1-мавзу. Дастурий таъминот сифатини таъминлаш тушунчаси



Download 72,49 Kb.
bet1/3
Sana07.07.2022
Hajmi72,49 Kb.
#753207
  1   2   3
Bog'liq
1-mavzu


1-мавзу. Дастурий таъминот сифатини таъминлаш тушунчаси
Режа:
1. Дастурий таъминот сифатини таъминлашнинг асосий тушунчалари.
2. Сифат категорияси.
3. Маҳсулот сифати.
4. Дастурий таъминот сифати ва хусусиятлари.
5. Дастурий таъминот сифатини таъминлаш усуллари ва таҳлили.
Дастурий таъминот – бу ахборотни қайта ишлаш тизимининг дастурлари ва ушбу дастурларнинг ишлаши учун зарур бўлган дастурий ҳужжатлардир. Дастурий таъминот техник (аппарат), математик, ахборот, лингвистик, ташкилий ва услубий таъминот билан бир қаторда ҳисоблаш тизимини қўллаб-қувватлаш турларидан биридир. Aйнан шу дастурий таъминот, қоида тариқасида, ҳисоблаш комплексининг имкониятларини бевосита амалга оширадиган ва фойдаланувчи билан “тўғридан-тўғри” ўзаро алоқада бўлганлиги сабабли, айнан унга, дастурий таъминотга сифат жиҳатидан энг қатъий талаблар қўйилиши керак. Дастурий таъминот тўпламларининг юқори сифат кўрсаткичларига эришиш, дастурий таъминот воситаларининг (ДВ) ҳаётий циклини таъминлаш учун ишлаб чиқувчилар фойдаланадиган технологиялар ва воситалар сифатига боғлиқ. Aвтоматлаштириш даражаси, дастурий таъминот тизимининг ҳаёт цикли жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун ишлатиладиган технологиялар ва воситалар сифати, одатда яратилган дастурий таъминот пакетларининг сифати билан, шунингдек уларни баҳолаш учун автоматлаштириш воситаларининг сифати билан чамбарчас боғлиқдир. Технологик базанинг афзалликларини баҳолаш, дастурий таъминотнинг кутилаётган сифатини прогноз қилиш ва талаб қилинадиган хусусиятларга эга аниқ лойиҳа учун ишлаб чиқувчи ҳамда етказиб берувчини танлашда, мижоз ва фойдаланувчиларга раҳбарлик қилиш имконини беради.
Бундан келиб чиқадики, дастурий таъминот тизимини яратиш албатта юқори сифатли амалга оширилиши керак. Дастурий таъминот сифати нима?
“Сифат” тушунчасига, шунингдек, уни идрок этишга турли хил таърифлар мавжуд. Демак, сифатнинг субъектив тушунчаси ва идрок этилиши маълум эҳтиёжни қондириш даражасини англатиши мумкин. Сифат ҳақидаги фикр вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин, бу объектни билиш даражасига, объектнинг хусусиятларини ўлчашнинг техник воситаларига ва бошқаларга боғлиқ.
“Сифат” тушунчаси биринчи марта милоддан аввалги 3-асрда, Aристотел томонидан берилган. У сифатни объектлар орасидаги фарқ ёки “яхши – ёмон” асосида фарқлаш деб таърифлаган. Георг Гегел ўзининг “Мантиқ илми” рисоласида сифатни борлиқ билан бир хил аниқлик деб таърифлаган, шунинг учун объект ўз сифатини йўқотганда, мавжуд бўлганлигини тўхтатади. Уолтер Шухарт 1939 йилда “Саноат маҳсулотлари сифатини иқтисодий бошқариш” китобида сифат объектив жисмоний хусусиятлардан ва субъектив томондан – бу нарсани англашдан иборат эканлигини таъкидлаган. Каору Исикава сифат истеъмолчиларни ҳақиқатан ҳам қониқтирадиган хусусиятдир, деб таъкидлади.
Хитой тилида сифат учун иероглиф икки элементдан иборат: мувозанат ва пул. Жуда муҳим комбинация! Ушбу тўпламдан сўнг, сифат “юқори синф” ва “қиммат” тушунчалари билан бир хил деган табиий фикрга келиш мумкин.
Умуман олганда, сифат категорияси объектнинг объектив ҳақиқатининг муҳим томони – аниқликни акс эттиради. Объектнинг сифати унинг индивидуал хусусиятларига келтирилмайди, балки умуман объект билан боғлиқ бўлиб, уни тўлиқ қамраб олади ва ундан ажралмайди. Баъзан “сифат” маиший ёки реклама атамаларидан фойдаланилади, “яхши – ёмон”, “яхшироқ – ёмонроқ”, “юқори – паст” тушунчалари билан боғлиқ бўлади, баъзида сифат объектнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлиб, сифатни тавсифлайди, қайси маҳсулот ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган (“Япония сифати”, “Германия сифати”).
Сифат” атамаси техник баҳолашда устунлик ва миқдорий хусусиятларни ифодалаш учун алоҳида ишлатилмайди. Ушбу маъноларни ифодалаш учун юқори даражали сифат ёки фойдаланиш учун сарфланган харажатларнинг умумлаштирилган ўлчови қўлланилиши керак. Масалан, қуйидаги атамалардан фойдаланилади:

  • нисбий сифат – объектлар устунлик даражасига кўра ёки қиёсий маънода таснифланади; статистика назорати ва таҳлилида миқдорий маънода “сифат даражаси” тушунчаси ишлатилади;

  • сифат ўлчови – аниқ техник баҳолаш ўтказиладиган ҳолларда қўлланилади. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ХСТ) 1986 йилда барча саноат ва корхоналар учун сифат шартларини ишлаб чиқди. 1994 йилда терминология такомиллаштирилди, хусусан, “сифат” атамаси аниқланганда, “хусусиятлар” атамаси ўтган йиллардаги таърифлардан чиқариб ташланди.


Download 72,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish