1-мавзу. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг функциялари ва иқтисодий сиёсатнинг мақсадлари



Download 21,75 Kb.
bet1/3
Sana16.04.2022
Hajmi21,75 Kb.
#556405
  1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу


1-МАВЗУ. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг функциялари ва иқтисодий сиёсатнинг мақсадлари

    1. Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизми, унинг фаолият соҳасининг чегаралари.

    2. Иқтисодиётга давлат аралашуви ва иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш зарурати.




    1. Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизми, унинг фаолият соҳасининг чегаралари.

Бозор иқтисодиётига ўтаётган ва ривожланган мам-лакатларда иқтисодиётни тартибга солишнинг икки: давлат ва бозор механизмлари юзага келди. Фаннинг мақсади - давлат ва бозор механизмларининг ўзига хос хусусиятларини ёритишдан иборат. Улар ҳаётда аралаш ва ўзаро алоқадорликда учрайди. Уламинг оптимал алоқадорликда бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Фаннинг вазифаси иқтисодиётни бошқаришда бозор муносабатлари билан биргаликда давлат механизмини қабул қилган соҳалар ва шаклларини кўрсатиш, иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ўрни ҳақидаги турли концепцияларни таҳлил этишдир.
Бозор-инсоният тараққиётининг буюк ютуқларидан бири. Унинг ривожланиши узоқ йўлни босиб ўтган: бу жараён кичик-кичик ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги алоқалар сифатидаги оддий шаклларидан бошлаб то замонавий ишлаб чиқариш фаолиятининг барча шакллари, жамият иқтисодий субектлари ўртасидаги ривожланган иқтисодий муносабатлари, ижтимоий маҳсулотни яратишдан то уни истеъмол этишгача бўлган даврни қамраб олади.
Бозор — бу турли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўрмишидаги фаолиятларни мувофиқлаштирувчи мураккаб механизмдир. Бунда ижтимоий меҳнат тақсимоти ва хусусий мулкчилик бозорни ҳал этувчи шартлари бўлиб ҳисобланади,
Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари, ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорликлари рақобатга ундовчи асосий куч бўлиб ҳисобланади.
Маълумки, бозорнинг муҳим элементи бу нарх ва унинг даражаси бўлиб, бу ишлаб чиқарувчи учун ҳам, тадбиркор учун ҳам ва харидор учун ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Бозор тизими ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни қарор қабул қилишларида эгилувчанлик ва мослашувчанлик жиҳатларини юқори эканлиги билан тавсифланади. Бозор ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги алоқаларни боғлайди. Тармоқлар ўртасида ресурслами самарали тақсимланишида, талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлашда бозор механизми қулайдир.
Жамият иқтисодиётининг ривожланишида, ижтимоий меҳнат тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқти-содиётнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий жараёнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари чегараланганлиги намоён бўлади. Бунга иқтисодиётда юзага келган иқтисодий инқироз даври қарама-қаршиликларини мисол келтириш мумкин. 1929— 1933-йилларда содир бўлган жаҳон иқтисодий инқирози яққол мисол бўла олади.
Бозор механизми бажара олмайдиган ва тартибга сола олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг вазифалари мавжуд. Саноат ривожланишида эркин рақобат асосида ишлаб чиқариш кучлари нафақат якка тартибдаги хусусий мулк доирасида ўсмоқда, балки жамоа (аксионерлик)ва бошқа мулк-чилик шаклларининг роли ҳам ортиб бормоқда. Бироқ, давлат иқтисодиётнинг йирик тармоқларини ўз зиммасига олишга, уларни ривожлантиришга ва тартибга солишга мажбур бўлмоқда. Масалан: темирйўл, телеграф, почта, мудофаа ва ҳ.к. Бозор механизми бажара олмайдиган ижтимоий вазифалар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бозор муносабатлари асосидаги баъзи фаолият натижаларига давлатнинг аралашуви эҳтиёжи туғилади.
Бу, авваламбор, иқтисодиётни макро даражада тартибга солишда, аҳолининг маълум қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатишда (ишсизларга, туғма ногиронларга), пенсия таъминотида, мудофаани таъминлашда, экологик му-аммоларни ҳал этишда, ижтимоий тартибни сақлашда, пул муомаласини тартибга солишда, иқтисодий такрор ишлаб чиқариш сиклига таъсир этишда, фундаментал илмни риёжлантиришда давлат аралашувига зарурат туғилади. Ташқи иқтисодий алоқаларни дав­лат аралашувисиз тартибга солиб бўлмайди. Бозор механизми жамият манфаатларини ҳимоя этиш, узоқ даврли ижтимоий муаммоларни ва мамлакатларнинг ўзаро алоқаларида юзага келадиган муаммоларни бартараф эта олмайди.
Давлат бозор механизми бажара олмайдиган бир қатор иқтисодий вазифаларни бажаради. Улар қуйидагилардир:
- мамлакатнинг ижтимоий - иқтисодий хавфсизлигини ва миллий иқтисодиётни рақобатбардошлигини таъминлаш;
- барқарорлаштириш вазифалари (пул муомаласини тартибга солиш, инфлацияни олдини олиш ва ҳ.);
. - қонуний тартибга солиш вазифаси;
- мувофиқлаштириш вазифаси;
- ижтимоий йўналтирилган вазифаси;
- тақсимлаш;
- назорат ва бошқалар.
Юқоридагиларнинг барчаси ҳозирги замон иқтисодиётида бозор механизми орқали иқтисодиётни тартибга солиш қанчалик зарур бўлса, давлат механизмини шунчалар зарур эканлигини кўрсатади. Энг муҳими, иқтисодий жараёнларни тартибга солиш-да ҳар иккала механизмларни афзал жиҳатларини бирлаштиришдир. Бу эса иқтисодиётни рационал бошқаришдаги муҳим вазифа-лардан бири ҳисобланади.



Download 21,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish