Қадимги шаҳар” (“Древний город”, Н. Фюстель де Куланж); “Диний тажриба ва ибтидоий кишилар рамзлари” (“Мистический опыт и символы первобытных людей”, Л. Леви-Брюль) ва бошқалар. Шунингдек, дин социологияси, психологияси ва фалсафаси бўйича амалга оширилган ишлар ҳам тарихий материаллар асосида юзага келган. XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср биринчи ярмидаги тарихий материалларга нисбатан юқори даражадаги қизиқиш мазкур асарларнинг пайдо бўлишини таъминлаган. Илк диний тасаввурлар ва маросимлар, археологик топилмалар, фанга янгилик сифатида олиб кирилган шартли белгилардан иборат матнлар, жаҳон халқлари орасида тарқалган афсоналар, халқ оғзаки ижоди анъаналари – буларнинг барчаси диншуносларнинг эътиборини ўзига жалб қилди. Бироқ, бу даврдаги йирик диншуносларнинг тадқиқотлари Европа ва Америка мамлакатларидаги диний вазият ҳақида етарлича маълумот бермайди. Чунки, уларда дунёнинг диний манзараси истиқболи тўғрисидаги бирор фикрни учратиш мушкул эди. Зотан, ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб, фаолият кўрсатган бирон бир диншунос асарида дунёнинг диний манзарасини тубдан ўзгартириб юборган “мусулмон ренессанси” ёки “янги аср динлари”ни вужудга келиши ҳақида бирор назарий маълумот берилмаган.
XX асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан, замонавий, яъни, “янги диний ҳаракатлар” (Г.Керер), “Квазидин” (Н.Смарт), “Криптодинийлик” (М.Элиаде), “секуляризация” (Т.Парсонс) каби мавзуларга қизиқиш кучайди. Диншунослик соҳаси бўйича тадқиқот объектининг ўзгариши, айниқса, замонавий масалаларга эътиборнинг мунтазам ошиши, тарихий таҳлилнинг бирлашуви янги мавзуларга нисбатан ўзига хос қарашларни шакллантиришга эҳтиёж туғдирди. Биринчи навбатда, дин социологиясининг услублари ва услубиётига эътибор қаратилди. Хусусан, Ғарб мамлакатларида аввалги диншунослар томонидан белгилаб қўйилганига қарамай, кенг миқёсдаги социологик тадқиқотлар ўтказилди. Чунки, умумий социологик назарияларнинг йўқлиги, мавжудлари эса кўплаб эмперик тадқиқотлар натижаларига зид келиши замонавий диншунослик соҳасида муаммоларни келтириб чиқарди. Ўз навбатида, мазкур муаммо билан замонавий дин антропологияси, психологияси ва тарихи ҳам тўқнашди. Дин феноменологиясидан умумий диншунослик назарияси сифатида фойдаланиш фикри эса муаммони ҳал этиш учун тўлиқ ечим бўла олмаслигини кўрсатди. Ҳозирги кунда динларни ўрганиш бўйича турли соҳа вакиллари қарашлари имкониятларини уйғунлаштириш ҳамда диншунослик тадқиқотларининг келгуси истиқболини белгилашга қаратилган ҳаракатлар изчил олиб борилмоқда.
Замонавий диншуносликнинг яна бир тенденцияси – диншунослик атамалари илмий аниқлигини бойитиш ва динларнинг кўпсонли таърифларини тартибга келтириш учун эътиборнинг кучайганлигида намоён бўлади. Бу борада, Ғарб диншунослиги учун одатий тус олган “евро ёки христиан центризм” ғоясини бартараф этиш муаммоси биринчи ўринга кўтарилди. Бундан ташқари, “тирик” ва “ўлик” динларнинг кўплаб тушунчалари, образлари, рамзлари, ритуаллари диншуносликдаги мавжуд маълумотлар базаси асосида илмий тавсифланмаган. Масалан, диншунослик бўйича ишларда кўп қўлланиладиган “гуноҳ ва ундан халос бўлиш” тушунчаси Шарқ динларидаги тушунчаларга мос келмайди. Чунки, буддавийликдаги “дукиха” ва “нирвана” тушунчалари христианлик сотериологияси (“Исо пайғамбар инсониятнинг халоскори” ҳақидаги таълимот)га нисбатан ўзга маънони билдиради. Шунингдек, “секуляризация” тушунчасини ислом ва ҳиндуийлик дунёсига нисбатан қўллаш тўғри эмас. Чунки, бу икки дин таълимотига кўра, дунё ва дин бир-бирини тўлдирувчи тушунчалардир.
Бугунги глобаллашув жараёнида, ҳар бир давлат жаҳонда ёлғиз, фақат ўзининг манфаатларини ўйлаб яшай олмаслиги маълум бўлиб бормоқда. Давлатлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро тенглик ва ҳамкорлик алоқалари устига қурилаётган бир даврда, жаҳоннинг ривожланган, етакчи давлатларидан бири – Германия тажрибасидан фойдаланиш, ўз мустақиллигини қўга киритганига ҳали унча кўп бўлмаган, эндигина ривожланишга қадам қўйган Ўзбекистон учун айни фойдалидир1.
Ҳозирги кунда Германияда диншунослик фанини ўқитиш борасида бир қатор университетлар қошида факультетлар, кафедралар ва илмий марказлар фаолият олиб бормоқда. Германияда диншунослик факультети дастлаб, 1912 йил Лайпцих университетида ташкил қилинган. Шундан сўнг ўтган юз йилдан ортиқ давр мобайнида, ҳозирги кунда бу юртнинг, деярли, ҳар бир шаҳрида диншунослик таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Бу борада ҳар бир университет алоҳида мактаб сифатида шаклланишга улгурди. Уларда динларни қиёсий ўрганишга катта аҳамият берилмоқда.
Сўнгги йилларда Европа давлатларида ўқитилаётган ҳар соҳани қамраб олувчи таълим тизими фанлар борасида ҳам кўпгина изжил ўзгаришларни ва инновацион курсларни ишлаб чиқармоқда. Одатга кўра бир соҳани ўқитишда, авваллари, айнан ўша йўналишга оид фанлар ўргатилган бўлса, эндиликда у ёки бу фан ва қўшимча соҳа фанларидан ҳам сабоқ берилмоқда. Бу қуйидаги фанлар орқали ҳам билиб олиш мумкин:

  1. Тheology - Илоҳиётшунослик

  2. Religion - Дин таълимоти

  3. Religious studies - Диншунослик

  4. Religious studies or Theology - Диншунослик ёки Теология

  5. Philosophy and religion - Фалсафа ва Дин

  6. Ethis and religion - Этика ва Дин

  7. Language studies and religion studies - Тилшунослик ва Диншунослик

  8. Literature and religion - Адабиёт ва Дин

  9. Islamic studies - Исломшунослик

  10. Modern language and ethiss - Замонавий тил ва Этика

Юқорида келтирилган йўналишларнинг барчасида дин ва унга боғлиқ маълумотлар ёрдамчи фанлар доирасида ҳам қўшиб ўргатилади. Жумладан, Европанинг қуйида номлари келтирилган олийгоҳларида таълим берилади: Турих университети (Швецария), Бирмингам университети (Буюк Британия), Голдсмит университети (Лондон), Хейсоп коллежи (Лондон), Женева университети (Швецария), Лид университети (Франция), Кардиф университети (Буюк Британия), Берн университети (Швецария), Амстердам университети (Голландия), Кент университети (Франция), Марказий Европа университети (Венгрия), Радбоуд университети (Голлания).
Бундан ташқари яна фан доирасида махсус фанлар блоки ҳам мавжуд. Улар бевосита диншуносликка оид фанларни алоҳида, чуқурроқ ўзлаштиришга қаратилгани билан изоҳланади. Мисол учун:

  1. Economic of religion - дин иқтисоди

  2. Geography of religion - дин географияси

  3. History of religion - дин тарихи

  4. Psychology of religion - дин психологияси

  5. Antropology of religion - дин анропологияси

  6. Religious literature - диний адабиёт

Юқоридаги фанлардан бир нечтаси, жумладан, Дин психологияси ва Дин тарихи бугунги кунда энг кўп тарқалган диншунослик фанлари бўлиб, ҳатто, Осиё минтақасидаги олийгоҳларда ҳам ушбу фанлар ўқув режаларига киритилган.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги кунда замонавий диншунослик соҳаси ўзига хос хусусиятлар асосида ривожланишнинг янги поғонасига кўтарилмоқда. Бу борада анъанавий диншуносликнинг тадқиқот услубларига янгилик киритиш ҳамда унинг атамалари таърифи аниқлигини оширишга алоҳида эътибор берилди. Мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида дунёдаги илғор дин тадқиқотчилари иштирокида бир неча конференциялар ўтказилди. Бу эса Ер юзидаги динларнинг тадқиқ этиш бўйича янги қарашларнинг вужудга келишини таъминлади.

Download 212 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish