1-мавзу: Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Мавзу бўйича кўриладиган масалалар


Хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини таснифи



Download 111,56 Kb.
bet11/16
Sana04.10.2022
Hajmi111,56 Kb.
#851378
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1 мавзу Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва усуллари2

Хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини таснифи.

Хўжалик жараёнлари маълум маблағлар заҳирасини талаб этади. Шунинг учун ҳам, ишлаб чиқариш корхоналари иморатлар, машиналар, ускуналар, материаллар, пул маблағлари, номоддий активлар ва шу каби бошқа маблағларга эга бўлади. Корхона маблағларининг манбаалари - давлат фондидан, акцияларини чиқариш ва сотиш, муассисларнинг бадалларидан, банкларнинг кредитлари ҳисобидан, бошқа корхоналар ва ташкилотлардан олинган қарзлар ҳисобидан, фойдадан ва бошқалардан ташкил этилади. Хўжалик фаолиятини тўғри бошқаришда корхонанинг қандай маблағларга эгалиги, уларнинг жойлашуви ҳамда бу маблағлар манбаалари, мақсадларини билиш керак.
Шунга қараб корхонанинг барча маблағлари икки қисмга гуруҳланади: биринчидан, уларнинг турлари ва жойлашганлигига қараб, иккинчидан, ташкил топиш манбаи ва қандай мақсадларга йўналтирилганлигига қараб.
Маблағларни турлари ва жойланиши бўйича гуруҳлаш корхона хўжалик фаолиятининг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш корхоналарига биринчи навбатда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун маблағлар бўлиши керак. Ундан ташқари у муомала жараёнининг икки - таъминот ва сотиш босқичида ишлатиладиган маблағларга эга бўлиши керак. Одатда корхоналар ўз ходимларининг эҳтиёжларига хизмат қиладиган ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағларга ҳам эга бўлади. Шундай қилиб, корхона маблағлари ўзларининг турлари ва жойлашиши бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ишлаб чиқариш воситалари; муомала соҳа (сфера)сидаги маблағлар; ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағлар.
Ишлаб чиқариш воситалари меҳнат воситалари ва меҳнат буюмларидан иборат.
Меҳнат воситалари - инсоннинг яратаётган буюмларига ўз таъсирини ўтказувчи воситалар ҳисобланади. Меҳнат воситалари таркибида ишлаб чиқариш қуроллари (машиналар, асбоб - ускуналар, асбоблар) этакчи ролни ўйнайди. Ишлаб чиқариш қуроллари ёрдамида ишчилар меҳнат буюмларини ташқи кўринишини ўзгартирадилар, уларга янги тус берадилар ва меҳнат маҳсулига айлантирадилар. Меҳнат воситаларига шунингдек, иморатлар, иншоотлар, транспорт воситалари ва хўжалик инвентарлари ҳам киради. Улар ишлаб чиқариш жараёнини нормал амалга ошириш учун керакли шароитлар яратиб, уни тўғри ташкил этишга ёрдам беради.
Барча меҳнат воситаларининг хусусиятлари шундан иборатки, улар маҳсулотни тайёрлаш жараёнида узоқ муддат давомида қатнашадилар, кўплаб ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат қиладилар ва шу билан бирга ўз ташқи кўринишлари ва хусусиятларини ўзгартирмасдан сақлаб қоладилар. Шу билан бир вақтда меҳнат воситалари ўз қийматини аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар таннархига ва давр ҳаражатларига (амортизация ажратмалари кўринишида) ўтказадилар. Бу уларнинг эскиришига ва қийматини камайишига олиб келади.

Download 111,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish