4. Буюк Британиянинг мустамлакачилиги. 21 асрга қадар Ҳинд тамаддунининг ўзига хослигини сақланиб қолиши.
Шимолий Ғарбдан турли маданий этник ва диний таъсирларнинг кириб келишидан ташқари ўзга юртликлар денгиз йўли билан Жанубдан ҳам кириб келишган. Бунинг боши 16 асрда Португалияликларнинг ҳужуми билан бошланади. Бу даврда Жанубий Ҳиндистон ўзга юртликларнинг босқинидан хали зарар кўрмаган бой ва гуллаб-яшнаётган эди. Подшоҳликнинг пойтахти Вижанагар ўз гўзаллиги ва бойлиги билан бетакрор ва беқиёс эди. Ҳиндистонга биринчи христиан миссионерлари кириб келдилар. Иезуидлар маҳаллий аҳоли орасида каталитсизмни тарғиб қилдилар. 18 асрдан бошлаб Ҳиндистон умуман бошқа турдаги таъсирга тушиб қолди: 18 асрнинг ўртасида бошланиб, 1947 йилда якун топган (Ҳиндистон мустақилигининг эълон қилинган йил) Британия мустамлакачилиги нафақат ўзга турдаги тамаддунга бўйсунишни, балки янги технологик маданият, ҳаётнинг янги тарзини олиб келди. Ҳинд маданиятининг асосларига путур етказилди, маданиятда ҳам ўзгаришлар бўлди, бироқ маданият ички жиҳатдан жуда ҳам мустаҳкам ва барқарор эди. Ўзга маданиятдан воз кечиш 19 асрнинг турли ислоҳот ҳаракатларида ўз ифодасини топди, бу ҳаракатлар миллий озодлик характерига эга эди. Индуизмнинг ўзгариши неоиндуизм, неовендатизмда ўз ифодасини топди. Буларнинг барчаси ҳинд маданиятининг буюк арбоблари билан боғлиқ, булар қаторига Рама Кришна (1836-1886) ва Свами Вивекананда (1863-1902)лар ҳам киради, улар маданият ва диний универсаллигини тарғиб қилганлар. Мавжуд бўлганнинг барчасини ички яхлитликка интилиши қадим замонлардан ҳинд тафаккури, фалсафаси учун хос эди. Бу қадриятлар “сатям- шивам-сундарам” , “эзгулик-ҳақиқат-гўзаллик” формуласида мужассамлашган. Ҳиндистоннинг маданияти умуман, Шарқ мамлакатлари маданиятлари каби Ғарб маданиятига қарши қўйиб, анаъанавий маданият деб аташади. Бу анаъана 4 минг йиллик кураш ва ўзгаришлар, сулолаларнинг юксалиши ва барбод бўлиши, дин ва фалсафий мактабларнинг алмашинуви, шаҳарларнинг фаровонлиги ва харобалари, бадиий шедеврларни яратилишнинг натижасидир. Жавахарлал Нерунинг фикрича, изчилликнинг сабаби бу “маданиятнинг ўзида унга қандайдир динамик куч ички ҳаётий қобилият ва ҳаётни англашни берувчи бир нима борлигидадир ”. айнан ҳинд водийларидаги тамаддун маданий яхлитлик, бирликнинг асосларини яратди, ўтмиш ва ҳозирги замон алоқаларини, келажакни белгилаб берувчи заминни яратди. “Устоз” – бу ҳар бир анаъанавий тамаддуннинг буюк фигурасидир, уни билим ва анаъаналарнинг мажмуасилиги учун ҳурмат қилиб қадрлайдилар. Бошқа компонент бу етказиб бериладиган материалнинг ўзи, яъни матн, учинчи матн эса, бу ахборотни етказиб бериш воситасидир. Ҳинд маданияти учун ахборот матнлари алоҳида аҳамиятга эга эди, юқорида биз ведалар ҳақида гапирдик, энди Упанишадаларни кўриб чиқамиз.
Упанишадалар милоддан аввалги 9-5 асрларда яратилган диний-фалсафий матнлар. Улар ҳақиқатни очиб берганлар, бу ҳақиқатни билиш руҳий озодликка олиб келиши лозим эди. Упанишадалар Карма, жаҳон руҳи ҳақидаги таълимот аксини топган. Упанишадаларнинг тузилиши уларнинг мақсадли йўналтирилганлиги билан тушунтириб берилади, бу ерда илоҳий илм устоздан шогирдга етказилади. Упанишадаларда панд-насиҳатларнинг тўпламлари, машҳур устоз, донишманд, махфий билим эгаларини борлиқнинг буюк сирларини билмоқчи бўлган ёшлар, шогирдлар билан диалоглари ҳам мавжуд. Упанишадалар дунё яратилишининг муҳим саволларига жавоб излайдилар, уларнинг хатти-ҳаракатлари ички “мен”ни идрок этишга йўналтирилган. Сутралар насрий асарлар бўлиб, милоддан аввалги 5 асрга яқин пайдо бўлган, уларни бир нечта бўлимларга таснифлаш мумкин: дхарма сутралар давлат ва жамият бошқаруви га талабларидан иборат эди; грихя сутралар – уй эгалари учун маиший маросимлар эди. Гираутра сутралар эса веда маросимларининг тасвирларидан иборат эди. “Рамаяна” ва “махабхарат” эпик поэмалари бу қисса ва илоҳий билимнинг уйғунлигидир. Махобхаротнинг муаллифи ҳисобланган Вяса донишманди уни этик нуқтаи назар сифатида тушунади. Жавахарлал Неру шундай таъкидлайди: “Мен дунёнинг бирон бир мамлакатида оммаларнинг тафаккурига шу қадар узоқ муддатли ва чуқур таъсирни кўрсатган бу икки асар каби китобларни билмайман. Қадимийликда яратилган бу асарлар ҳозирда ҳам ҳинд халқининг ҳаётида жонли, тирик кучдир”. Махабхарот милоддан аввалги 1-минг йилликнинг ярмида оғиздан-оғизга ўтадиган яхлит матн сифатида ташкил топди. Махабхарот ўз ҳажмига кўра дунёда тенги йўқ. Поэманинг ядроси бу мамлакат устидан ҳукмронлик қилиш учун қариндош-уруғчилик ришталари билан боғлиқ бўлган Каурав ва Андавларнинг подшоҳий сулолаларининг кураши ҳақидаги қаҳраманона қиссадир. Поэма юз мингдан зиёд шлок ёки 2 сатрли шеърлардан иборат, 18 та китоб ёки парвларга бўлинган. Биринчи китоб Ади (ибтидо) деб номланиб, унда эпоснинг қаҳрамонлари таништирилган, уларнинг келиб чиқишлари ҳақида сўз юриитилган. Иккинчи китоб Сабха (мажлис) деб номланган бўлиб, унда соққа ташлаш ўйинининг драматик эпизоди мавжуд: ютказган пандавалар ўрмонга сургунга юборилади. Уларнинг ўрмондаги ҳаёт учинчи Вана (ўрмон) деб номланган китобнинг мавзуси, бу ерда қадимги ҳиндларнинг урф-одат, анаъаналари ҳақида эпизодлар мавжуд. 12 йиллик сургундан сўнг пандавалар 1 йил Вирата подшоҳи ҳузурида бўладилар, бу ҳафта Вирата деб номланган тўртинчи китобда ҳикоя қилинади. Бешинчи китобдан бошлаб, Пандаваларнинг ғалабасигача бўлган Ғарбий воқеалар тасвирланади, бу ерда уларни тоғига кетиб самога кўтарилиши ҳам назарда уттилади, бироқ бу воқеалар 18 китоб Сваргахона (осмонга кўтарилиш) тасиврланган. 6-китобнинг номи Бхагаватгита –ҳинд маданиятининг буюк матнларидан бири. Рамаяна Махабхаротдан кичикроқ бўлиб, 7 қисмдан иборат, бу ерда 24 мингта шлок бор, унинг муаллифи афсонавий донишманд Ванники ҳисобланади. Бу китоб 5 минг йилдан бери маълум. Мазкур китобда шаҳзода Рама ва унинг жуфти ҳалоли гўзал Сита ҳақидаги ҳикоя, қаҳрамонларнинг қийинчилкилари, кечинмалари, учрашув ва айрилиқлари ҳар бир ҳинднинг ҳаётига кириб келган. Поэманинг бош қаҳрамонлари Рама ва Сита ва Хануман бугунги кунда ҳам нафис ва илоҳий севги, садоқат каби хиссиётларни улуғлайди. Бу поэмада ҳиндларнинг авлодлари саводни ўрганиб хулқ-атвор ва одоб меъёрларини ўзлаштирганлар. Санъатнинг табиати ҳақидаги илк маълумотларни биз мусиқа, санъат, рақс ва драмага бағишланган “Натия шастра” рисоласидан топамиз. Рисоланинг муаллифи деб афсонавий донишманд Бхарат деб ҳисобланади, бу рисола милоддан аввалги 5- ва милодий 1-асрлар ўртасида ёзилган. Бу ерда эстетик роҳатланиш олий роҳатланиш тушунчаси билан тенглаштирилади. Жаҳон, дунёга ҳинд муносабатининг моҳияти бутун ҳаётнинг яхлитлигини тушунишда. Инсон ҳаёти ва бадиий ижоднинг 3 мақсадларидан олий мақсади бўлган хиссий тажриба ҳам ҳинд санъатининг барча соҳаларида улкан ролни ўйнайди. Ҳинд эстетиклари муҳаббат ва гўзалликни, руҳнинг олий ҳолати билан алоқадорлиги орқали тушунтирган бўлсаларда, ҳинд санъатининг аксарият қисми бу ердаги гўзаллик ва муҳаббатни мадҳиясидир. Ҳинд маданиятидаги кўплаб маросимлар ўйин орқали амалга оширилади, улардан энг қизиқарлиси Кришна Вилла, Кришнани чўпон қизлар билан севги ўйинлари, булар Бхагавата Пуранда тасвирланган ва кўп сонли ашула, қўшиқ, рақс, ҳайкал, минатюра, поэмалар учун асос бўлган. Ҳинд санъати ҳеч қачон жамият ҳаётидан алоҳида ўрганилмаган. Кенг маънода санъат бу “инсоний вазифаларни амалга ошириш учун энергия ва моҳирликни тизимли ва ташкиллаштирилган ҳолда қўллаш”. Ҳиндистонга маданиятининг гуллаб-яшнашининг барча даврида ҳаёт, табиат олдида, мавжудлик, борлиқдан завқланиш мусиқа, рақс, рассомчилик, театр, адабиётни ривожланиши хосдир. Шу билан бир пайтда санъат орқали аскетизмга даъват, дунё ёвузлигидан озод бўлишга даъват ҳам янграган. Ҳинд маданиятида турли жабҳалар ўзаро узвий боғлиқдир – бу бошқа халқлар томонидан ҳинд маданиятини идрок этилишига қийинчилик яратади, бироқ бир пайтнинг ўзида бу ҳинд тамаддуни маданиятининг бетакрор ва ўзига хос қиёфасини белгилаб берувчи жозибадор томондир.
Do'stlaringiz bilan baham: |