Назорат саволлари
1.Портландцементнинг қандай турларини биласиз?
2. Тез қотувчан портландцемент ҳақида сўзлаб беринг.
3.Пластификацияланган ва гидрофоб портландцементлар қандай олинади?
4. Сульфатга чидамли портландцемент қандай хусусиятларга эга?
5. Оқ ва рангли портландцементлар олишда хомашё сифатида нималар ишлатилади?
6.Кенгаювчи портландцементлар таркиби тўғрисида сўзлаб беринг
7.Кенгаювчи портландцементларнинг хоссаларини айтиб беринг
8.Кенгаювчи портландцементлар қаерларда ишлатилади?
16-мавзу Портландцемент турлари
Р Е Ж А
1.Актив минерал қўшимчалар.
2.Пуццолан портландцемент.
3.Хоссалари ва қўлланиш сохалари.
Таянч сўз ва иборалар: гидрофил, гидрофоб, клинкер, гидравлик қўшилма, технологик схема, кальций гидрооксиди, марка, совукка, сув, хаво таъсирига чидамлилик, сув ости конструкциялари.
Актив минерал қўшимчалар
Бир қатор олимлар ва тадқиқотчилар портландцементларнинг баъзи хоссаларини, агар уларга органиқ сирт фаол моддалар (САМ) киритилса, яхшилаш мумкин эканлигини аниқладилар. Бунда цементнинг узоқ сақланишда фаоллиги йўқолишини камайтириш, сув талабчанликни пасайтириш, қоришмалар ва бетон аралашмаларининг пластиклигини ошириш, сув ажралишини, қатламланишини камайтириш, цементларнинг чидамлилигини яхшилаш мумкин бўлади.
САМнинг барча турлари уларнинг цементларининг хусусиятларига қўрсатадиган таъсирига қараб иккита асосий гуруҳга бўлинади: пластикловчи деб аталувчи ҳамда цемент кукунининг сув билан хўлланилишини оширувчи гидрофил ва уни пасайтирувчи гидрофоб гурухлар.
Пластифирловчи қўшимчаларни киритишни биринчи бўлиб С.В. Шестоперов таклиф этган. Уларни клинкерни гипс билан биргаликда туйишда ҳам, қоришмали ва бетон аралашмага ҳам киритиш мумкин. Бу қўшимчаларнинг портландцементлардаги чегаравий миқдори боғловчи моддалар массасининг 0,3% ига тенгдир. Бугунда асосан лигносулфонли кислоталарнинг калцийли тузларидан ташкил топувчи ССБ, СДБ лар қўлланилади. САМнинг цементга таъсир қилиш механизми шундан иборатки, портландцемент заррачалари сув билан аралашишда ўз сиртига пластифирловчи қўшимчаларнинг молекулаларини абсорбсиялайди. Бунда пластифирловчи қўшимчалар гидрофиллик ҳусусияти туфайли цемент заррачалари атрофида унинг гидролизланувчи қўшимчалари бирикишига тўсқинлик қилувчи сув қобиқлари юзага келишига сабабчи бўлади ва бу туфайли цемент аралашмасининг хамда бетон қоришмасининг силжувчанлиги ортади. Аммо, бу айниқса бошланғич муддатларда, цементнинг гидролизланиш кетиш тезлигига салбий таъсир кўрсатади. Пластифирлаган цементлардан гоҳ музлаб, гоҳ эриб турувчи ёки гоҳ кенгайиб, гоҳ қуриб турувчи бетон ҳамда темир - бетон конструкциялар ва қурилмалар ясашда фойдаланиш тавсия этилади.
Гидрофобловчи қўшимчаларга қуйидагилар киради:
Милонафт — натрий тузларидан ва сувда эримайдиган органиқ кислоталардан таркиб топган ёғсимон модда.
Асидол — нефт кислоталаридан иборат бўлган қуюқ суюқлик.
Асидол — милонафт - нефт кислоталари ва натрий тузлари аралашмасидан ташкил топган ёғсимон модда.
Гидрофоб моддалар қатъий дозаланган ҳолда цемент массасининг 0,06- 0,3% миқдорида киритилади.
Гидрофоб цементлар кукунининг майдалиги ҳамда капиллар сурувчанлиги билан ажралиб туради ва улардан гидротехник, йўл, аэродром иншоотлари учун бетон тайёрлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |