3-мавзу: Қадимги Кичик Осиё ва Шарқий Ўрта ер денгиз бўйи цивилизациялари
Режа:
Кичик Осиёда давлатчиликни вужудга келиши.
Хетт давлати ижтимоий тузуми ва маданияти.
Финикия цивилизацияси.
Қадимдан Кичик Осиёда кўплаб қабила уруғлари яшаб келган. Фанда Анатолия маданияти билан машҳур халқлар бу ерда ўз цивилизациясини яратганлар. Милоддан аввалги II минг йилликда Галис дарёси бўйлаб хеттлар аждодлари жойлашади. Шунингдек, несит қабилалари ҳам келиб ўрнашиб, маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетади. Шундай қилиб бу ерда қадимги хетт халқлари шаклланди. Хетт давлати асосчиси афсонавий подшо Табарна (мил.авв.XVII аср) ҳисобланади. Шунингдек, подшо Мурсули I (XVI аср) даврида Хетт подшолиги янада кучайиб, хатто Бобилни эгаллаб олиб, кўпгина асирлар олиб қайтган. Давлатнинг энг юксалган даври Сиптилюлилум даврига тўғри келади. Улар Сурия ва Минанни бўйсундиришга муваффақ бўлади. Улар хатто Миср билан тўқнаш келади. Бироқ бу жараён сулҳ билан якунланади (мил.авв. 1280 й.).
Қадимги Хетт давлати қулчиликка асосланган эди. Тегишли қонунлар тўпламида 20га яқин моддалар қулчилик билан боғлиқ бўлган.
Аҳолининг асосий машғулоти чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланган. Қадимги хеттликлар кучли цивилизация яратганлар. Давлат бошлиғи – подшо чекланмаган ҳокимиятга эга бўлган ва у қуёш худосига тенглаштирилган. Хетт маданияти ҳақида ҳикоя қилувчи Богазка шаҳридан кўплаб ёдгорликлар топилган. Бу ерда катта архив ҳужжатлари топилган. Ёзув дастлаб иероглиф тарзида кейинчалик Оссурия таъсирида миххат ёзуви вужудга келди. Бу ёзувларни биринчи бўлиб чех олими Б.Грозний ўқишга муваффақ бўлган. Шунингдек санъатда скулпьтура яхши ривожланган эди. Финикия ўрта ер денгизи соҳилларида жойлашган бўлиб бу ерда ғарбий сомий қабилалари яшаган. Уларни ягона давлати бўлмаган. Бу ерда йирик шаҳарлар: Угарит, Библ, Сидои, Тир ва бошқалар бўлган. Милоддан аввалги Ii минг йилликда Финикия ерлари Миср ва Хетт таъсирида бўлган. Мил.авв. XII асрдан улар мустаыил бщлишган. Улар орасидан Тир шаҳри подшо Хирам I (969-936) даврида кучайиб Кипр ва Шимолий Африкага ҳарбий экспедициялар уюштиради. Библ ва Сидои ҳам Тирга бўйсунган. Бироқ, мил.авв. VIII асрда Финикия ерларини Оссурия забт этишга муваффақ бўлади. Финикияликларни асосий машғулоти деҳқончилик бўлган. Қишлоқ жамоаларидан ташкил топган эди. Бу ерда қуллар меҳнатидан кўп фойдаланилган. Шаҳар аҳолиси ҳунармандчилик ва савдо билан кенг шуғулланган. Улар қадимдан денгизда сузиб савдогарлик қилинган. Ўзлари билан вино, хунармандчилик буюмлари сотилган. Финикияликлар Шимолий Африка ерларигача бориб Карфагенга асос солинди. Шунингдек, Фасос, Родос, Кипр, Мальта, Сицилия ороллари кашф қилинган. Уларнинг энг катта ютуқларидан бири -22 ҳарфдан иборат Финикия ёзувини кашф қилганлигидир. Ўрта ер денгизининг шарқий соҳилидаги якка бир давлат Фаластиндир. Бу ерда ҳам мил.авв. II минг йилликда қадимги давлатлар вужудга келади. Кейинчалик уларни яҳудийлар босиб олиб Яҳудий – Исроил давлатини тузишган. У Довуд сўнгра Сулеймон даврида кучаяди. Яҳудийлар ҳаётидаги муҳим воқеа – яккахудоликни тарғиб этувчи кудаизмни вужудга келганликдир.
Унинг муқаддас китоби – Библия ҳисобланади. Шундай қилиб, Ўрта ер денгизининг шарқий соҳилидаги халқлар қадимдаёқ улкан цивилизация яратишга муваффақ бўлдилар. Бу тарихий жараён эса денгиз бўйи цивилизациялари типига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |