Маблағлар манбалари таркиби
Ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағларга мазкур корхона ихтиёридаги уй-жой хўжалиги, маданий - маиший мақсадларга мўлжалланган ва соғлиқни сақлаш воситалари киради. Булар турар-жой бинолари, кино-театрлар, болалар боғчалари ва яслиси, болалар оромгоҳи, болаларнинг дам олиш жойлари, ҳаммомлар, кир ювиш ва сартарошхоналар, амбулаториялари, тиббиёт пунктлари, бинолари, шу биноларда (корхонага қарашли) жойлашган асбоб-ускуналари ва инвентар ҳамда улардан фойдаланиладиган (корхонанинг мулкини ҳосил қиладиган) материаллар, дори-дармонлардан иборат. Бу маблағларнинг барчаси корхона ходимларига хизмат қилиш ҳамда уларга зарур бўлган маиший шароитларни яратиш учун мўлжалланган.
2.2. Мухокама учун масалалар
Ишлаб чиқариш фаолияти, хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилган хўжалик муомалаларини хужжатларда акс эттириш,
бахолаш, счетлар ва иккиёқлама ёзув,
махсулот таннархи, уларни аниқлаш,
инвентаризация,
корхоналарнинг маблағлари, уларнинг келиб чиқиш манбалари,
корхоналарнинг мулклари,
асосий воситалар,
номоддий активлар,
узоқ муддатли инвестициялар,
капитал қўйилмалар,
жорий инвестициялар,
дебиторлик қарзлари,
хусусий капитал,
узоқ муддатли мажбуриятлар,
қисқа муддатли мажбуриятлар, уларни хисобга олиш,
баланс ва хисоботлар.
Мустақил ўрганиш бўйича саволлар
Бухгалтерия хисоби миллий стандартлари тўғрисидаги тушунчалар, уларнинг тарифи, вазифалари ва ахамияти,
Бухгалтерия хисобининг халқаро стандартлари уларнинг миллий стандартлардан фарқи,
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва унинг фаолияти,
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Кимлар бухгалтерия хисоби юритувчилари бўлиши мумкин?
Кимлар бухгалтерия хизмати рахбари бўлади?
Хисоб сиёсати, уни тузилиши ва тасдиқланиши,
Хужжатлар ва дастлабки хужжатлар,
Бухгалтерия хисобида бахолаш ва унинг ахамияти,
Корхона мулкини бутлигини сақлаш ва уни вақти вақти билан назорат қилиб туриш усуллари,
Хисобварақлар ва уларнинг ахамияти,
Иккиёқлама ёзув ва уларнинг ёрдамида хўжалик муомалаларини хисобга олиб борилиши,
Бир бирлик махсулотга тўғри келадиган харажатлар ва уларни аниқлаш усуллари,
Корхоналарнинг маблағлари, дастлабки капитал, хусусий капитал ва фойда (ёки зарар),
Мажбуриятлар ва уларнинг корхона фаолиятига таъсири,
Жамият учун корхоналар тўғрисидаги маълумотларни етказиб берилишининг ахамияти,
Молиявий хисоботлар: баланс ва молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботларни тузилиши. Уларда объектив, ишончли ва мухим ахборотларни қамраб олинганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |