1-мавзу. Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг функциялари ва иқтисодий сиёсатнинг мақсадлари


Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий усуллари ва шакллари



Download 21,75 Kb.
bet2/3
Sana16.04.2022
Hajmi21,75 Kb.
#556405
1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу

1.2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий усуллари ва шакллари
Иқтисодиёт ўзини-ўзи тартибга солиш даврида бозор меха­низми узоқ вақт мобайнида иқтисодиётни тартибга солишнинг ягона механизми бўлди. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш зарурати ва уни бозор билан уйғунлаштириш би-роз кейинроқ юзага келди.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг ривожланишини икки йирик босқичга бўлиш мумкин:
1. Иккинчи жаҳон урушига қадар;
2. Иккинчи жаҳон урушидан кейин.
Биринчи босқичда давлат хусусий капитални такрор ишлаб чиқарилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб берди: меҳнат, солиқ, савдо ва ижтимоий қонунчилик асослари ишлаб чиқилди. Эркин рақобат даврида давлат ҳарбий заводлар ва темирйўл қурилишида хусусий капитални кенгайтириш йўли билан хўжалик жараёнида иштирок этишни бошлади. Шу билан бирга давлат алоҳида соҳаларни тартибга солишни бошлайди (аграр соҳа, пул-кредит) ва бошқалар.
Иккинчи босқичда бир қатор давлатлар тармоқларни режа-лаштиришга, миллий ва ҳудудий ривожланишни дастурлаштиришга, давлатнинг буджет-кредит соҳасида иқтисод иётни тартибга солиш фаоллигини оширишди. Иқтисодий ривожланишда давлат аралашуви умумиқтисодий хусусиятга эга бўлиб, давлат узоқ муддатли стратегик мақсадларни ишлаб чиқди. Бу босқич интеграцион иттифоқлар доирасида халқаро даражадаги ўрта муддатли умумдавлат келишувлари бўйича давлат фаолиятларини тавси-фкйди. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш хусусий ка­питални такрор ишлаб чиқарилиши учун қулай шароит яратиш-дан то иқтисодий ҳамкорлик доирасида ўрта муддатли умум­давлат дастурини халқаро келишувлар даражасигача бўлган йўли босиб ўтилди.
Ҳозирги кунда давлат иқтисодий тизимда иқтисодий индикатор-ларга фаол таъсир этувчи ягона ва асосий тартибга солувчи, мувофиқлаштирувчи марказига айланмоқда, иқтисодий ўзга-ришларга қулай шароит яратмоқда. Бозор иқтисодиётини барча жабҳалари тартибга солишда давлат бошқарувига зарурий элемент сифатида қаралади.
Умумий ҳолда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсади:
1. Иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка эришиш;
2. Бозорни амал қилиши учун қулай шароит яратиш;
3. Иқтисодий ўсишнинг барқарорлик даражасини таъминлаш;
4. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни бошқариш;
5. Ижтимоий тараққиётни таъминлаш;
6. Экологик ва демографик муаммоларни ҳал этиш ҳисоб-ланади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиниши турли ус-лублар билан иқтисодий, қонуний-маъмурий ва судлов услуллари билан амалга оширилади. Ушбу услублар турли воситалардан фой-даланган ҳолда турли усуллар орқали амалга оширилади. У умумий кўринишда 1.2.1-расмда келтирилган. Давлат то­монидан тартибга солиш турлари: мутлақ давлат монополияси (собиқ иттифоқ ва бошқа давлатлар) ва иқтисодий эркинлик дара-жалари, яъни бу даражалар ўртасида бир қатор оралиқ кўринишлари мавжуд бўлади (Хитойда бозор социализми, Германия ва Австрияда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, Швеция аралаш иқтисодиёт модели ва ҳ.к.). Таъкидлаб ўтилган давлат томонидан тартибга солиш усуллари (1.2-расм) тўғри ва эгри усулларга бўлинади. Тўғри усулларга: давлат субсидияси, давлат тадбиркорлиги, иқтисодиётни давлат бошқаруви тизими тааллуқлидир. Эгри усулларга: солиқ, жарима, квоталар, божхона божлари ва бош-қалар тааллуқлидир. Индикатив режалаштириш ва давлат дастурлари иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим шакли ҳисобланади.
Ушбу иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усул-ларини қўллашда, унга мос равишда иқтисодиётнинг у ёки бу томонларини тартибга солиш воситаларидан кенг фойдаланади (1.2.-расм).




Иқтисодиётни тартибга солиш услублари










Р










Иқтисодий




Қонуний-маъмурий




Ижтимоий-маданий

1.2.-расм. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг услуби
Давлат сектори — бу мулк эгаси давлат бўлган жами корхоналар ва ташкилотлар мажмуйидир. Унинг бир қисми миллийлаштиришдан ва иккинчи қисми эса давлат маблағлари ҳисобидан шаклланади. Капитал талаб этувчи янги тармоқларни яратиш (космик саноат ишлаб чиқариш ва бошқалар) ҳисобига иқтисодиётнинг давлат сектори ошиб боради.
Турли мамлакатларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришида давлат сектори улуши турлича бўлиб, у асосий капиталнинг 2 % дан 50 % гачасини ташкил этади. МДҲ давлатларида бозор иқтисодиётига ўтиш ва иқтисодиётни ислоҳ қилишдан сўнг давлат сектори улуши сезиларли даражада қисқарди. Мисол учун: Россия Федерацияси саноатида давлат сектори улуши 5 %дан камни ташкил этди, Ўзбекистон Республикасида — 30 %.
Аксарият адабиётларда давлат сектори ресурслари ва давлат буджети ресурслари йиғиндиси «хўжаликнинг ижтимоий сектори», деб юритилади. Шу сабабли, ижтимоий сектор компонентлари ўртасида давлат буджети ва давлат молияси асосий ролни эгаллайди. ЯлМ да давлат ялпи даромадларининг улуши Мексикада — 21,4 % ва Туркияда — 27,3 % дан Дания ва Швецияда - 60,4 % гачани ташкил этади. Ижтимоий харажатларнинг ўсишига қараб давлат харажатлари улуши ортиб боради. Ўзбекистонда давлатнинг ЯлМдаги улуши 2012-йилда 16,4 %ни ташкил этди.
Давлат сектори ишлаб чиқариш мақсадларига кўра нодавлат секторидан фарқланади. Ишлаб чиқаришдан асосий пировард мақсад - бу фойда олиш, лекин давлат секторининг асосий мақсади — бу инвестицияни, бандликни тартибга солиш, нодавлат секторига ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий жараёнларни тартибга солиш ҳисобланади. Давлат сектори мақсадлари миллий иқтисодиёт манфаатларидан келиб чиқади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш вазифаларини амалга ошириш учун солиққа тартиш ва йиғимлар йўли билан давлат буджети ресурслари ташкил этилади ва давлат секторининг моддий базаси шакллантирилади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш — бу такрор ишлаб чиқариш жараёнининг тарки-бий қисми ва жамият иқтисодиётини ривожлантиришдир.
Иқтисодиётни тартибга солишнинг давлат механизми бозор механизми билан узлуксиз боғланган. Бундан хулоса қилсак, «Самарасиз давлат бошқаруви билан иқтисодий барқарор ривожланиб бўлмаганидек, ижтимоий ривожланиб ҳам бўлмайди». Бу борада таниқли иқтисодчи П.Самуэлсон шундай дейди — «Иқтисодиётни у ёки бу механизмисиз бошқариш — бу бир қўлда қарсак чалиш билан баробардир.

Download 21,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish