2. Тамуддунга бўлган йўлдаги босқичлар.
Шумерлар ўз келиб чиқишларини шундай тушунар эдилар, дастлаб Эрудий шаҳри бўлган, бу Месопотамиянинг қачондир ботқоққа айланган Жанубий қисмини Идуаизм ва ислом тамаддунининг туғилиш жойи, ибтидоий Эдем боғи деб ҳисоблайди, аммо Шумер эпоси уни умуман бошқача тасвирлайди. Милоддан аввалги 2-минг йилликка мансуб ёзувларда “Қамиш хали ўсиб чиқмади. Дарахт хали яратилмади. Уй хали қурилмади. Шаҳар хали барпо этилмади”, деб ёзилган. Эрудийнинг харобалари Ефратдан Ғарбда топилган: сўзи йўқ адирлар, қум барханлари, ҳозирда бу жойни Тен Абу шаҳрайн деб аташади. Бу ерда қадимийликнинг биттагина ёдгорлиги Зиккурат – эхром минораси кўриниб туради. Ироқнинг қадимийликни бошқарув тасарруфи остида Фуад Сафар ва Сетон Лейлод исмли археологлар Эрудийда илк миқёсли қазилмаларни амалга оширмоқдалар. Нима сабабдан? Уларни Шумер ҳақида Эрудийнинг ташландиқ Зиккурати чучук сув худосининг илоҳий уйи ҳақидаги ҳамда шаҳар буюк сув тошқинидан олдинги даврда мавжуд бўлганлиги ҳақидаги афсоналар ўзига тортди. 7-эхром харобаларига етиб келгандан сўнг (эхром харобалари устидан инсонлар яна ва яна янгиларини яратган) археологлар ёши тахминан 6 минг йил бўлган мингта қабрдан иборат қабристон топдилар, бундан ташқари бу ерда сопол, шахсий буюмлар, озиқ-овқат бор эди. Экспедиция бирини устига бири қурилган 12 та эхром топди. Тош ноёб эди, шунинг учун уй-жойлар лой билан ишлов берилган қамишлардан қурилар эди. Бундан ташқари, ўроқ, кетмон, теша ҳамда примитив қўл мелницалари топилди. Бу одамлар содда, аммо ажойиб нафис сополни яратардилар, унга қора бўёқ ёрдамида ажойиб гуллар чизиларди, оловда ишлов берилгандан сўнг маҳсулот яшил тусга кирар эди. Табиий бойликлар гўё жаннатга ўхшар эди: балиқ, ов маҳсулотлари, мевалар доимо дастурхонда эди. Буғдой ва арпа етиштирилар эди, чорвачилик билан шуғулланишар эди. Кейинчалик бошқа археологлар 600 га яқин сопол ёзувли ёдгорликларни топдилар, улар турли қазилмалардан топилган бўлиб, милоддан аввалги 3300 йилга оид эди, уларда пигтограмма в арамзлар тушурилган эди. Уруг шаҳрининг (бу шаҳар ҳозир ҳам бор) аҳолиси тамаддунга қараб улкан қадам ташладилар: маъмурий ва савдо ишларини олиб бориш воситасини яратдилар, мисрликларда 300 йил олдин шумерликлар ёзув ихтиро қилдилар. Шумер тамаддуни қачон пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди, аммо археологлар уни келиб чиқиши сирини бироз очиб бердилар. Кембриж университетининг олими Жоан Оатс Шумерларнинг бевосита ажодлари бўлган Месопотамиянинг Шимолида яшаган Самарпан халқи ва Жанубида яшаётган Убаид халқлари ўртасида ғалати алоқани ўрнатди. 8 минг йиллик тарихга эга бўлган адирларнинг гуруҳи топилди, уларнинг энг каттаси бўлган Чога Мамецини қазиганда шаҳар кварталлари устунли уйлар топилди. Шумер афсонасида маҳлуқ ирқи ҳақида ҳикоя қилинади, булар ярим инсон, ярим балиқ бўлиб, Шумер шаҳарларининг аҳолисини ёзув, қишлоқ хўжалик, металга ишлов бериш билан таништирган. Афсонада Шумерлар бу кашфиётлардан лол қолганлиги ҳақида гапирилади. Шумерлардан ҳам ҳеч кам бўлмаган даражада тарихчилар ҳам лол қолдилар. Шумерда тамаддуннинг ривожида бундай улкан ўзгаришлар қандай имкониятли бўлди, ахир бу Тигр ва Ефрат ўртасидаги ўрмонсиз қуруқ тексиликдир. Бироқ айнан шу ерда дунёнинг биринчи шаҳарлари пайдо бўлди. Ер аҳолисининг аксарияти ғор ва қўпол кулбаларда яшаган, тирикчилик учун ўрмонлардан ҳар хил нарсаларни йиғиб яшаган бир пайтда Шумер шаҳарларининг фуқаролари диний ва сиёсий элита томонидан бошқарилган, аниқ синфларга бўлинган ривожланаётган жамиятда яшаган. Улар солиқ тўлаб еғганлар, суд қарорларини қабул қилганлар, катта ирригацион лойиҳаларни амалга ошириб ажойиб биноларни барпо этганлар. Санъат ҳам тобора реалистик бўлиб ривожланган. Илк Шумер адабиёти ўз поэма ва афсоналари билан катта адабиётнинг, жумладан, Юнонистон мумтоз афсоналари ва Инжил тарихларининг яратилишидан олдин вужудга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |