4. Цивилизация/тамаддун барбод ва йўқ бўлишларининг сабаблари.
Инглиз тарихчиси ва социологи Арнольд Тойнби (1899-1975) ўзининг “Тарихни англаш” асарида шундай саволни қўйди: “Нега баъзи бир жамиятлар ўз ривожининг илк босқичидаёқ “харакатсиз бўлади”, нега цивилизация/тамаддун шаклланмайди?”. А.Тойнби фикрича, цивилизация/тамаддун генезиси учун икки шарт-шароит талаб қилинади: биринчидан, мазкур жамиятда ижодий кичикликнинг ролини англаш, иккинчидан, қулай бўлмаган, аммо қарши бўлмаган муҳитни мавжудлиги. Цивилизация/тамаддун вужудга келиши учун “чақириқ /савол ва жавоб ўзарохамкорлиги механизми” зарур: мўътадил ноқулай бўлган муҳит жамиятга чақириқ/тахлика солади, жамият эса ижодий кичиклик ёрдамида тахлика/чақириққа муносиб ва муваффақиятли жавоб беради ва муаммони хал қилади: жамият харакатда, демак цивилизация/тамаддун даражаси ўзгармаган. А.Тойнби тўртта цивилизация/тамаддунни ажратиб кўрсатади: узоқ ғарбий (ирландия), узоқ шарқий христиан (Ўрта Осиёда - несториан), скандинав ва сурия – уларнинг барчаси ўлик туғилган. Қолган бешта цивилизация/тамаддун – полинезия, эскимос, кўчманчи, спарта ва оттоман/усмоний – ўз ривожида қотиб қолган. Нега бундай бўлган? Цивилизация/тамаддуннинг ўсиб ривожланиши – цивилизация/тамаддуннинг ўзини ўзи ифодалашида, диннинг қўпол шаклларидан диний онг ва маданиятнинг юқори, олий ва мураккаб шаклларига ўсиб бораётган цивилизация/тамаддун – бу жамиятнинг ижтимоий яхлитлиги ва бирлигидир, бу жамиятда ижодлий кичикликка тақлид қилиб жамиятнинг катта қисми эргашади. Бундай жамиятда синфий ўзаро урушлар йўқ, қотиб қолган ижтимоий фарқлар мавжуд бўлмайди. Бу барқарор яхлитлик, бирлик бўлиб, бу жамиятда синфий кураш, инқилоблар йўқ. Нега унда цивилизация/тамаддун синади, нимага улар барбод бўлиб тарқаб кетади? А.Тойнбининг 12-жилдлик “Тарих тадқиқотлари” асарининг асосий ғояси – цивилизация/тамаддунлар ғоясидир. У 32 цивилизация/тамаддун, жумладан 21 тўлиқ ривожланган цивилизация/тамаддунларни идентификация қилди/тенглаштирди. Барча цивилизация/тамаддунлар индивидуал ва ўзига хосдир. А.Тойнби цивилизация/тамаддунлар ривожланиш механизмларининг орасида статика ва динамикани алмашинув, галма-гал келиш механизмини ажратади ва уларни хитой рамзлари Инь ва Янь билан белгилайди. Чақириқ/савол – Жавоб – цивилизация/тамаддунлар ривожининг муҳим механизмаларидан биридир. А.Тойнби шундай ёзади: “Цивилизация/тамаддунлар шиддат туфайли ривожланади, у уларни чақириқдан жавоб орқали кейинги чақириққа чорлайди” [28]. Кетиш ва Келиш механизми цивилизация/тамаддунларнинг ўсиш босқичида жуда ҳам муҳимдир, бу – ўсиш жараёнини ташкил қилувчи ижодий актларнинг икки ритмли механизми: бутун бир жамият ва алоҳида шахсларнинг куч ва қобилиятини тўплаш, ички жиҳатдан ўзгариш ва янги кучлар билан чақириққа/тахликага жавоб бериш учун тарихий драманинг саҳна ортига чекиниш. А.Тойнби фикрича Парчаланиш механизми синган цивилизация/тамаддун барбод бўлиши, кўпчиликни камчиликдан йироқлашиш даврида пайдо бўлади. Циклик концепцияда мавжудлик/борлиқнинг битта тарихий доирасида узлуксиз қайтарилишида А.Тойнби фатализм, маҳкумликни кўради. У “коинот/космос хазилининг абадий қурбонлари” бўлмасликни йўлини излайди, тарих такрорланиши/қайтарилишига маъно-мазмун киритишга харакат қилади. Цивилизация/тамаддуннинг ўзи А.Тойнбининг тушунишида – бу “кўплаб инсонлар харакатининг индивидуал майдони” кесишишининг умумий асоси бўлганлиги сабаб, ХХ аср мутафаккири ўз нигоҳи ва умидларини инсон фаолияти, имкониятлари ва танлаш эркинлигига қаратади. Ўтмишни билиш – келгуси имкониятлардан биридир. Бундан дастлабки, аввалги цивилизация/тамаддунларнинг барбод бўлиш сабабларини тушуниш зарурияти келиб чиқади. А.Тойнбининг фикрича, цивилизация/тамаддунларни ўзлари ўзларини тугатадилар. Бунинг табиатини у учта сабаб билан тушунтиради: кичикиликнинг ижодий кучини камайиши, йўқ бўлиши; кўпчилик томонидан ихтиёрий тақлид қилишнинг камайиши; икки олдинги сабабнинг оқибати бўлиб жамиятдаги ижтимоий яхлитликни йўқолишига олиб келади. Цивилизация/тамаддуннинг синиши жамиятда ички барқарорсизликка, унда ижтимоий кескинликни ўсишига олиб келади. Цивилизация/тамаддунни барбод бўлиш фазаси учта фаза остига бўлинади: цивилизация/тамаддуннинг синиш, унинг чириши ва унинг йўқ бўлиб кетиши. Бу асрлар давомида юз беради. Масалан, Миср цивилизация/тамаддуни эрамиздан аввалги 16 асрда синишни бошдан кечирган бўлса, эрамизнинг 5 асрида йўқ бўлди. Икки мингйиллик давомида у “қотиб қолган хаёт ва ўлим” шаклида мавжуд бўлган. Бироқ бу қанчалик чўзилмасин, аксарият, балки хамма цивилизация/тамаддунларнинг тақдири эртми-кеч уларни йўқ бўлиб кетишга олиб келади. Цивилизация/тамаддунлар барбод бўлишининг табиати шундан иборат: ижодий кичиклик ўз жозибадорлигини йўқотади ва кўпчилик унга тақлид қилишдан ва ортидан боришдан воз кечади. Кичиклик ўзини сақлаб қолиш учун кучдан (давлатдан) фойдаланади, бироқ ўзининг қотиб қолган қоидаларининг қулига айланади ва ўзини ўзи ўлимга олиб келади. Шу тарзда синиш цивилизация/тамаддуннинг тана ва руҳига кириб келади. Синиш бир пайтнинг ўзида шахс ва “кутқарувчиларнинг” тўртта тури пайдо бўлишига олиб келади: биринчидан “архаистлар” пайдо бўлади, улар ўтмишни, кетаётган ва кетганни қайтаришга харакат қиладилар; иккинчидан “футуристлар” пайдо бўлади, улар куч (қилич) билан ўтмишни қайтаришга ва воқеаларни сақлаб қолишга интиладилар; учинчидан – “бефарқ стоиклар”, улар барча бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлиб, “яхши замонлар” келгунча соғ-омон қолишни истайдилар; тўртинчидан “ўзгарган диний қутқарувчилар”, улар Худодан нажот сўрайдилар ва унда ўзлари учун суянчиқ топадилар. Аммо буларнинг барчаси А.Тойнбининг фикрича – иллюзиядир, алданиш, пуч хаёлдир. А.Тойнби тўғри деб ҳисоблаган ягона йўл – бу “ўзгариш йўли”, мақсад ва қадриятларни ўта сезгир “илоҳий подшоҳлик” ка – “инсондан – ўта қудратли инсонга”, “ер шаҳридан – Илоҳий, Само шаҳрига” олиб ўтиш, булар инсон ва м цивилизация/тамаддуннинг охирги чегараси, якунидир. Ғарбда А.Тойнбининг бу назариясини қаттиқ танқид қилишди, масалан, Питирим Сорокин унда иккита асосий камчилик, “дефект”ни кўрди: унинг фикрича, “генезис – ўсиш – барбод бўлиш” линияси асосида цивилизация/тамаддунларнинг ривожланиши – бу соддалаштирилган ёндашувдир. Бу биринчисидир. Ва Сорокин қарши чиққан иккинчи нарса – бу цивилизация/тамаддунни иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муносабатларнинг йиғиндиси сифатида эмас, балки тизим сифатида ўрганишдир. А.Тойнби тирик деб фақат битта цивилизация/тамаддунни – Ғарб цивилизация/тамаддунини ҳисоблайди, қолган барчалари – ўлик ёки ярим ўликдир. Бир қаор цивилизация/тамаддунлар учун у “қотиб қолган цивилизация/тамаддун” атамасидан фойдаланади. Масалан, А.Тойнбининг фикрича Хитой бир минг йилга қотиб қолган, Миср – икки минг йилга қотиб қолган. Рум эса бошидан охиригача “чириш” йўлини босиб ўтган. Демак, ер қуррасида кўплаб маданиятлар мавжуд ва уларнинг ҳар бири бутун жаҳон тарихига бетакрор қиёфа бериши мумкин.
Мухокама учун саволлар:
1. Н.Я.Данилевский бўйича “цивилизация/тамаддунларнинг маданий тарихий турлари” нима?
2. Нима сабабдан О.Шпенглер фикрича маданият цивилизация/тамаддун билан якун топади?
3. А.Тойнби фикрича цивилизация/тамаддунларнинг барбод бўлиш ва йўқ бўлишининг сабаблари қандайдир?
Do'stlaringiz bilan baham: |