1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


-мавзу. Қадимги Жанубий-шарқий Осиё ва Хитой цивилизацияси



Download 0,81 Mb.
bet5/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#116851
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
2 5447388776219282156

5-мавзу. Қадимги Жанубий-шарқий Осиё ва Хитой цивилизацияси.
РЕЖА:

  1. Донгшон цивилизацияси ва унинг бошқа ҳудудларга таъсири.

  2. Қадимги Хитой, конфуцийлик.

  3. Илк ва ривожланган ўрта асрларда Хитой.

Қадимги цивилизациялар тизимида жанубий-шарқий Осиё цивилизацияси алоҳида ўрин тутади. Милоддан аввалги биринчи минг йилликда Донгман давлати вужудга келади. Мамлакатда ўзига хос маданият шаклланади. Бу ривожланиш денгиз бўйи цивилизацияси турига киради. Кейинчалик унинг таъсирида Малая ва ҳудудларида давлатчилик пайдо бўлади. Илк ўрта асрларда жанубий (Фунон II-VI аср) ва ғарбий индонезияда Шриваджа, Марказий Вьетнамда Тьямпа империяси вужудга келади. VII-XII асрларда мазкур ҳудудларда меъморчиликнинг юксак наъмуналари яратилди. Индонезиядаги Борабодур, Камбаджада Ангкор-вота ва Бирмада Погон ибодатхоналари шулар жумласидандир.


Қадимги Шарқ цивилизациясининг юксак наъмунаси – Хитой цивилизацияси саналади. Хуанхе ва Янцзи дарёси бўйларида қадимдан одамлар яшай бошлаган. Мил.авв. III минг йилликда барча қабилаларни бирлаштирган Шои империяси вужудга келади. Мил.авв. II минг йилликда Чжоу давлати Шои қабиласини янчиб бутун Хитойни бирлаштиради.
Милоддан аввалги I минг йилликда Конфуцийлик таълимоти пайдо бўлди. Унинг асосчиси хитойлик аллома Кун-Сидир. У конфуций номи билан машҳур (мил.авв. 551 – мил. 479 йй.). Унинг қарашлари “Суҳбатлар ва мулоҳазалар” номли китобда баён этилган.
Конфуций фикрига, идеал ахлоқли инсонлар жамиятдаги иллатларни бартараф этишлари ҳамда шаклланаётган янги жамиятни тўла қарор топишлари мумкин эди. Бу динни асосий мақсади – халқни мавжуд тартиб-қоидаларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш эди. Канфуцийлик таълимотида Осмон худо деб тан олинади. Айни пайтда бу дин таълимоти марказида инсон, унинг ақлий ва маънавий қиёфаси, оламдаги ҳамда жамиятдаги ўрни, вазифаси муаммолари туради.
Конфуций тасаввур этган идеал инсолн энг муҳим фазилат инсонпарварлик ва ўз бурчини ҳис этишга эга бўлиши лозим эди. Конфуцийчиликнинг идеал инсон тўғрисидаги мазкур таълимоти Хитой жамиятининг барқарорлашувида, Хитой халқининг характери шаклланишида ижобий рол ўйнаган. Шунингдек, бу таълимотда идеал жамият ва давлатни бошқариш ҳақида батафсил қарашлар мавжуд.
Конфуцийлик белгиланган диний қоидаларга қаттиқ амал қилишни талаб этган. Унинг ўзи қонун-қоидаларга доимо қатъий риоя қилган. Милодий III асрда ҳам салтанати парчаланиб кетади. Бироқ, Турк хоқонлиги хавфи Хитойни қайта бирлаштиришга мажбур этади.
Хитойда дастлаб 589-618 йилларда Суй сулоласи, сўнгра Тан сулоласи ҳокимиятини эгаллади. Энди феодал жамият қарор топади. Йирик ер эгалиги вужудга келади. Жамиятда қарам деҳқонлар табақаси ҳам шаклланади. Буюк канал барпо этилиб у Хуанхе ва Янцзи дарёларини бирлаштиради. Жамиятда савдогарлар табақасинироли ҳам ортиб боради. Тан империяси босқинчилик юришларини амалга ошириб Жанубий Монголия ва жанубий Манжурияни ҳам босиб олади.
VII-IX асрлар Хитой маданиятини гуллаб яшнаш даври бщлади. Порох, шиша, қоғоз ишлаб чиқариш кучайди. Мактаблар сони кўпайди. Академиялар очилди. Хитой олимлари математика, астрономия, физика, география ва тарих фанлари ривожига ката ҳисса қўшдилар. Хатто Пекинда “Пойтахт ахбороти” газетаси чоп этилиб, у ХХ асрга қадар мавжуд бўлган. Х аср ўрталарида шеъриятни кучайган даври сифатида кўрсатиш мумкин. Улар орасида Ли Бо, Ду Фу, Бо-Цзюй ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Х аср бошларида Тан империяси парчаланиб, Сун сулоласи ҳокимият тепасига келади.
Хулоса қилиб айтганда, Қадимги Хитой цивилизацияси қадимги Шарқ цивилизациясини юксак наъмунаси ҳисобланади.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish